Мустақил бажариш учун вариантлар
Кўрсаткичлар номи
|
|
|
|
Вариантлар
|
|
|
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Ҳисобий чўзувчи юк, кН
|
165
|
170
|
175
|
180
|
185
|
190
|
195
|
200
|
205
|
210
|
Белбоғнинг
|
10
|
10
|
12,5
|
12,5
|
15
|
15
|
17,5
|
17,5
|
20
|
20
|
кесим юзаси, мм
|
12,5
|
12.5
|
15
|
15
|
17,5
|
17.5
|
20
|
22
|
22,5
|
22,5
|
Ёғоч материал тури
|
қайин
|
терак
|
граб
|
эман
|
заранг
|
шум тол
|
акас
|
оқ қайин
|
қара
ғай
|
тол
|
Иморат синфи (1.17-жадвал)
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
3.4. Михли бирикмаларни ҳисоблаш
Ёғоч конструкция элементларини бириктиришда михли бирикмалардан ҳам самарали фойдаланилади. Михлар силжишга ишлайдиган ёғоч конструкция элементларида худди нагеллардек ишлайди. Одатда михлар бирикмаларга тўғридан тўғри олдиндан тешик тайёрламасдан қоқилади.Яхлит ёғоч конструкциялар тайёрлаш учун нормага асосан, диаметри 6 мм дан катта бўлмаган михлар ишлатилади. Михлар асосан,оддий ва пўлат симлардан тайёрланади. Диаметри 3, 4, 5 ва 6 мм бўлиб, уларнинг узунликлари эса 80,100,150 ва 200 мм га тенг (Илованинг 2-жадвали асосида).
Бирикмаларда михнинг ҳисобий узунлигини аниқлашда унинг узунлиги lм=1,5dм бўлган ўткир учи эътиборга олинмайди. Михлар ёрдамида нагелларга нисбатан жипс бирикмалар тайёрлаш имконияти мавжуд. Лекин узоқ муддатли юклар таъсирида михли бирикмаларда сезиларли силжиш кузатилади. Михли бирикмаларда михнинг узунлигини аниқлашда ҳар бир бириктирилаётган қатлам учун 2 мм дан оралиқ масофа мавжуд деб қаралади. Ёғоч материалларга михни қоқиш жараёнида унинг ўткир учини мих атрофидаги толаларини жипслаштириши натижасида юзада ёрилиш хавфи пайдо бўлади. Бу хавфни бартараф этиш учун михнинг диаметри ва сонини нормага асосан,тўғри танлаш лозим [10, 11].
Михларнинг диаметри бириктирилаётган элементлар қалинлигининг 1/4 қийматидан катта бўлмаслиги керак.
3.6-расм. Михлар ва михли бирикмалар схемаси.
Бирикмаларда михлар 2 хил усулда тўғри чизиқли (3.7а-расм) ва шахмат усулида (3.7б-расм) жойлаштирилади. Ёғоч материалларнинг толалари бўйлаб
жойлаштирилган михларнинг ўқлари орасидаги минимал масофабириктириладиганэлементнинг қалинлиги с=10dм бўлганда S1=15dм га, с= 4dм бўлганда эса S1 = 25dм га тенг қилиб танланади.
Михларнинг ёғоч материалларнинг толалари ва толаларига кўндалангйўналишларда жойлаштириш схемаси 3.7-расмда келтирилган.
3.7-расм. Бирикмада михларни жойлаштириш схемаси.
Михнинг юк кўтариш қобилияти қуйидаги формуладан аниқланади:
Tм = Rм.с.dl1 . (3.8) бу ерда:Rм.с. – михнинг суғурилишдаги ҳисобий қаршилиги бўлиб, қиймати 0,3 МПа га тенг;
– ўзгармас қиймат,=3,14 га тенг; d– михнинг диаметри, мм; l1– михнинг асосий элементга бириккан қисмининг узунлиги, мм.
Бирикмалардаги михларнинг сони қуйидаги формуладан аниқланади:
nм=N.γn / Тн. (3.9)
бу ерда:N – бирикмага таъсир этувчи ҳисобий зўриқиш, кН;
Тм–битта михнинг минимал юк кўтариш қобилияти , кН; γn –ишончлик коэффициенти бўлиб, қиймати γn=0,95 га тенг.
3.3-мисол. Кесим юзаси bh = 125150 мм бўлган сибир қарағайи материалидан тайёрланган чорқирра ёғоч стропиланинг икки томонига аh1=40150 мм ўлчамли тахталар тортқи сифатида михлаб бириктирилган. Стропила тортқисидаги ҳисобий зўриқиш N=8 кН. Иморат синфи –II.
Бинонинг ишончлик коэффициенти γn = 0,95 га тенг.
3.8-расм. Ҳисобланаётган бирикманинг умумий кўриниши.
Бирикмани тайёрлаш учун материаларнинг ўлчамини эътиборга олган ҳолда диаметри dм = 4 мм, узунлиги lм=100 мм бўлган мих танлаймиз. Бирикманинг икки томонига бир хил ўлчамда мих қоқилиши сабабли улар худди бир қирқимли боғловчилардек ишлайди.
3.9-расм. Бирикмада михнинг узунлигини аниқлаш.
Бирикманинг ўрта элементига киритилган михнинг ҳисобий узунлиги
(амих) қуйидаги формуладан аниқланади:
амих=lм – (а +1пч +1,5dм) = 100 – (40+1·2 +1,5·4 )= 52>а =40 мм.
Михнинг юк кўтариш қобилияти қуйидаги формуладан аниқланади:
Тмих=2,5 dмих2 +0,01а2=2,5·0,42 + 0,01·422=
=0,56<4,0dмих2=4,0·0,42= 0,64кН / қирқим;
- ўрта элементнинг эзилиш шартидан (с=амих)
Тмих= 0,5·с·dмих= 0,35·5,2·0,4 = 0,728 кН / қирқим бу ерда: с=амих= 52 мм.
Ҳисоблашда михнинг юк кўтариш қобилиятини Тмих= 0,58 кН / қирқимқабул қиламиз.
Бирикмада михларнинг талаб қилинган сони nмих= N· γn/ Тн= 8,0·0,95 / 0,56 =13,57 дона.
бу ерда: N – бирикмага таъсир этувчи ҳисобий зўриқиш, кН;
Тмих– михнинг минимал юк кўтариш қобилияти, кН; γn– ишончлик коэффициенти,γn=0,95 га тенг.
Бирикмага 14 дона мих қабул қилиб, ҳар томонига 7 тадан жойлаштирамиз.
Толаларга кўндаланг йўналишда михлар орасидаги масофа S2 ва кўндаланг қиррадан биринчи михнинг марказигача бўлган масофа S3 қуйидаги қийматлардан кам бўлмаслиги керак:
S2=S3= 4·dмих= 4·4= 16 мм, S1=15dмих= 15·4=60 мм.
Юқорида қайд этилган талабларга асосан, кесим юзасининг ўлчамини эътиборга олган ҳолда
S2= 20 мм ва S3= 25 мм,S1=60 мм га тенг қабул қиламиз.
3.6-жадвал
Мустақил бажариш учун вариантлар
Кўрсаткичла р номи
|
|
Вариантлар
|
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Ҳисобий юк, кН
|
6,0
|
6,5
|
7,0
|
7,5
|
8,0
|
8,5
|
9,0
|
9,5
|
10,0
|
10,5
|
Стропила кесим ўлчами,мм
|
100
125
|
100
125
|
125
150
|
125
150
|
150
175
|
50
75
|
175
200
|
175
200
|
200
225
|
200
225
|
Тортқи кесим ўлчами, мм
|
40
125
|
40
125
|
40
150
|
40
150
|
40
175
|
40
175
|
40
200
|
40
220
|
40
225
|
40
225
|
Михнинг диаметри ва узунлиги,мм
|
3
80
|
3
80
|
3
80
|
4 100
|
4 100
|
4 100
|
4 100
|
4 100
|
5 150
|
5 150
|
Материали
|
қайин
|
терак
|
граб
|
тол
|
граб
|
тол
|
эман
|
оқ қайин
|
эман
|
акас
|
Иморат синфи
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
3.5. Елимли бирикмалар тўғрисида маълумот
Ёғоч материалларни синтетик елимлар ёрдамида бўйига ва энига бириктириш орқали кичик ўлчамдаги материаллардан исталган ўлчамдаги ва кесим юзадаги конструкцияларни тайёрлаш имконияти мавжуд. Шу сабабли, елимли бирикмалар энг кўп тарқалган самарадор бирикмалардан бири ҳисобланади [2, 4, 5].
Елимланган конструкциялар тайёрлаш ва фойдаланиш ёғоч констукцияларни иқтисодий самарадорлигини ошириш, узоқ муддатга чидамлилигини ва мустаҳкамлигини таъминлаш имконини беради. Юқорида қайд этилган хусусиятларни таъминлаш учун ёғоч материаллар ва елимнинг турига, сифатига, мустаҳкамлик кўрсаткичларига ва башқа технологик кўсаткичларга қатъий амал қилиш талаб этилади. Бугунги кунда елимланган конструкциялар тайёрлаш талабларига тўлиқ жавоб берадиган, иқтисодий самарадор ва универсал елим мавжуд эмаслиги сабабли, у ёки бу турдаги елимдан фойдаланиш техник иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш орқали аниқланади.
Синтетик елимлар асосан, 2 хил, иссиқ ва совуқ қотиш хусусиятига эга. Совуқ ҳолатда қотадиган елимлардан фойдаланилганда, конструкциялар тайёрлаш мураккаб технологияларни талаб этмайди, лекин уларнинг асосий камчилиги ишлаб чиқариш унумдорлигининг камлиги, елимланган конструкцияларни босим остида узоқ муддат давомида ушлаб туриш лозимлиги ва бошқалар ҳисобланади.
Иссиқ ҳолатда қотадиган елимлардан фойдаланишда конструкцияларни тайёрлаш қиммат ва мураккаб асбоб ва ускуналардан фойдаланишни талаб қилсада, елимлаш жараёни ва қотиш муддати совуқ усулга қараганда ўн баробарга камаяди, елимлаш жараёни тезлашади.
Бугунги кунда елимланган конструкциялар тайёрлаш учун уч хил: суюқ, порошок ва пленка кўринишидаги елимлардан фойдаланилади.
Кенг тарқалган суюқ турдаги елимларга фенолформальдегидли, резорцинформальдегидли, мочевинформальдегидли ва эпоксидли елимлар киради.
Кукунсимон елимлар сувда ёки спиртда t=18-200C ҳароратда эритилган ҳолда ёки қуруқ ҳолда елимланадиган юзаларни қиздириб фойдаланилади. Суюқ елимларга қараганда узоқ муддатга сақлаш мумкинлиги билан ажралиб туради.
Юпқа елим пленкалар эса тегишли таркиб билан шимдирилган жуда юпқа қоғоз кўринишида бўлади.
Барча елимларга юксак мустаҳкамлик талабларидан ташқари, биологик таъсирларга ва намликка чидамлилик талаблари кўйилади.Бундай талабларга тўлиқ жавоб берадиган елимларга резорцинли ФР-12, фенол-резорцинли ФРФ-50, алкел-резорцинли ФР-100, ДФК-1АМ ва бошқа елимлар киради.
Елимланган ёғоч конструкция бирикмаларини тайёрлаш учун қалинлиги 50 мм гача ва намлиги 102% бўлган материаллардан фойдаланилади.
Маълумки, елим чокларининг қалинлиги қанча катта бўлса, мустаҳкамлик шунча кам бўлади. Тегишли технологик жараёнларга амал қилган ҳолда тайёрланган бирикмаларнинг мустаҳкамлиги ёғочнинг мустаҳкамлигидан катта бўлади [5,10].
Елимланган чоклар асосан, кўндаланг (а), бўйлама (б) ва бурчак остида (в) бўлади (3.10-расм).
Елимланган бирикмаларни тайёрлашда елимланаётган тахталарнинг ва чорқирраларнинг йиллик қаватларининг йўналишини мос келишига эътибор берилади. Кичик ўлчамдаги тахта материаллар бўйига қийиб ва тишли бирикмалар ёрдамида бириктирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |