Мустақил бажариш учун вариантлар
Кўрсаткичлар номи
|
Вариантлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Сиқувчи юк, кН
|
400
|
410
|
420
|
430
|
440
|
450
|
460
|
470
|
480
|
490
|
Бириктирув- чиболтнинг диаметри, мм
|
12
|
10
|
10
|
12
|
12
|
14
|
16
|
16
|
18
|
20
|
Кесим юзаси, См
|
7,5 10
|
10
12,5
|
10
12,5
|
12,5 15
|
12,5 15
|
15
20
|
15 20
|
20 22,5
|
20
25
|
20
25
|
Устуннинг узунлиги, м
|
3,0
|
3,2
|
3,4
|
3,6
|
3,8
|
4,0
|
4,2
|
4,4
|
4,6
|
4,8
|
Ёғоч материалтури
|
жука
|
терак
|
акас
|
эман
|
заранг
|
шум тол
|
қайин
|
оқ қайин
|
қара
ғай
|
тол
|
Иморат синфи (1.17-жадвал)
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
2.5. Чўзилиб - эгилувчи элементларни ҳисоблаш.
Чўзилиб-эгилувчи элементларга фермаларнинг пастки белбоғлари ва
баъзи элементлари киради. Шу сабабли, чўзилиб-эгилувчи элементлар ҳам чўзилувчи элементлардек жавобгарлик талаб қилувчи элементлардан ҳисобланади ва 1-тоифа ёғоч материаллардан тайёрланади. Материалларнинг чўзилишдаги ва эгилишдаги ҳисобий қаршиликлари мос равишда Rч= 10 МПа ва Rэ=14 МПага тенг. Чўзилиб-эгилувчи элементларнинг эгилиш текислигидаги мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан аниқланади.
=N/ Aнт +M·Rч/Wҳис·Rэ Rч/γn. (2.26)
бу ерда:М–чўзилиб эгилувчи элемент кесим юзасидаги эгувчи момент;
Wҳис–ҳисобий кўндаланг кесим юзасининг қаршилик моменти;
Aнт– кўндаланг кесимнинг нетто юзаси;
Rс–материалнинг сиқилишдаги ҳисобий қаршилиги; Rэ–материалнинг эгилишдаги ҳисобий қаршилиги; γn–ишончлик коэффициенти.
Кесим юзасининг нетто юзаси қуйидаги шартлар асосида қабул қилинади:
-кесим юзаси симметрик кучсизлантирилганда 50 см2 0,5Aбр.
-кесим юзаси носимметриккучсизлантирилганда50 см 0,67Aбр.
2.9-расм.Чўзилиб-эгилувчи элементнинг ҳисобий схемаси.
Нормал кучланишлар эпюраси эса қуйидагича бўлади (2.10-расм):
2.10-расм. Чўзилиб-эгилувчи элементнинг кўндаланг кесимидаги кучланиш эпюраси.
Чўзилиб-эгилувчи элементларнинг кучсизлантирилган нетто кесим юзасини (Ант) аниқлашда 200 мм масофада жойлашган нуқсонлар бир нуқтада жойлашган деб ҳисобланади. Элементларни иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолати бўйича ҳисоблашда чўзувчи кучдан пайдо бўладиган тескари эгувчи моментдан ҳосил бўладиган эгилиш эътиборга олинмайди [13].
2.6-мисол Кесим юзаси А=b·h=125·150 мм,узунлиги l= 3,0 м бўлган чўзилиб-эгилувчи тўсиннинг мустаҳкамлигини текшириш талаб этилади.
Ҳисобий чўзувчи куч N=60 кН.Эгувчи ҳисобий текис тақсимланган юкнинг қиймати q=4,0 кН/м. Иморат синфи –II, бинонинг ишончлик
коэффициенти γn = 0,95 га тенг.
Кесим юзасидаги ҳисобий эгувчи момент M =q 2 / 8= 4,5 32/8= 5,0625 кН·м.
Тўсиннинг кесим юзаси
Ант=Абр=b·h=12,5·15 =187,5 см2.
Кесим юзасининг қаршилик моменти
Wҳис=Wбр=b·h2 /6 =12,5·152/ 6=486,75 см3 .
Кесим юзасидаги максимал эгувчи момент M =q 2 /8 = 4 32/8 = 4,5 кН·м.
Чўзилиб-эгилувчи тўсиннинг эгилишдаги нормал кучланиши (2.26) формуладан аниқланади:
=N/ Aнт +M·Rч/Wҳис·Rэ=60/187,5+4,5·102/486,75·1,4 = = 0,98 Rч/γn = 1,0/0,95 =1,13кН/см2.
бу ерда:М–чўзилиб-эгилувчи элемент кесим юзасидаги эгувчи момент; Wҳис–ҳисобий кўндаланг кесим юзасининг қаршилик моменти;
Aнт – кўндаланг кесимнинг нетто юзаси;
Rч–материалнинг чўзилишдаги ҳисобий қаршилиги; Rэ –материалнинг эгилишдаги ҳисобий қаршилиги; γn–ишончлик коэффициенти.
Чўзилиб-эгилувчи тўсиннинг мустаҳкамлиги ва турғунлиги таъминланган.
2.8- жадвал
Мустақил бажариш учун вариантлар
Кўрсаткичлар номи
|
Вариантлар
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Чўзувчи юк, кН
|
46
|
48
|
50
|
52
|
54
|
56
|
58
|
60
|
62
|
64
|
Эгувчи текис тақсимланган юк, кН/м
|
2,40
|
2,60
|
2,80
|
3,00
|
3,20
|
3,40
|
3,60
|
3,80
|
4,00
|
4,20
|
Кесим юзаси, см
|
7,5 10
|
10
10
|
10
12,5
|
12,5 15
|
12,5 15
|
15
15
|
15
17,5
|
17,5
22,5
|
22,5 25
|
25
25
|
Тўсиннинг узунлиги, м
|
2,6
|
2,7
|
2,8
|
3,0
|
3,1
|
3,2
|
3,3
|
3,4
|
3,6
|
4,0
|
Ёғоч материалтури
|
жука
|
терак
|
акас
|
эман
|
заранг
|
шум тол
|
қайин
|
оқ қайин
|
қара
ғай
|
тол
|
Иморат синфи (1.17-жадвал)
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
I
|
Мустақил назорат учун саволлар
1. Ёғоч конструкциялар неча гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисобланади?2. Марказий чўзилувчи элементлар қандай ҳисобланади? 3. Чўзилувчи элементлар қайси тоифадаги ёғоч материаллардан тайёрланади? 4. Марказий сиқилувчи элементлар қандай ҳисобланади? 5. Сиқилувчи элементларнинг мустаҳкамлиги ва турғунлиги қандай аниқланади? 6. Оддий эгилувчи элементлар қандай ҳисобланади? 7. Қийшиқ эгилувчи элементлар қандай ҳисобланади? 8. Сиқилиб-эгилувчи элементлар қандай ҳисобланади? 9. Чўзилиб-эгилувчи элементлар қандай ҳисобланади? 10. Ёғоч конструкция элементларининг чегаравий эгилувчанлиги нимага боғлиқ?
3-БОБ. ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ
БИРИКМАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ 3.1. Бирикмалар тўғрисида умумий маълумотлар
Ёғоч материалларининг сортаментига асосан, уларнинг узунлиги ва кесим юзалари (ҚМҚ-2.03.08-98 - Ёғоч конструкциялар) чегараланган [13].
Янги бириктириш усуллар ва тайёрлаш жараёнларини ишлаб чиқаришга жорий этилиши натижасида ёғоч конструкцияларини тайёрлашда янги ва мукаммаллашган замонавий бирикмалар яратилди.
Ёғоч конструкциялари кесим юзаларини турли бириктириш усуллари ёрдамида кенгайтириш, узунлиги бўйлаб узайтириш ёки турли бурчак остида бириктириш имконияти мавжуд. Шу сабабли, ёғоч конструкциялар ва элементларнинг юк кўтариш қобилияти ва деформацияси кўп жиҳатдан бирикмаларнинг турига боғлиқ [2,10].
Бирикмалар ёғоч конструкцияларнинг жавобгарлик талаб қиладиган қисми ҳисобланади, чунки ёғоч материалларнинг анизотроплиги, таркибидаги мавжуд нуқсонлар ва йиллик қаватларининг, конструкцияларни сиқилишдаги, чўзилишдаги, эгилишдаги, ёрилишдаги мустаҳкамлигини кескин ўзгаришига ва шу асосда турли бириктириш усулларини яратилишига сабаб бўлди.
Бирикмаларни у ёки бу турини танлаш ёғоч конструкцияларнинг турига боғлиқ. Шу сабабли, бирикмалар, асосан, 3 та асосий гуруҳга бўлинади:
-боғловчисиз, зўриқиш элементларнинг бир-бирига тегиб турадиган юзалари билан қабул қилинадиган бирикмалар (тақаб ва ўйиб бириктириш);
-турли механик боғловчили бирикмалар (винтли, болтли, михли, нагелли ва бошқалар);
- фақат силжишга ишлайдиган бирикмалар (елимли бирикмалар ).
Бирикмалардаги механик боғловчилар ишчи боғловчилар деб аталади ва улар қаттиқ ёғоч, пўлат ва пластмасса материаллардан тайёрланади.
Механик боғловчиларга шпонкалар, нагеллар, болтлар, глухарлар, михлар, шуруплар, винтлар, шпонка типидаги шайбалар ва металл тишли пластинкалар киради. Кичик равоқли бинолар учун ишлатиладиган яхлит ёғоч конструкцияларда кенг қўлланиладиган бирикма бир ва икки тишли ўйиб бириктириш ҳисобланади [11].
Юқорида қайд этилган бирикмалардан ташқари бир қатор бошқа бириктириш усуллари ҳам мавжуд (3.1-расм).
Кичиқ равоқли тўсинлар тайёрлаш учун қаттиқ ёғоч материалардан тайёрланган пластинкасимон нагеллардан фойдаланилади.
Бугунги кунда меҳнат ҳаражатларининг камлиги билан самарадор ҳисобланган металл тишли бирикмалардан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Бу турдаги бирикмаларда “Ганг-Нейл” типидаги бир ва икки томонлама тиш чиқарилган металл пластинкалардан фойдаланилади (3.2-расм).
Охирги йиллларда ишлаб чиқаришга самарадор елимланган металл стерженли бирикмалардан фойдаланилмоқда [2, 11, 14].
3.1. расм. Ёғоч элементларни бириктириш усуллари. а-пластинкасимон нагеллар ёрдамида; б-металл тишли пластинкалар ёрдамида; в-металл скобалар билан; г-елимланган металл стерженлар билан.
3.2. расм. “Ганг-Нейл” типидаги пластинкалар билан бириктириш
Do'stlaringiz bilan baham: |