Игна баргли:
тилоғоч
қарағай, оқ қарағай қора қарағай, кедр
|
650
500
|
800
600
|
Қаттиқ япроқли:
эман, оқ қайин, қора қайин, ясень, заранг, акация, илма, шум тол
|
700
|
800
|
Юмшоқ япроқли:
тоғ терак, терак, кандагач, жука
|
500
|
600
|
Маълумки, айрим махсус ёғоч иморат ва иншоотлар қисқа муддатли юклар таъсирига ҳисобланади. Бундай юкларга босими, монтаж, муз юки, электр тармоқларининг таранглашиши ва узилиши натижасида содир бўладиган зўриқишлар ҳамда сейсмик юклар киради. Бундай ҳолатларда ҳисобий қаршиликнинг қиймати 1.20-жадвалда келтирилган mn коэффициентга кўпайтириб аниқланади.
1.20-жадвал
mn коэффициентни аниқлаш жадвали
Юклар
|
Коэффициент, mn
|
Толаларга кўндаланг йўналишда эзилишдан ташқари барча қаршиликлар учун
|
Толаларга кўндаланг
йўналишда эзилиш
|
Шамол босими ва монтаж юки
|
1,3
|
1,4
|
Сейсмик юк
|
1,4
|
1,6
|
Мустақил назорат учун саволлар
1. Ёғоч конструкциялар қандай биноларда қўлланилади? 2. Ёғоч конструкциялардан фойдаланишнинг самарадор йўналишларини айтиб беринг? 3. Ёғоч конструкцияларнинг самарадор турлари қандай аниқланади?
Ёғоч қандай конструктив хусусиятларга эга ва у қаерда қўлланилади?
Ёғоч элемент ва конструкцияларга таъсир қилувчи юклар неча гуруҳга бўлинади? 6. Юклар бўйича ишончлилик коэффициенти нима? 7. Меъёрий юклар қандай аниқланади? 8. Ҳисобий юклар қандай аниқланади? 9. Думалоқ ёғоч материаллари неча гуруҳга бўлинади? 10. Тилинган ёғоч материалларнинг қалинлиги қайси оралиқда бўлади? 11.Ёғоч материалларнинг ҳисобий қаршиликлари қандай аниқланади? 12. Ёғочнинг ҳисобий қаршиликларини аниқлашда қарағай материалига нисбатан бошқаларга ўтиш қандайамалга оширилади? 13. Ёғоч конструкцияларнинг эксплуатация шароитлари неча гуруҳга бўлинади? 14. Эгри чизиқли елимланган ёғоч конструкциялар тайёрлаш учун қандай қалинликдаги тахталардан фойдаланилади?
2 -БОБ. ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
2.1. Марказий чўзилувчи элементларни ҳисоблаш
Чўзилувчи элементларга фермаларнинг пастки белбоғлари ва чўзилувчи панжаралари, рамалар, аркаларнинг тортқилари ва бошқа конструкциялар киради. Бу ерда чўзувчи N куч элемент марказий ўқи бўйлаб йўналган бўлади. Ёғоч материаллар чўзилишга худди эластик материаллардек ишлайди ва юқори мустаҳкамликка эга бўлади. Чўзилувчи элементларнинг бузилиши, асосан уларнинг кўзлар ва ёриқлар билан кучсизланган кесимларида рўй беради (2.1-расм). Ёғоч материалларнинг кесим юзасидаги кўзлар, ёриқлар ва йиллик қаватларининг қийшайиши уларнинг чўзилишга қаршилигини кескин камайтиради [11,13].
Кесим юзасининг кучсизланган қисмларида кучланишнинг концентрацияси содир бўлади ва унинг миқдори нуқсонсиз материалларга қараганда катта бўлади. Шу сабабли, жавобгарлик талаб қиладиган, елимланган ёки яхлит ёғоч конструкциялар тайёрлаш учун I-тоифа материаллардан фойдаланилади.
Кесим юзаси кучсизланган элементларни чўзилишга ҳисоблашда ҳисобий қаршилик қиймати m0=0,8 га тенг бўлган коэффициентга кўпайтириб аниқланади.Агар кесим юзаси кучсизланмаган бўлса, m0=1,0 га тенг бўлади
[2].
Мустаҳкамлик бўйича ҳисоб қуйидаги формуладан аниқланади.
=N/Aнт Rч·m0/γn (2.1) бу ерда:– кесим юзасидаги нормал кучланиш;
N – чўзувчи бўйлама юк;
Aнт– кўндаланг кесим юзасининг нетто юзаси;
Rч– элементнинг чўзилишдаги ҳисобий қаршилиги;
m0–кесим юзасини турли нуқсонлар билан кучсизланишини
эътиборга олувчи коэффициент; γn– ишончлик коэффициенти
2.1-расм. Чўзилувчи элементларнинг умумий кўриниши.
Бўйлама куч ва ҳисобий қаршилик маълум бўлганда талаб қилинган кесим юзаси Aтқ=N/Rчга тенг. Агар кесим юзаси маълум бўлса, чўзувчи кучнинг чегаравий қиймати эса N = Aтқ·Rч формула билан аниқланади.
Стандарт нусханинг чўзилиш диаграммаси 2.2-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |