Махматқулов турдимурод ёғоч конструкциялари


Ўйиб бириктирилган ёғоч конструкцияларни ҳисоблаш



Download 17,82 Mb.
bet17/70
Sana25.12.2022
Hajmi17,82 Mb.
#895970
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70
Bog'liq
ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

3.2. Ўйиб бириктирилган ёғоч конструкцияларни ҳисоблаш


Бир ва икки тишли тирноқ ўйиб бириктириш, асосан, кичик равоқли, яхлит элементлардан тайёрланган фермаларнинг таянч ва бошқа тугунларини бириктириш учун ишлатилади.
Бирикмаларнинг мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан элементлар орасидаги бурчакларга, ўйиб олинган майдоннинг ўлчамларига ва ёриладиган юзанинг узунлигига боғлиқ. Шу сабабли, бирикмаларни лойиҳалашда элементлар орасидаги бурчакка ва тугуннинг марказлашишига асосий эътибор қаратилади (3.3-расм).

3.3-расм. Бир тишли тирноқ ўйиб бириктириш.
Нормага асосан, ёриладиган майдоннинг узунлиги (lёр) элемент баландлигининг (h) бир ярим баробаридан кичик бўлмаслиги керак, яъни lёр 1,5h. Ўйиб олинган қисмининг ўлчами ҳам (hў) элемент баландлигига мос равишда танланади ва қуйидаги қийматга hў = 1/3h тенг бўлади.
Бирикмаларда бириктирувчи элементлар орасидаги бурчак 20-600 оралиғида қабул қилинади.
Бирикмаларни ҳисоблашда қуйидаги шартларни бажарилишига асосий эътибор қаратилади:
- бирикмага таъсир қилаётган юкнинг қиймати бирикманинг ҳисобий юк кўтариш қобилиятидан катта бўлиши керак;
Nэз≤ Tэз;Nёр≤ Tёр; (3.1)
-эзилишга ва ёрилишга ишлайдиган бирикмаларнинг ҳисобий юк кўтариш қобилияти қуйидаги формулалардан аниқланади:
-ёғочнинг эзилиш шартидан:
Tэзэз·Rэзα·mэз/γn ; (3.2) -ёғочнинг ёрилиш шартидан:
Tёр =Аёр·Rёрўр·mёр/γn (3.3)
бу ерда: Аэз ва Аёр – мос равишда эзилувчи ва ёрилувчи майдонларнинг юзалари;
Rэзα – ёғочнинг толалар йўналишига бурчак остидаги ҳисобий қаршилиги;
Rёрўр – ёғочнинг толалари бўйлаб ёрилишдаги ўртача ҳисобий қаршилиги; mэз ва mёр– эзилишда ва ёрилишда иш шароитини эътиборга олувчи
коэффициент; γn– ишончлик коэффициенти.
Бир тишли ўйиб бириктиришда эзиладиган майдоннинг юзаси:
Аэз=b·hўй/cos (3.4)
бу ерда: hўй – ўйиб олинган майдоннинг чуқурлиги;
Бир тишли ўйиб бириктиришда чорқирра элементларнинг ёриладиган майдонининг юзаси
Аёр = lёр·b. (3.5)
бу ерда: lёр–ёриладиган майдоннинг узунлиги бўлиб, 1,5hёки 10hўй оралиғида қабул қилинади.
Ёғочнинг толалари бўйлаб ёрилишдаги ўртача ҳисобий қаршилиги (ёрилиш майдони бўйича) қуйидаги формуладан аниқланади:
Rёрўр = Rёр/[1+( ·lёр/e)]. (3.6)
бу ерда: Rёр– ёғочнинг ёрилишдаги ҳисобий қаршилиги;
– ёрилиш майдони бўйлаб кучнинг нотекис тақсимланишини эътиборга олувчи коэффициент (бир тишли ўйиб бириктиришда =0,25 га тенг); e – ёрувчи кучнинг елкаси (тўғри бурчакли кесим юзалари учун
e=0,5·h га тенг );

Download 17,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish