Лиги фарғона давлат университети



Download 53,32 Mb.
bet12/62
Sana13.07.2022
Hajmi53,32 Mb.
#790207
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62
Bog'liq
Amaliy san\'at badiiy bezak majmua attestatsiyaga 2018

Таянч тушунчалар:
1. Ислимий – ўсимликсимон нагш турлари
2. Печак ўт – чирмавуг
3. Морпеч – илон изи нагш турлари
4. Гардиш – айлана шакли
Мавзу: Бадиий наққошликнинг ўзига хослиги ва эстетик мохияти, терминлар тўғрисида умумий тушунчалар.
Режа:

  1. Ўзбек халқ амалий санъати ва унинг турлари.

  2. Мустақиллик йилларида амалий санъатга бўлган эътибор.

  3. Бўёқ турлари ва улардан фойдаланиш.

  4. Бадиий безак фанининг мақсад ва вазифалари.

  5. Бадиий безак дарсларини ташкил қилиш.

Таянч сўз ва атамалар:

Бадиий безак ишларини ташкил қилиш, унинг мазмуни, безаш усуллари, уларга қўйиладиган талаблар билан таништириш;


- бадиий безаш ишларида ишлатиладиган бўёқлар, асбоб ускуналар ва уларни ишга тайёрлаш;
- бадиий безаш ишларида фойдаланиладиган ҳарфларнинг оддий шакл тузилиши қоидаларидан бошлаб, мураккаб ёзувли (шрифтли) плакат композицияларини ўргатиш;
- кичик ҳажмдаги амалий безак санъати буюмлари ҳақида тушунча бериш;
- интерьер ва экстерьерни бадиий безашни ўргатади.
Инсон учун зарур билимлар миқёси тобора кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда муайян фактлар йиғиндисини ўзлаштириш билан чекланиб бўлмайди. Шунинг учун ўқувчиларга ўз билимларини мустақил равишда тўлдириб ва бойитиб боришни, ўзининг диққат–эътиборини илмий ва сиёсий ахборотларнинг энг муҳимларига қаратишни ўргатиш керак. Бу вазифа ўқувчиларнинг бадиий безаш ишларини таълим – тарбия жараёни билан узвий боғлиқ ҳолда кенгайтириш ва ривожлантиришни ҳам тақозо этади.
Маълумки, безак санъати турлари ижодий меҳнат билан омухта бўлиб кетади ва шунинг учун ўқувчиларда ишга ижодий муносабатни таркиб топтиради, уларни маънавий жиҳатдан бойитади.
Безак санъати бугунги ҳаётимизнинг турли соҳаларини, ҳар хил воқеаларни тўла қамраб олиши лозим. У давлатнинг ташқи ва ички сиёсатини, халқнинг меҳнатдаги ютуқларини, мамлакат тарихи, илмий, бадиий ҳаётидаги янгиликларни, табиат ва бошқаларни ифодалаши керак.
Ўқувчи куннинг анча қисмини мактабда ўтказади. Ўқув юртидаги бутун муҳит уни гўзаллик қонунлари асосида яшашга, ҳаётдаги ранг - баранг ҳолатларни кўра билишга ўргатиши лозим.
Ўқувчи ўқув юрти биносига, унинг ёнидаги участкага ўйин ҳамда спорт майдончаларига қараб, улардаги гўзалликни ҳис этиши, умуман ўқув даргоҳининг қиёфаси унда ўзи билим оладиган муҳит ҳақида ижобий тасаввур ҳосил қилиши лозим. Бунда пухта ўйлаб, чиройли қилиб безатилган ва алоҳида эътибор билан тутиладиган табиат бурчаги, дид билан ишлов берилган йўлка ва гулзорлар, ҳовли, кираверишдаги мемориал тахта, коинотни забт этиш, меҳнат, ҳарбий жасорат каби мавзулардаги стендлар, бинонинг жойлашиши тасвирланган схема ва ҳоказолар катта ёрдам беради. Мана шуларнинг ҳаммасида мазкур бадиий безаш услуби кўзга яққол ташланиб туриши шарт.
Безак санъатининг бинони безатишдаги асосий йўналишлари ўқув хоналарини, спорт ва мажлислар залларини, коридорларни безаш, кўргазмалар ташкил этиш, мактаб театри учун декорация ишлаш, декоратив – амалий санъат буюмлари ясаш, плакатлар чизиш, турли ахборот воситаларини тайёрлаш ва ҳоказолардан иборатдир.
Лицей, коллеж, мактабларга кираверишда унга номи берилган шахснинг бюсти ёки портрети, дарс жадвали, ўқувчиларнинг ижодий ишларидан намуналар кўзга ташланиб туриши керак. Имкони бўлса, меҳнатда ибрат кўрсатган ота-оналарнинг расмлари қўйилган стендларни тайёрлаш ҳам мақсадга мувофиқдир. Бинонинг ҳар қайси қаватини қуйи, ўрта ва юқори синфлардаги ўқувчиларнинг ёшларига мос қилиб безаш маъқул.
Қуйи синф ўқувчилари "Ҳар доим бўлсин қуёш!" шиори остида расмлар танловини ўтказадилар. Расмлар асфальтга ёки томоша залининг полига тўшалган линолеум устига ёки оёққа ўрнатилган синф тахтасига чизилади. Бу ёшдаги болалар "Нега шундай?", "Топа қолинг!" каби қувноқ ўйинларни ёқтирадилар.
Юқори синф ўқувчиларининг бадиий ижод соҳасидаги иш доираси кенгайиб боради. Улар наққошлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, мозаика, мисгарлик ва ҳоказолар бўйича ҳар хил ишларни бажариб декоратив-амалий санъатнинг қийинроқ ва мураккаброқ турларини ўзлаштириб борадилар. Турли муаммоларга доир мунозаралар, адабий кечалар, умуммактаб байрамларини ўтказиш, кўргазмалар тайёрлаш, деворий газеталар чиқариш ва бадиий безаш ишларини амалга ошириш юқори синф ўқувчиларидан ўткир дид, ихтирочилик ва билимдонликни талаб қилади.
Болаларга ҳар бир ишда ижодий қатнашиш имконини бериш, уларнинг фаолиятини шошилиб, ҳаддан ташқари, ортиқча талабчанлик билан баҳоламаслик, аммо ишни сифатсиз бажараверишларига ҳам йўл қўймаслик, шогирдларнинг таассуротини ўстириш ва уларга ўз таассуротларини ифодалашнинг қулай шаклларини топишда кўмаклашиш лозим. Мана шулар кичик ўсмирлар ва барча ёшдаги болаларда мустақил фикрлашни ривожлантириш, ўз кучига ишончни тарбиялашнинг муҳим омилларидир. Бу ҳам асосий вазифаларимиздан биридир. Бинобарин, боланинг таълим – тарбиявий ишлар жараёнида фаол қатнашуви ҳозирги ҳамма педагогик йўналишларнинг бош мазмунидир.
Бу гаплар болаларни бадиий безаш ишларига жалб этишга ҳам бевосита тааллуқлидир. Мана шу ишлар энг аввало ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини самарали ташкил этишда, уларни биргалашиб ишлашга, ўз ишларининг оқибат натижасини тасаввур қилишга ўргатишда кўмаклашади. Шунингдек, бадиий безаш ишлари санъатининг бир неча турлари сифатида ўсиб келаётган инсонга дунёни тушунтиришда ёрдам беради, унинг ёш қалбига озиқ бахш этади, уни кенг ва турлича фикрлашга одатлантиради, халқнинг маънавий маданиятига яқинлаштиради, энг муҳими, мехнатга ижодкорлик билан ёндашишга ўргатади. Шунингдек, ўқувчиларда аҳлоқий ва фуқаролик фаоллигини, ватанпарварлик ҳиссини таркиб топтиради.

Download 53,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish