Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Ёшлар билан самарали ишлашни ташкил этишда 5 та муҳим ташаббус"ни 2-ташаббус, яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ҳамда 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб спортнинг Стол тенниси тури бўйича ёшлар ўртасида БЎСМ биринчилиги мусобақаси ўтказилганлиги юзасидан
ҲИСОБОТ.
2020 йил 10-январь куни Қувасой шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалида Стол тенниси спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Ёшлар билан самарали ишлашни ташкил этишда 5 та муҳим ташаббус"нинг 2-ташаббус, яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ҳамда 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб спортнинг Стол тенниси тури бўйича ёшлар ўртасида БЎСМ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа 2002-2004, 2005-2007, 2008-2011 йилда тўғилган спортчилар ўртасида бўлиб ўтди.Ушбу мусобақа очилиши соат 10:00да бошланди. Мусобақада 37 нафар спортчилар ғолиблик учун беллашдилар. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан медал, диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Мусобақада Вилоят ва Республика мусобақаларига кучли спортчиларни танлаб олинди. Ушбу мусобақа ёш спортчиларда катта таъсуротлар қолдирди ва вақтларини мазмунли ўтказидилар. Мусобақада хеч қандай жароҳатлар бўлмади ва тинч, тартибли ўтказилди.
Мусобақа бош ҳаками: А.Жабаров.
Ҳакам ёрдамчиси ва котиб: Ф.Олимов.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-фармони ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг Стол тенниси тури бўйича “Миллий тикланиш” партияси соврини шиори остида БЎСМ биринчилиги мусобақасини ўтказилганлиги юзасидан
ҲИСОБОТ.
2020-йил 28-ноябрь куни Қувасой шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаб филиал спорт залида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-фармони ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг Стол тенниси тури бўйича “Миллий тикланиш” партияси соврини шиори остида БЎСМ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа 2005-2006, 2007-2008, 2009-2010 йилларда тўғилган спортчилар ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа очилиши соат 10:00да бошланди. Мусобақада 35 нафар спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти ҳамда “Миллий тикланиш” партияси томонидан медал, диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Ушбу мусобақа ёш спортчиларда катта таъсуротлар қолдирди ва вақтларини мазмунли ўтказидилар. Мусобақада ҳеч қандай жароҳатлар бўлмади ва тинч, тартибли ўтказилди.
Мусобақа бош ҳаками: А.Жабаров.
Ҳакам ёрдамчиси ва котиба: М.Камолова.
Do'stlaringiz bilan baham: |