Мавзу: Рангшунослик ва бўёқлардан фойдаланиш технологияси.
Режа:
Асбоб-ускуналар, бўёқлар ва бошқа материаллар.
Устахонада техника хавфсизлиги, ёнғиндан сақланиш қоидалари.
Бадиий безак ишлари давр замон рухига боғлиқ холда ишланадаи.
Қадимги ишланган бирон буюм ёки намунани олиб қарасак албатта ўша даврни рухияти сезилиб туради.
Таянч сўз ва атамалар:
Бадиий безаш ишлари юқори синфлардаги ўқувчилар билан олиб бориладиган ғоявий-тарбиявий ишнинг энг муҳим мақсадларини амалга ошришга, яъни ўғил ва қизларда дунёқараш асосларини, ижтимоий фаолликни, онгни интизомни, маданий хулқ-атворни таркиб топтиришга, хуқуқий билимларни, меҳнатга ижтимоий мулкка муносабатни, касб танлашга интилишни шакллантиришга, политехник ва эстетик билимлар доирасини кенгайтиришга, бадиий қобилиятни ўстиришга хизмат қилиш керак.
Юқори синф ўқувчилари бадиий-амалий ижодининг ўзига хос хусусияти турмуш тарзи, нормаларининг бутун комплексини, ўқув юртининг ва биринчи галда, юқори синфлар қиёфасини ишорали бадиий йўсинда гавдалантиришдан иборат. Бунда бино умуман ёшларга мос оптимистик, завқли ҳиссиётни, уларнинг ахлоқий фаоллигини акс эттирадиган руҳда безатилиши ва ана шу руҳ юқори синфлар ўқийдиган қаватга кираверишдаёқ ҳис этилиши муҳим.
Декоратив санъат воситалари орқали мана маънавий – маърифий кечаларнинг ҳар бири учун керакли муҳит яратилиши кеча мавзуси, унинг мазмуни мураккаблигидан қатъи назар, ўқувчи уни чуқур этишида катта ёрдам беради.
Ҳар қандай методик вазифа сингари бадиий безаш ишлари ҳам профессионал аниқликка ва ижодий ёндашишни талаб этади. Профессионал ўқитувчи ўқувчининг бадиий изланишларини тўғри ва конструктив йўналишга солиб, ижодий ёндашиш, етук бадиий хулосалар чиқаришга олиб боради.
Бадиий безаш ишларини тобора такомиллаштириб бориш эстетик тарбиянинг таркибий қисми бўлиб, ўқувчиларнинг рассом-педагог раҳбарлигидаги ўқув юрти муҳитини қайта қуриш, кенгайтиришда ижодий фаоллик кўрсатишлари ниҳоятда муҳимдир Ранглар спектрида мавжуд бўлган барча рангларни учта асосий кўрсаткич бўйича характерлаш қабул қилинган:
1. Ранг қайтариш коэффициенти ўлчанадиган ёрқинлиги (сиртга тушаётган ёруғлик ва сиртдан қайтувчи ёруғлик нисбатлари) билан.
2. Ранг тўлқинидаги айнан ўша рангнинг ўзи билан.
3. Рангнинг тўйинганлиги ва тозалиги (рангнинг ранглар спектридаги бошқа рангларга нисбат миқдори) билан.
Ўқув юрти интерьеридаги ранг ва ёритилиш масаласида энг аввало кўриш учун оптимал шароит яратиш талабларидан келиб чиқиш лозим. Ёруғлик ва ранглар дарс самарадорлигига, кўриш учун қулайлик даражасига, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг умумий саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Иш хоналари: синфлар, лабораториялар, устахоналар, кутубхоналар ва умуман кўзга ҳамда диққатга зўр келадиган жойларда ёруғлик ва рангга меҳнатни, ҳиссиёт ва кайфиятни яхшилаш ҳамда тез чарчашнинг олдини олиш воситаси сифатида қараш керак.
Рангнинг психологик вазиятлари турли ранглар ва ранг бирикмаларининг кишилардаги ҳиссий ҳолатларга таъсир этиш қобилиятидан келиб чиқиб яратилади. Гарчи рангни идрок қилишда кишининг шахсий хусусиятларига, ҳаётий тажрибасига боғлиқ жуда кўп субъективлик мавжуд бўлса-да, мутахассислар ранг кишига таъсир кўрсатишининг қатор умумий хусусиятларини ифодалайдилар1. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, хона ва интерьерларни жиҳозлаш, оммавий тадбирлар: мунозара, митинг, тантанали маросим ва кечалар ўтказиладиган жойларни безаш учун нурни фильтрлайдиган рангли ёриткичлар ва аппликациялардан фойдаланиш керакли кайфиятни вужудга келтиришда катта роль ўйнайди. Бунинг далили сифатида шуни айтиш мумкинки, мунозараларда сариқ, тўқ сариқ, яшил, оч жигар ранг ёриткичлар ёрдамида қўшимча ишончлилик, ошкоралик вазияти, кечаларда оч тусли қизил, сариқ, ҳаво ранг ёриткичлар орқали кўтаринкилик кайфияти, тантанали митингларда сариқ, кўк, тўқ сариқ, яшил рангли ёриткичлар билан жиддийлик, батартиблик вазияти вужудга келтирилади2.
Do'stlaringiz bilan baham: |