Лиги фарғона давлат университети



Download 53,32 Mb.
bet21/62
Sana13.07.2022
Hajmi53,32 Mb.
#790207
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   62
Bog'liq
Amaliy san\'at badiiy bezak majmua attestatsiyaga 2018

Назорат саволлари
1. Ранглар қандай хосил бўлади?
2. Иссиқ ва совуқ рангларни қандай фарқланади?
3. Бадиий безаш ишларида ранглардан қандай фойдаланилади?


Таянч тушунчалар
Ахроматик ранг - грекча туссиз (рангсиз) демакдир. Улар оқ ва қора ҳамда уларнинг турлича кўриниши бўлиб, бир-бириларидан ёруғлик кучлари билан фарқ қилади.
Хроматик ранг - муайян ранг тусига эга бўлган бўёқ қизил, кўк, яшил ва ҳоказо.
Фон - орт кўриниш, замин.
Тўлдирувчи ранг - иккита ранг аралашмасининг натижаси. Тўлдирувчи ранг тусидан қўшимча ранг туслари хосил бўлмайди.


Мавзу: Интерьер ва экстерьернинг бадиий безатилиши.
Режа
1. Мактаб интерьерини безатиш
2. Интерьердаги бадиий безаклар
3. Интерьерда декоратив безаклар
4. Экстерьер безаклари.
Мавзунинг матни
Мактаб интерьери ҳам жуда муҳим тарбиявий имкониятга эга бўлган муҳит ҳисобланади ва у ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга хизмат қилиши керак.
Биринчи галда мавжуд таълим-тарбия методлари ва ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган даражада бадиий безатилмаган мактаб интерьерини ҳар томонлама мақсадга мувофиқ дейиш мумкин эмас.
Мактабдаги таълим-тарбиянинг сифати, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг яхши дам олиши ҳамда саломатлиги ўз вазифаси нуқтаи назаридан мактаб биносининг ичи мақсадга мувофиқ ҳолда ташкил қилинишига ҳам маълум даражада боғлиқдир.
Афсуски, кўпинча интерьернинг ўқувчи шахсининг ривожланишидаги аҳамиятига етарлича эътибор берилмайди. Ваҳоланки, ўқувчининг тушунчасига таъсир кўрсатаётган муҳит унинг руҳий оламига ҳам, атрофдаги нарсаларга муносабатига ҳам, у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқувчиларни қамраб олган муҳитга, шу жумладан, мактаб интерьерига ҳам тарбиянинг ажралмас қисми сифатида қараш лозим.
Интерьердаги ҳар бир элемент дам олиш жойидаги картина ҳам, хоналарнинг ранги ҳам, мебелларнинг формаси ҳам, ҳатто, зинапоялар ҳам ўқувчилар психологиясига таъсир кўрсатиб, уларни атроф-муҳитни идрок этишга, гўзалликни тушунишга ўргатади.
Мактабда таълим олаётган 7 ёшдан 17 ёшгача ўқувчилар асосан уч гурухга: кичик (И-ИВ синфлар), ўрта (В-ВИИИ синфлар) ва катта (ИХ-ХИ синфлар) мактаб ёшидаги ўқувчиларга бўлинса, уларнинг ҳаммаси учун ўзига ҳос муҳит керак. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар асосан битта хонада шуғулланадилар. Ўрта мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳам ўзларига биркитилган хонаси бўлади. Лекин улар айрим фанлар бўйича машғулотларни фан кабинетларида ўтказадилар. Катта мактаб ёшидаги ўқувчилар эса бутунлай кабинет системасида ўқийдилар.
Мактаб интерьерини жихозлаш ва безашда ўқувчиларнинг ёшини ҳам хисобга олиш, яъни жиҳозлар фақат муайян ёшдаги ўқувчиларнинг бўйига мослигини эмас, балки турли ёш группасидаги болаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам назарда тутиш лозим.
Кейинги пайтларда мактаблар типовой лойихалар бўйича қурилмоқда. Бу биноларнинг режаси деярли бир хил. Шунинг учун уларни жиҳозлаш ва безашда интерьернинг ўзига хос бўлишига эришиш жуда муҳимдир. Мактабда ўрганиладиган предметнинг мазмунидан қатъий назар, таълимнинг бир неча шакл ва методлари мавжуд бўлиб, булар ўқув хоналарининг жиҳозлари ва уларнинг жойлашувини белгилайди. Бунда турли омиллар қатори ўқувчиларнинг ёшига хос психологик-физиологик хусусиятлари ҳам назарда тутилади. Таълимнинг асосий шакллари жамоат, гуруҳ ва индивидуал машғулотлардир.
Мактаб интерьерларнинг замон талаблари даражасидаги жиҳозлари ва бадиий безаклари ўқувчиларни эстетик тарбиялашда, уларнинг тасаввури ҳамда дидини ривожлантиришда ёрдам бериши керак. Мактаб интерьерини бадиий безашда тасвирий санъатнинг кўп турлари монументал ва декоратив хайкалтарошлик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, мазаика ва ҳоказолар кенг қўлланмоқда. Ўқувчиларнинг ўзларини ана шу ишларга жалб этиш, энг аввало уларда мактаб биносига, ундаги жиҳозлар ва безакларга эҳтиёткорона муносабатни тарбиялашда катта роль ўйнайди.
Замонавий архитектура бинолари интерьеридаги барча элементлар услубий бирлиги билан ажралиб туради. Интерьерни гармоник ҳал қилиш ундаги элементларнинг муносабатини тўғри топишга, яъни хона, ундаги мебель, ранглар, ёритгичлар, безак элементлари ва ҳоказоларнинг шакллари ўзаро уйғунлигига боғлиқ. Интерьердаги барча элементлар бир хил мувозанатда бўлмаслиги керак. Чунки бундай ҳолда улар ўқувчиларга салбий таъсир кўрсатиши, уларни тез чарчатиб қўйиши мумкин. Шунинг учун интерьердаги айрим элементларни жозибалироқ қилиб,қолган элементларнинг унга ҳамоҳанглигини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Жозибалироқ элементлар бинонинг (хонанинг) асосий функционал вазифасини акс эттириб туриши керак.
Мактаб интерьеридаги ҳар бир нарса (интерьернинг ҳар бир бўлаги) ўзи бажарадиган вазифага мувофиқ ҳолда жиҳозланади. Ўқувчилар ва ўқитувчилар мактабга вестибюлдан кириб келар экан, шу ердаёқ уларнинг ҳаракат графиги таъминланади. Шунингдек, вестибюлнинг жиҳозлари мактаб биноси ичига кириш ва керакли бўлимларга ўтиб кетиш учун қулай ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Дидсиз бажарилган ва осилган кўрсатгич, жадвал, номер ва ҳоказолар юқори савияда жиҳозланган интерьернинг умумий кўринишини бузиб юбориши мумкин.
Вестибюлда «Аълочилар», «Дарс жадвали», мактабни битириб кетган ўрнак бўладиган ўқувчилар, мактаб хаётига доир «эълонлар» бўлиши лозим. Агар иложи бўлса, мактаб тарихига, унинг ҳаётига бағишланган кичикроқ кўргазмалар ташкил этиш ҳам мумкин.
Вестибюлда мактабнинг ўзига ҳос, яқин орадаги бошқа мактаблардан фарқли хусусиятларини тўғри ифодалаш жуда муҳим аҳамиятга моликдир. Бунда монументал-декоратив санъатдан жуда ўринли фойдаланиш лозим.
Шунингдек вестибюлнинг деворлари рангини тўғри танлаш ҳам ундаги шинамликни таъминловчи энг асосий омиллардан биридир. Айни пайтда вестибюлнинг ташқи муҳит билан боғланишини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим. Унинг интерьеридаги айрим элементлар бинодан ташқаридаги муҳитни бевосита ифодалаб туриши мумкин. Вестибюлда жой етарли бўлса, унинг ўқувчилар ҳаракатига халақит бермайдиган қисмида яшил бурчак ташкил қилиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Уни ғишт ва тошлар билан жиҳозлаб, у ерда турли хил декоратив ўсимликларни парваришлаш вестибюлнинг мактаб участкаси, қолаверса, табиат билан боғлиқлигини акс эттиради. Шунга ўхшаш маҳаллий шароит билан боғлиқ бошқа элементларни ҳам қўллаш мумкин.
Мактабдаги бошқа хоналар интерьерларини жиҳозлашда аввало уларнинг функционал вазифасини, қолаверса биологик ва эстетик вазифаларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Синф хоналари – мактаб интерьерининг энг асосий қисмларидир.
Синф хоналарини жиҳозлаш уларда шуғулланадиган ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мувофиқ ҳолда бажарилади. И-ИВ синф ўқувчилари учун ажратилган хоналарда 1 кишилик стол ва стулларни жуфтлаб қўйиш, столлар орасида 30 см йўлакча қолдириш тавсия этилади.
В-ВИИИ синф ўқувчилари шуғулланадиган хоналарда 2 кишилик столлар ўрнатилиб, улар орасида кенгроқ йўлка қолдириш керак. Столлар колоннаси уч қатор қилиб қўйилади.
Синфда асосий ёзув доскасида ташқари хонанинг орқа томонига синф деворий газетаси, ўқув қўлланмалари, навбатчилар графиги, ўқувчиларнинг ишларидан намуналар ва хоказоларни жойлаштириш, уларнинг баландлиги бир хил ҳамда ранглари бир-бирига мос бўлиши лозим. Агар синф хонасининг мактаб коридори билан туташган деворида ўқув қуроллари ва кўрсатмали қўлланмалар сақлаш учун шкаф бўлмаса, синф хонасининг орқа томонига бир-иккита шкаф қўйилади.
Синф хоналари ҳам бошқа хоналар сингари гигиеник талаблар асосида бўлади.

Download 53,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish