Лиги фарғона давлат университети


Саволлар 1. Интерьер нима? 2. Бадиий безак нима? 3. Декоратив безаклар деганда нимани тушунасиз? Таянч тушунчалар



Download 53,32 Mb.
bet22/62
Sana13.07.2022
Hajmi53,32 Mb.
#790207
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   62
Bog'liq
Amaliy san\'at badiiy bezak majmua attestatsiyaga 2018

Саволлар
1. Интерьер нима?
2. Бадиий безак нима?
3. Декоратив безаклар деганда нимани тушунасиз?
Таянч тушунчалар
Интарсия - инкрустациянинг бир тури, ҳар хил рангли ёғочларда ишлатиладиган нақш, безак.
Интенсивлик - рангларнинг зичлиги, тўйинганлиги, тўқлиги, равшанлиги.
Интерьер - уйни (бино) ички кўринишини тасвирланиши.
Мозаика - ранг – баранг шиша, тошчалар, ёғоч фанера, чарм қийқимлардан бир-бирига зич қилиб ёнма-ён ёпиштирилган (ёки нақшлар ишланган) расм.

Ўқув юртларидаги бадиий безаш ишлари ҳақида фикр ютирилганида кўргазмали агетатцияни тасирчанлигини ошириш ва шу орқали ўқувчиларга эстетик тарбия ишининг муваффақиятини таъминлаш назарда тутилади. Шунингдек бадиий безаш ишлари жуда катта таълимий ва бадий – тарбиявий аҳамиятга ҳам моликдир. Лекин бу ишлар ҳамма ўқув юртларида ҳам яхши йўлга қўйилган, деб бўлмайди. Бунинг биринчи сабаби юқорида айтилганидек, мазкур ишларнинг қийинлиги ва уларни бажариш учун керакли билимларга эга бўлган мутахассисларнинг йўқлигидир. Шунинг учун ўқувчиларга синфдан ташқари тасвирий санъат машғулотларида бадиий безаш ишларини ўргатиш ва уларнинг ўзларини ана шу ишларга жалб этиш зарур.


Маълумки умумий таълим, лицей, коллеж ва ҳунар мактабини ислох қилишнинг асосий йўналишлардан бири ёш авлоднинг меҳнат тарбиясини яхшилашдан иборатдир. Ўқувчилар бадий безаш ишларини бажариш жараёнида ўзларининг бадиий қобилиятларини ривожлантириш билан бир қаторда жуда кўп ишлаб чиқариш - техник оператцияларни ҳам ўрганадилар. Материалларнинг хоссалари ҳақида анчагина қизиқарли нарсаларни билиб оладилар, қоғоз, газлама, ёғоч, метал, ва ҳоказоларни ишлатиш технологияси ҳамда турли асбоблардан фойдаланиш қоидалари билан танишадилар.
Энг муҳими ўқувчиларни безаш ишларини тўғри ва қизиқарли йўсинда ташкил этиш уларни бажаришга ўқувчиларнинг ўзларини доимий равишда жалб қилиш ва уларни қунт билан ишлашга одатлантиришдир. «Болага,- деган эди И.Г. Песталоцци,- муайян даражада сабр – тоқатни талаб қиладиган ишни ўргатишда барча инсоний билимлардан болалар учун энг осон ва жозибалиларини танла. Боланинг тақлид қилиши сенинг йўл кўрсатишинг бўлсин. Хонангда печ бўлса, унинг расмини чиз. Агар боланг бир йил давомида тўрт бурчакни чиза олмаса-да ҳар ҳолда у қунт билан ишлашга одатланади.»
Шунингдек, ўқувчилар бадиий безаш ишларини ихтиёрий равишда ва Ғоят қизиқиш билан бажарар экан, уларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик ўзлари бажараётган ишларни мақсади ва моҳиятини билиб боришга, ана шу ишларнинг натижасини тасаввур этишга ўргатиш лозим. Ана шуларга кўра педагогика олий ўқув юрти бадиий графика факултьтетида таълим олаётган талабалар рассомлик ва чизмачиликка доир билимларни ўзлаштириш билан бир қаторда бадиий безаш ишларини ташкил этиш ва бу ишларга раҳбарлик қилиш йўлларини ҳам пухта эгаллашлари лозим. Шундагина улар умумий таълим ва ҳунар мактаби ислоҳотига мувофиқ халқ маорифини қайта қуриш шароитида янада муҳим аҳамият касб этаётган ўқув юртлардаги бадиий безаш ишларини ахборот, тарбия, агитатциянинг, ёшларни Ватанимиз манфаати йўлидаги фаолиятига жалб қилишнинг самарали воситаси сифатида амалга оширишда кўзланган мақсадга эришишлари мумкин.
Мавжуд таълим–тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш-Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисидаги фармони ва "Таълим тўғрисида" ги қонун ва кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурнинг негизини ташкил қилади.
Бу долзарб вазифалар президентимиз ва хукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб, бошқа фармон ва қарорларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Гўзалликни ҳис қила олишни ривожлантириш, юқори эстетик дидни шакллантириш, санъат асарларини, тарихий ва меъморлик ёдгорликларини, она табиат гўзалликларини, бойлигини тушуниш ва кадрларни шакллантириш мақсадида ҳар бир ўқув фани имкониятидан, айниқса билим доирасини кенгайтириш учун хизмат қиладиган ва катта тарбиявий кучга эга бўлган адабиёт, мусиқа. Тасвирий санъат, эстетика каби фанларидан умумий фойдаланиш керак.
Бадиий безак ишлари фани тасвирий санъат, чизмачилик ва амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлашнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бадиий безак ишлари предмети эстетик дидни шакллантиради, санъат асарларини тушуниш ва қадрига етишни ўргатади, меҳнатга ҳурмат ва муҳаббатни тарбиялайди, меҳнат кўникмаларини эгаллашда ёрдам беради. Ҳозир бадиий безак ишларига, умуман оммавий кўргазмали ахборат воситаларига меҳнаткашларни. Шу жумладан, ёш авлодни Ғоявий, маърифий ва эстетик тарбиялашнинг муҳим омиллари сифатида қаралмоқда. Шу сабабли мамлакатимиздаги корхона ва муассасаларда, хусусий корхона, жамоа хўжаликлари, олий ўқув юртлари ва умумий таълим мактабларида шакли ҳамда мазмуни жиҳатдан хилма–хил плакатлар, стендлар, деворий газеталар ва ҳоказоларни кўриш мумкин. Айни пайтда буларнинг сифатига қўйилаётган талаблар ҳам ортиб бораётир. Бу талаблар бадиий безаш ишларига бевосита дахлдор кишиларни мазкур ишларнинг таъсирчанлигини оширадиган янги воситаларни, янги композицион ечимларни топишга давъат этмоқда. Ана шу борадаги ишланишлар ҳозирча маълум бўлган ва бадиий безаш ишларида муваффақиятли қўлланаётган назарий асосларни такомиллаштиришда, янги воситалардан оқилона фойдаланишда ўз аксини топмоқда.
Ушбу қўлланма бўлажак мутахассисларни лицей, мактаб ва коллежларда бадиий безаш ишларини аъло даражада бажаришга тайёрлашда бевосита ёрдам бериш мақсадида яратилди. Унда ўқув даргохидаги бадиий безаш ишларининг мазмуни, ўзига хос хусусиятлари ва таълим-тарбиявий аҳамияти ифодаланди, шунингдек, мазкур ишларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди. Лицей, мактаб коллеждаги бадиий безак ишлари жуда катта таълимий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ўқувчиларнинг айнан эстетик тарбиясига эмас, балки, Ғоявий–сиёсий, ахлоқий, меҳнат тарбиясига ҳам самарали таъсир кўрсатади, уларнинг фикр доирасини кенгайтиради, ижодий активлигини оширади.
Ўқув юртларининг ички ва ташқи қисмларини қандай бажариш аввало бу ишининг функционал вазифасига кўра белгиланади. Ўқув юртдаги жиҳоз ва безакларга болаларнинг ўқиши ва дам олиши учун имкони борича қўлайлик ҳамда орасталик яратиш нуқтаи назаридан қаралади. Шунинг учун бино ичидаги жиҳозлар ва буюмлар тўғри танланиши, мақсадга мувофиқ ҳолда жойлаштирилиши керак. Шундагина улар ўқувчиларнинг диди, идроки ва умуман тарбиясига ижобий таъсир этади.
"Ўқишга келиш болалар учун қувончли ва қизиқарли бўлиши керак. Бу эса биринчи гавда албатта ўқув жараённинг характерига ва шунингдек, уларни қуршаган муҳитга боғлиқ. Ўқув юрти биносининг ички ва ташқи қиёфаси ўқувчилар учун мутлақо фарқсиз эмас. Бунда меъморчилик–лойихалашда кўрилган тадбирлар қатори ўқувчилар қўли билан безатилган турли кўргазмаларнинг фойдаланиши ҳам назарда тутиш лозим".
Маълумки, ўқув юрти безатиш ундаги бадиий безаш ишларини ташкил этишни яхши бажара оладиган мутахассислар калиги, бу ишларни ўргатиш учун ўзбек тилида махсус адабиётлар нашр этилмагани сабабли ўқув юртларда бадиий безак ишлари асосида амалга ошириладиган таълим–тарбиявий тадбирлар мураккаб-лашмоқда.
Ушбу қўлланма ана шу соҳадаги қийинчиликларни бартараф этишга ҳам ҳизмат қилади, деган умиддамиз. Талабалар ундан олган билимлардан келажакда ўқув юртларидаги бадиий безаш ишларида ижодий фойдаланадилар. Ўқув юрт интерьери, хона ва заллари, фасади ҳамда ҳовлисини панно, плакат ва ҳоказолар билан безатишда, деворий газеталар, альбомлар, эълонлар, таклифномалар ва ҳоказоларни тайёрлашда актив қатнашадилар ҳамда бу ишларга бошчилик қиладилар.
Қўлланма асосан педагогика олий ўқув юртларининг бадиий–графика бўлим талабаларига мўлжалланган. Лекин ундан ўқув билим юртларининг талабалари, умумий таълим мактабларининг ўқувчиларини ҳам, тарбиявий ишлар ташкилотчилари ҳам Ғоят самарали фойдаланишлари мумкин.
Қўлланма асосан педагогика олий ўқув юртларининг бадиий графика факультети талабаларига мўлжалланган бўлиб, ундан касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва лицейлари, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, мактабдан ташқари муассасаларининг тўгарак раҳбарлари ва ҳаваскор безакчи усталар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ўқув юртларидаги бадиий безаш ишлари ҳақида фикр ютирилганида кўргазмали агетатцияни тасирчанлигини ошириш ва шу орқали ўқувчиларга эстетик тарбия ишининг муваффақиятини таъминлаш назарда тутилади. Шунингдек бадиий безаш ишлари жуда катта таълимий ва бадий – тарбиявий аҳамиятга ҳам моликдир. Лекин бу ишлар ҳамма ўқув юртларида ҳам яхши йўлга қўйилган, деб бўлмайди. Бунинг биринчи сабаби юқорида айтилганидек, мазкур ишларнинг қийинлиги ва уларни бажариш учун керакли билимларга эга бўлган мутахассисларнинг йўқлигидир. Шунинг учун ўқувчиларга синфдан ташқари тасвирий санъат машғулотларида бадиий безаш ишларини ўргатиш ва уларнинг ўзларини ана шу ишларга жалб этиш зарур.
Маълумки умумий таълим, лицей, коллеж ва ҳунар мактабини ислох қилишнинг асосий йўналишлардан бири ёш авлоднинг меҳнат тарбиясини яхшилашдан иборатдир. Ўқувчилар бадий безаш ишларини бажариш жараёнида ўзларининг бадиий қобилиятларини ривожлантириш билан бир қаторда жуда кўп ишлаб чиқариш - техник оператцияларни ҳам ўрганадилар. Материалларнинг хоссалари ҳақида анчагина қизиқарли нарсаларни билиб оладилар, қоғоз, газлама, ёғоч, метал, ва ҳоказоларни ишлатиш технологияси ҳамда турли асбоблардан фойдаланиш қоидалари билан танишадилар.
Энг муҳими ўқувчиларни безаш ишларини тўғри ва қизиқарли йўсинда ташкил этиш уларни бажаришга ўқувчиларнинг ўзларини доимий равишда жалб қилиш ва уларни қунт билан ишлашга одатлантиришдир. «Болага,- деган эди И.Г. Песталоцци,- муайян даражада сабр – тоқатни талаб қиладиган ишни ўргатишда барча инсоний билимлардан болалар учун энг осон ва жозибалиларини танла. Боланинг тақлид қилиши сенинг йўл кўрсатишинг бўлсин. Хонангда печ бўлса, унинг расмини чиз. Агар боланг бир йил давомида тўрт бурчакни чиза олмаса-да ҳар ҳолда у қунт билан ишлашга одатланади.»
Шунингдек, ўқувчилар бадиий безаш ишларини ихтиёрий равишда ва Ғоят қизиқиш билан бажарар экан, уларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик ўзлари бажараётган ишларни мақсади ва моҳиятини билиб боришга, ана шу ишларнинг натижасини тасаввур этишга ўргатиш лозим. Ана шуларга кўра педагогика олий ўқув юрти бадиий графика факултьтетида таълим олаётган талабалар рассомлик ва чизмачиликка доир билимларни ўзлаштириш билан бир қаторда бадиий безаш ишларини ташкил этиш ва бу ишларга раҳбарлик қилиш йўлларини ҳам пухта эгаллашлари лозим. Шундагина улар умумий таълим ва ҳунар мактаби ислоҳотига мувофиқ халқ маорифини қайта қуриш шароитида янада муҳим аҳамият касб этаётган ўқув юртлардаги бадиий безаш ишларини ахборот, тарбия, агитатциянинг, ёшларни Ватанимиз манфаати йўлидаги фаолиятига жалб қилишнинг самарали воситаси сифатида амалга оширишда кўзланган мақсадга эришишлари мумкин.

Download 53,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish