Лиги фарғона давлат университети



Download 53,32 Mb.
bet20/62
Sana13.07.2022
Hajmi53,32 Mb.
#790207
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62
Bog'liq
Amaliy san\'at badiiy bezak majmua attestatsiyaga 2018

Назорат саволлари

  1. Композиция сўзи маъносини айтинг?

  2. Жойларга рангларни қандай тайёрланади?

  3. Композиция қонун-қоидалари тўғрисида нималарни биласиз?

Таянч тушунчалар
Композиция - (лотин «cомпоситио» тузиш, жой лаштириш) бадиий асардаги образларнинг тартибли жойлашиши.
Ритм - тасвир унсурларининг мувофиқ тарзда қайтарилиши.
Координат - жойлашган ерлари (чизиқ, тасвир, шакл ва бошқалар)
Актив ранглар - руҳни тетиклаштирувчи илиқ ранглар.


Мавзу: Бадиий безаш ишларида рангнинг хусусиятлари
Режа:
1. Рангнинг табиатда ҳосил бўлиши
2. Ахроматик ва хроматик ранглар
3. Рангларни фарқлаш хусусиятлари
4. Бадиий безаш ишларида ренг хусусиятларидан фойдаланиш.
Мавзунинг матни
1. Рассом томонидан бўёқлар воситасида ишланган тасвир бизни худи борлиқ каби ҳаяжонга солади. У бўёқ ва чизиқлар воситасида юз ва ҳаракат ифодасини, соя ва нур ёруғлигини тасвирлайди. Шунинг учун ҳам яхши асар, агар у ёрқин, тиниқ бўёқларда ижро этилган бўлса, шодлик кайфиятини, бўғиқ ва қорамтир рангларни бериб ташвишли ҳаётни ифодалаган бўлса, ғамгинлик кайфиятини уйғотади.Демак, рассомлик санъатида асосий тасвир воситаси ранг бўлиб, тасвир турли ранглар ва бир рангнинг бир неча кўриниши (оч, тўқ ва ҳоказо)дан фойдаланиб ҳосил қилинар экан.
Рассом одатда кўзи тушган барча нарсани шундайлигича кўчирмайди. У бизнинг кўз ўнгимизда ҳаётнинг гўзаллигини - қарағайларнинг улуғворлигини, тўфонли денгиз даҳшатини, чечакларнинг нафис рангини ва ҳатто инсоннинг чуқур ички кечинмаларини ҳам ранглар ифодасида бўёқлар билан тасвирлашга интилади.
Нафақат рассомлик санъати, балки ҳаётда ранглар билан боғланмаган ҳеч бир соҳа йўқ. Шу ўринда ранг нима-ю? Бўёқ нима?-деган саволларга бериб кетишга тўғри келади.
Ёруғлик оқ нурнинг шиша призма орқали таралишини ҳосил бўлган ранг нурларини Ньютон қуёш спектри деб атади.
Табиатда эса спектр рангларини ҳар замонда осмонда пайдо бўладиган камалакда, шудринг томчиларида яққол кўриш мумкин.
Ҳар хил ёруғлик манбаларидан чиқадиган ёруғлик нурларининг спектриал таркиби бир хил бўлмайди ва улар бир-биридан ранглари билан фарқ қилади. Шу сабабли битта буюмнинг ўзи у қандай ёруғлик манбаидан ёритилаётганлигига қараб турли хил тусда кўриниши мумкин.
Табиатдаги мавжуд ҳар бир буюмнинг ранги унинг физик хоссалари, яъни ёруғлик нурларини қайтариш, синдириш ва ўтказиш қобилятига боғлиқ бўлади. Натижада ёруғликнинг юзага тушаётган нурлари қайтган, синган ва юзадан ўтган нурларга бўлинади.
Жисм ёки буюмларнинг кўзга рангли бўлиб кўринишида уларнинг таркибидаги юпқа қаватнинг таъсири жуда кучлидир. Қуёшнинг спектрал нурлари бу юпқа қатламдан ўтганда жилоланади ва ундан орқага қайтади. Ёруғлик нурларининг кўп қисмини ўтказувчи жисмлар тиниқ (шаффоф жисмлар, масалан, ойна) жисмлар жумласига киради. Юзалар ўзига тушаётган сариқ ва шунга яқинроқ тусларни қайтарганда оқ рангда кўринади ва спектрдаги бошқа нурларни ютади. Шаффоф юзалар эса рангли нурларни ўтказиб юборади. Масалан, яшил рангли ойна яшил ва унга яқин бўлган тусларни ўтказиб юборади бошқа нурларни эса ютади.

2. Табиатдаги мавжуд рангларни икки қисмга: ахроматик ва хроматик рангларга ажратиш мумкин.


Оқ, кул ранг ва қора ранглар ҳамда уларни ҳар хил нисбатда аралаштиришидан ҳосил бўладиган барча ранглар туслари ахроматик ранглар деб аталади. Спектрда ахроматик ранг туслари қатнашмайди. Ахроматик ранглар бир-бирларидан фақат туслари жиҳатидан,яъни ёруғликни қайтариш даражаси билан фарқ қилади.
Уларнинг 300 га яқин тусларини кўз билан аниқлаш мумкин. Ахроматик рангларни бир бирларидан ажратишда ёруғлик кучи муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек ахроматик ранглар спектрнинг кўринувчи қисмидаги ҳар хил тўлқин узунлигига эга бўлган барча рангларни бир хил қайтаради. Натижада, юза ёруғликни қанча кўп қайтарса у шунчалик оқ тусга, қанчалик кўп ютса шунчалик, қора тусга ўхшаб кўринади. Ахроматик рангларнинг қайтариш коэффиценти ҳар хил бўлиб, юзанинг ранги ана шу коэффицентга қараб аниқланади.
Табиатда тушаётган ёруғликнинг ҳаммаси,яъни 100% қайтарадиган ёки ютадиган материал йўқ. Бинобарин, табиатда мутлақо оқ ранг ҳам, қора ранг ҳам бўлмайди.
Энг оқ рангдаги материалга юмшоқ магний оксиди мисол бўлади. Унинг қайтариш коэффиценти 96%ни ташкил этади. Энг кичик қайтариш коэффиценти 0,3% га эга бўлган материал қора духобадир. Шунинг учун ҳам қора духоба энг қора рангга ўхшаб кўринади.
Оқ ва қора рангларни бир-бирига аралаштириб сон-саноқсиз ахроматик ранг тусларини ҳосил қилиш мумкин. Бунда бирор ранг тусининг олиниш миқдори муҳим роль ўйнайди. Ахроматик рангларнинг хроматик ранглардан асосий фарқи шуки, улар танламай ютиш ва қайтариш хоссаларига эга.
Ахроматик ранглардан бошқа барча ранглар, яъни бирор ранг тусига эга бўлган ранглар, хроматик рангларга киради. Қуёш спектрининг барча ранглари ҳам уларнинг бир-бирлари билан аралашувидан хосил бўлган ҳамма ранглар хроматик ранглар жумласидандир. Шунингдек, оқ ранглар билан қўшилишидан ҳосил бўлган ранг туслари ҳам хроматик ранглар жумласига киради.
Хроматик ранглар, ахроматик ранглардан фарқли ўлароқ, фақатгина ёруғлик кучлари билан эмас, балки номлари, туслари жиҳатидан ҳам ажралиб туради.
Масалан, сариқ ранг қизил рангдан ҳам ёруғлик кучи билан ҳам рангнинг туси билан кескин фарқ қилади.
Ҳар бир хроматик ранг учта хоссага: ранг тусига, ранг ёрқинлигига (бунда кам ёки кўп ёрқинлик кўзда тутилади), ранг тўйинганлигига (ранг қуюқлигига) эга бўлади. Ҳар бир хроматик ранг ана шу учта хоссасига кўра бир биридан фарқланади.
Ранг туси рангларнинг тўлқин узунлигига қараб белгиланади. Рангнинг бу хоссасига кўра биз кўз орқали қизил, сариқ, зангори ва бошқа спектрал рангларни кўрамиз ҳамда идрок қиламиз. Лекин ранг туслари уларга қўйиладиган ранг номларига қараганда анча кўпдир. Агар бирор ранга оқ қўшилса, мазкур ранг тусининг тўлқинлар узунлиги ўзгармайди. Чунки, оқ ранг қўшилганда фақатгина ранг ёруғлиги ўзгаради ва у қайтариш коэффиценти билан ифодаланади. Ёрқинликни аниқ ўлчаш фотометр деган асбобдан фойдаланилади.
Ранг ёрқинлиги ҳам хроматик рангларнинг асосий хоссаларидан бири бўлиб, тушаётган ёруғлик нурини ўзида кўп ёки кам акс эттиришидир. Агар ёруғлик нурлари кўп акс этса, биз рангни оч тусда (масалан: оч-қизил, оч-сариқ ва ҳоказолар), кам акс этса, тўқ тусда (масалан: тўқ-яшил, тўқ-қизил) идрок қиламиз. Рангларнинг бу хоссаси барча тусдаги ранглар учун хроматик ранглар учун ҳам, ахроматик ранглар учун ҳам умумий ҳисобланади. Шунинг учун у рангларни ёрқинлигини жиҳатидан бир-юирларига таққослаб кўриш мумкин бўлади. Шунингдек, хроматик рангларнинг ёрқинлигига мос тушадиган (хроматик ранг қарама-қаршилиги) хроматик тусни танлаб олиш осон бўлади.
Ранг туслари спектр рангларига қанчалик яқинлашса, уларнинг ёрқинлиги шунчалик яхши бўлади.
Ранг тўйинганлиги ҳам иккала ранг гуруҳига хос нарса бўлиб, ахроматик рангларда кўпроқ кул ранглар шкаласига, хроматик ранглар эса кўпинча спектр рангларига солиштириш йўли билан аниқланади.
Ранг тусларининг тўйинганлиги турлича бўлади. Масалан, бирорта сариқ рангини ёрқинлиги бўйича унга тенг келадиган оч-кул ранг билан аралаштирилса, унда ранг тусининг тўйинганлиги бир мунча пасаяди, оқишроқ ёки кам тўйинган бўлиб қолади. Агар биз кул ранг қўшишни давом эттирсак, ундан ҳам паст ранг тусини ҳосил бўлишини кўрамиз. Аралашмада кулрангнинг таъсири кучли бўлганлиги учун сариқ тус бир оз сезилиши ёки умуман сезилмаслиги мумкин.
Ранглар ҳалқасида бир – бирига рўбарў турган ранг доғчалари қарама-қарши ёки тўлдирувчи ранглар деб аталади. Улар ҳам ўз навбатида, бир-бирларига мутаносиб бўлади ва бир-бирларини тўлдиради.
Тўлдирувчи ранглар қатор қўйилганда мувофиқлашув қонунига биноан яна очроқ ва ёруғроқ бўлиб кўринади. Айтайлик, қизил ранг яшил ранг билан ёнма-ён қўйилса бошқа ранг қаторига нисбатан янада очроқ ва қизилроқ бўлиб кўринади.
Ўқувчиларга рангларнинг туслари ва тўлдирувчи ранглар тўғрисида гапирганда уларни қандай йўллар билан ҳосил қилинганлигини тушунтириб ўтиш кифоя. Буларни ўқувчилар ўқитувчилар билан биргаликда палитрада амалда тажриба қилиб кўрадилар.
Агар иккита тўлдирувчи ранг бир хил миқдорда аралаштирилса кул ранга ўхшаб қолади. Натижада бирорта рангнинг ёруғлик кучини камайтириш учун устидан тўлдирувчи рангнинг суюқ эритмаси билан қоплаш керак ёки атрофдаги ранг халқаси ўзлаштирилади. Масалан: қизил рангни озроқ кучсизлантириши учун уни яшил рангнинг суюқ эритмаси билан қоплаш керак. Гоҳо ёнига бирорта қизғиш тусдаги бўёқ сурилади.
Табиатдаги мавжуд рангларни яна ўз вақтида илиқ ва совуқ рангларга ажратиш мумкин. Рангларнинг бу хусусиятлари ҳам уларнинг асосий хоссалардан биридир.
Илиқ рангларга қуёш, алангани, қизиган темирнинг тафтини эслатувчи сариқ, зарғалдоқ, қизил, сарғиш-яшил каби ранглар киради. Илиқ рангларнинг асосий хоссаларидан бири шуки, улар кўзга тез ташланади ҳамда сезги органларга кучли таъсир этади. Барча илиқ ёки очиқ рангларни шартли равишда бўртган ёки актив ранглар деб аташ мумкин. Олдинги планни тасвирлашда кўпинча илиқ ранглардан фойдаланилади. Айрим холларда илиқ рангларни «ёқимли» деб ҳам аталади.
Совуқ ранглар аксинча, ёқимсиз ранглар деб юритилади. Совуқ рангларга эса муз, сув осмоний рангларни эслатувчи кўкиш, яшил, зангори ва бинафша, ҳаво ранг, тўқ яшил ранглар киради. Совуқ ранглар шартли равишда ботган ранглар деб аталади. Илиқ ва совуқ ранглар бадиий безаш ишларида кенг қўлланилади ҳамда рангли тасвир ишлашда жуда қўл келади.



Download 53,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish