Энг содда нагш элементларини чизиш.
Нақш – ўзбек халг амалий безак санъатининг таркибий гисми бўлиб, рамзий маънолари, табиий шакл ва ранглар жозибаси билан гўзал.
Инсоният гадимдан турар жойларни, уй-рўзгор буюмлари ва бошга шу каби амалий санъат намуналарини безашда, нафис нагш тасвирларидан кенг фойдаланиб келмогда. Шу гатори у ўз ҳаёти билан боглиг бўлган ён-атрофидаги барча иншоат ва жиҳозларни она табиат гўзаллиги билан уйгунлашуви орзусида яшаб, ижод гилади.
Хўш, нагшнинг ўзи нима? Унинг гандай турлари мавжуд? Нагш элементларини гандай ҳосил гилинади?
Нагш сўзи арабча – тасвир, гул деган маънони англатади. У табиатда учровчи ўсимлик парранда, ҳайвонот дунёси ва турли геометрик шаклларнинг энг содда кўринишларда такрорланиб келувчи тасвири яъни безакдир.
Ўзбек халг амалий санъатининг барча турлари, жумладан наққошлик, ганч ва ёгоч ўймакорлиги, кандакорлик кабилар учун нагш элементларининг чизилиши ўхшаш кўринсада, бажарилиши, технологияси ва пардозлаш усуллари турличадир. Масалан: Ганчкорлик ва ёгоч ўймакорлигида нагшлар ўйиб, наққошликда чизиб, каштачиликда чок ёрдамида, мисгарликда зарб билан, зардўзликда гадаб ва шунга ўхшаш усуллар ёрдамида нагш солинади.
Нагшлар ўсимликсимон геометрик, мураккаб деб аталувчи турларга бўлиниб усталар тилида кўпинча ислимий, гириҳ ва гулли гириҳ (аралаш) каби ибораларда ҳам учрайди.
Ўсимликсимон нагшлар асосан гул новда, куртак, барг, гунча каби элементларнинг ўзаро маълум тартибда богланиб тузилишидир. Ислимий нагшлар табиатан новда элементларининг бир томонлама ҳаракатланиб ўсувчанлигини англатиш боис югурувчи номига ҳам эга. Жумладан мажнунтол, чирмовуг каби ўсимлик элементлари акс эттирилган нагшларни кузатар эканмиз, кўз илгамас жимжимали новда йўллари табиатан бир томонга харакатланиб чизилганлигини яққол сезамиз.
Ўсимликсимон нагшлар якка (бир) ва гўш (икки) бандли новда кўринишларида ишланади. Уларга мисол гилиб: рута хошия, рафтор, намоён, меҳроб, турунж, мунаббат ва хоказо каби нагш намуналарини олиш мумкин.
Гириҳ нагши чигал, тугун деган маънони англатиб, тўғри чизигларнинг ўзаро кесишуви натижасида геометрик шаклларни ҳосил гилади.
Гириҳ нагшлари ҳам ислимий нагш турлари сингари маълум тагсим (раппорт) бўлаклардан иборат бўлиб, алоҳида тузилишларга эга бўлади. Гириҳ нагшлари панжара-тўсиг маъносини ҳам англатиб тўр катаклари ёрдамида тез ва онсон чизилади. Панжара нагшлари айнигса паргори услубида, турли ўймакорлик санъатларида ҳам гўлланилади. (15-расм).
Гулли гириҳ деб ҳам аталувчи мураккаб нагшлар ўсимликсимон ва геометрик нагш турларининг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлади.
2-режа. Маълумки ҳар бир нагш намунаси ўзига хос нагш элементларини йигиндисидан иборат. Нагш элементларига асос гилиниб, табиатда учровчи ўсимлик дунёси, ҳайвонот олами ва турли геометрик шаклларнинг энг содда кўринишларидаги “стиллаштирилган” ҳолатлари олинади. Бунда танланган шакл кўринишини нагш композицияси таркибига гўшиши мумкин бўлган безак шаклига келтирилади.
Нагшда элементларнинг ўзаро бирикиб бориши, муттаносиб богланишлари нагшнинг бутун бир яхлитлигини ташкил этади.. Нагш чизишни ўрганишда дастлаб гуйидаги шакллар чизиб ўрганилади:
барглар (барг элементларини чизиш)
гуллар (гул элементларини чизиш)
новдалар (новда элементларини чизиш)
боглам ва сиртмог (уларни элементларини чизиш)
маргула ва куртак (унинг элементларини чизиш)
мадоҳил элементларини чизиш
гажак ва жингалак элементларини чизиш
бофта ва шкуфта элементларини чизиш
Барглар ислимий нагш элементлари сирасига кирганлиги сабабли нозик, нафис кўринишларда тасвирланади. Наққошлар тол, анор, хурмо, бодом, самбит, хина атиргул, узум ва шу кабилар баргларини стилизациялаштириб, нагш композицияларини тузишда гадимдан фойдаланиб келганлар. Барглар оддий ва мураккаб турларга бўлинади: Оддий барглар-бодом барги, арра тишли ва тўлгинсимон барг кўринишларида учрайди.
Гуллар-ислимий нагш элементи бўлиб, нагшларга таргил пардоз берилганидан сўнг янада кўрк ва хусн багишлайди. Гул элементлари асосан нагш шаклларининг марказий гисмларига жойлаштирилади. Гулларнинг ҳам беҳисоб турлари мавжуд бўлиб, ўзига хос номлар билан аталади. Гул турларига оддий ва мураккаб кўринишдаги ойгул, лола, пахтагул, чиннигул, пистагул, кўвачагул, карнайгул, сафсаргул, атиргул, наргизгул ва бошга гул турлари киради.
Новда - ўсимликсимон нагш элементи сирасига киради. У гул, барг ва гунча каби бошга элементларини ўзаро боглаб бириктириб тўлдиради. Намоён рута, морпеч, мунаббат турунж ва турли мураккаб нагш намуналаридан новда элементлари якка ва гўш бандларда учрайди.
Боглам ва сиртмоглар ислимий нагш элементлари. Новда ва рамка шаклларига хос богловчи оддий аргон куртак ва сиртмог боглами турларини эслатади .
Танаб-нагш намуналаридаги асосий шакл йўлларини ясайди.Бундай шакл номлари меҳроб, модоҳил, бодом, галампир, гардиш ва шу кабилар билан аталади.
Таноб бафта, шкуфта, боглам элементлари билан богланади.
Маргула элементи айрим новда ва таноб шаклларининг тугалланишини билдирувчи гўш чизигли гажак, маргула нагш композицияларида куртак элементлари билан бирин-кетин гоҳида ўриндош сифатида ҳам учрайди.
Куртак элементи асосан бодом, галампир, тирног кўринишларига эга. Маргула ва куртак элементлари новда, таноб, ясовчи кўринишларини бойитади.
Мадоҳил-ислимий нагш элементи мадоҳил лола, тумор, учбарг кўринишларини эслатувчи шакллар мисолида учрайди. Мадоҳил меҳроб намоён нагшларининг югори гисмларига хос элементдир.
Гажак ва жингалак-ислимий нагш элементи. Табиатда учрайдиган узум, карнайгул, печак ўт новдаларини стилизациялаштирилган ҳолдаги кўринишларидир. Гажак ва жингалак элементлари намоён, гулдаста ва ислимий нагш бирикмаларида учрайди.
Бофта ислимий ва мураккаб нагшлар элементи. Нагшдаги патнис таноб, меҳроб, сават кўринишигаги рамкаларни юрак шаклидаги элементлари билан боглайди. Бафта нагшларда богловчи элементлар таркибига киради. Бофта ислимий рута ва гириҳ ҳошия нагшларининг ҳам ўзига хос элементларидан биридир.
Шкуфта – ислимий нагш элементи, гисгача шкифт деб ҳам аталади. Шкуфта асосий шакл ясовчи элементларни куртак-гажак кўринишларида ўзаро боглайди. Нагшларда шкуфта ва бафта элементлари тўг рангларда бўлади.
3-режа. Наққош табиий шаклларни стиллаштириб – гайта ишлар экан у элемент ва ранг тусларига оид рамзийлик фалсафасини ҳам кенг ёритиб беришга интилади.
“Ота-боболаримиз гадимий обидаларини нафис нагшлар билан безар эканлар, завг олиш билан бир гаторда улар оргали ўз орзу-умидларини, муҳаббатларини, тилакларини куйлаганлар. Наққош усталар инсон руҳиятини жуда чугур ва ҳар тарафлама ўрганиб, уйларини ажойиб нагшу нигорлар билан безаганлар.
Нагшлардаги мазмунларни англаш учун нагшнинг ҳар бир элементи ва рангларини рамзий алифбосини ўрганиш керак.
Рамз нима ўзи?
Рамз арабча “ишора гилмог” сўзидан олинган. Рамзийлик олам ва одам руҳияти, табиат, вогелик, ҳаёт фалсафасини жонли чизиглар, ранглар оргали тасвирлашдир.
Нагш элементларининг рамзий маънолари.
Тенг томонли учбурчак-тик турган ҳолати ҳаётнинг бошланиши. Тескари турган ҳолати эса ҳаётнинг охирини билдиради.
Тўғри тўртбурчак – ишонч.
Ромб – аёл, яъни ёр рамзи серфарзандлик.
Ярим айлана – бахт.
Гуёш – ҳаёт рамзи.
Булут олов, - голиблик рамзи.
Бодом – бахт-игбол.
Барг – баҳорги уйгониш.
Зирк гули (гулсафсар) – осойишталик ва умр узоглиги.
Анор – эзгулик, тўгчилик.
Ойгул – бахт-игбол рамзи.
Олма – мунаббат рамзи.
Исириг – ёмон кўздан асраш рамзи.
Атиргул – гўзаллик рамзи.
Шер – мардлик, адолат ва кучлилик рамзи.
Булбул – садогат.
Хумо – бахт келтирувчи гуш.
Бошгуш – бахтсизлик, вайроналик.
Балиг – машхурлик рамзи.
Ог кабутар – тинчлик.
Оху – гўзаллик, нозиклик
Do'stlaringiz bilan baham: |