Кудрат мусаев таржима назарияси


VII б о б Фразеологик бирликлар



Download 11,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/117
Sana01.07.2022
Hajmi11,86 Mb.
#727065
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117
Bog'liq
Qudrat Musayev. Tarjima nazariyasi asoslari

VII б о б
Фразеологик бирликлар
ва таржима
1. Фразеологик бирликларнинг 
таржимада берилиши
Тилнинг лексик бирликларига нисбатан бирмунча мураккаб 
таркибли лисоний воситалари булмиш фразеологик бирликларни 
таржимада адекват талкин этиш таржима амалиётининг ута му­
раккаб ва, шу билан бирга, жуда масъулиятли масалаларидан х,и- 
собланади. Чунки фразеологик бирликлар нуткнинг бадиий-тас- 
вирий воситалари сифатида фикрнинг оддий, бетараф баёнидан 
кура купрок турли-туман услубий вазифаларни ифода этишда 
иштирок этадиларки, уларнинг уш бу вазифаларини хисобга олган 
х,олда, уларни таржимада бежирим талкин этишга интилиш ба­
диий асарнинг образли хамда хиссий-тасвирий кийматини кайта 
яратиш йулидаги жонбозлик билан чамбарчас богликдир.
Фразеологик бирликларни таржима килишнинг ута мурак­
каб амалий жараён эканлиги асосан мазкур бирликлар табиатига
- уларнинг лексик, семантик ва курилиш жихатларидан мурак- 
каблигига вобастадир. Боз устига, талай фразеологизмлар миллий 
хусусиятга эгадирларки, бу хол хам таржимонлар олдига катор 
амалий кийинчиликларни кундаланг килиб куяди.
Асл нусха ва таржима тиллари фразеологизмларининг та- 
биатини киёсий урганган холда, улар орасидаги мазмуний-услу- 
бий мувофиклик холатларини аниклаш ва таржима жараёнида 
уларнинг бирини иккинчиси воситасида талкин этиш йул ва им- 
кониятларини белгилаш тулаконли таржима яратиш учун замин 
хозирлайди.
Таржима тилида танланган муайян фразеологик бирлик­
нинг асл нусха таркибида учраган фразеологизмга маъно ва услу-
183
www.ziyouz.com kutubxonasi


бий вазифа жихдтларидан м ос келиши ёки келмаслигини илмий- 
матний тахлил асосидагина муайян килиш мумкин.
Лексик бирликлар сингари фразеологизмлар хам купмаъно- 
ли ва купвазифали эканликлари туфайли, мазмун жихатидан м ос 
икки тил бирликлари таржимада х,ар доим хам бир-бирларини ал- 
маштиравермайдилар. Муайян матний холатда бир-бирларини ал- 
м аш тира оладиган фразеологик эквивалентлар ёки мукобил ва- 
риантлар узга бир матний холатда маъно белгилари ёки услубий 
вазифалари жихатидан бир-бирларидан ф арк килиб колишлари 
мумкинки, санъаткорнинг уз масъулиятига илмий-ижодий муно- 
сабатда булишигина асл нусханинг таржимада нотугри талкин 
этиб куйилиши хавфини бартараф этади.
Ф разеологик бирликларни таржима килишда улар асосида 
м ужассамлашган образнинг бар\аёт ёки сийкалигини ойдинлаш- 
тиришнинг хам таржима тилида асл нусхадаги лисоний бирлик- 
ларга мазмун ва услуб жихатларидан м ос тил воситаларини тан- 
лашда ахамияти катта.
Образлилиги очик-ойдин кузга ташланиб турадиган фра- 
зеологизмларнинг мукобил лисоний воситалар ёрдамида угири- 
лиши асл нусха мазмуний-услубий хусусиятининг таржимада 
кайта яратилишини таъминлайди. А мм о баъзан образлилиги маъ- 
лум дараж ада хиралаш иб колган фразеологизмларнинг узидек ху- 
сусиятга эга лисоний воситалар оркали эмас, балки образлилиги 
тула бархаёт б арк арор бирикмалар ёрдамида ёки, аксинча, о б р аз­
лилиги очик-ойдин кузга ташланиб турадиган фразеологизм лар­
нинг уш бу хусусияти сун и брок колган лисоний воситалар оркали 
адекват талкин этилишининг гувох,и буламизки, бундай х,олларда 
икки тил бирликлари уртасидаги прагматик мувофиклик мослаш- 
гирувчи воситалар кушиш йули билан вужудга келтирилади.
Т арж им ада аслиятда кулланилган фразеологик бирлик маъ­
но ва услубий вазифасини матн тахлили асоси д а муайян килиб, 
таржимада унга прагматик м ос лисоний восита танлаш икки тил 
бирликларининг коммуникатив монандлигини вужудга келтира­
ди. Х ам за Хаким зода Ниёзийнинг «Бой ила хизматчи» пьесасида 
табиатан хазил-мутойибага ош уфта Холмат нуткида бадхуйлик, 
нохайрихохлик маъно белгисидан холи «Туёгингни шикиллат!» 
фразеологик бирлиги кулланилган булиб, асарнинг турли йиллар- 
да амалга оширилган учта таржимасида мазкур и б ор а турлича 
угирилган: « Н у , ступай живей!», «А нука, ун оси п оск орее ноги!», 
«Н у , живее пощелкивай копытами!».
184
www.ziyouz.com kutubxonasi


Таникли таржимаш унос олим М . Расулий мазкур таржима 
вариантларини киёсий тахдил килар экан* биринчи таржимани ас- 
лиятдаги бирликка х ос образлиликдан холилиги, иккинчисини 
ута адабийлиги, Холмат нуткига х ос шухлик охангини узида му- 
жассамлаштирмагани, учинчисини эса кувноклик билан йугрил- 
ган Холматона дагал хитобни айнан акс эттираганини кайд этади.
Келиб чикадиган хулоса шундан иборатки, икки тил об раз­
ли ёки хиссий-таъсирчан ибораларини, мазмуний якинликларини 
хисобга олиб, таржимада узаро алмаштиравериш прагматик адек- 
ватликнинг таъминланмай колишига олиб келиши мумкин. Ибо- 
раларнинг хакикий маъно ва услубий вазифалари чукур матний 
тахдил асосида ойдинлашади. Бинобарин, бир матний холатда 
узаро алмашинадиган бирликлар бош ка нуткий вазиятда кушим- 
ча маъно белгилари касб этиб, бир-бирларининг урнини коплай 
олмасликлари табиий хол.
Бундан ташкари, купгина фразеологизмлар хамма вакт хам 
узларининг анъанавий маъно ва вазифаларида кулланилавермас- 
дан, бадиий нутк таркибида гохо шакл ва мазмун узгаришларига 
учраган тарзда ишлатиладиларки, бу хол уларга кушимча услу­
бий вазифа бахш этиб, таржима жараёнини янада мушкуллашти- 
ради. Тил бирликлари касб этадиган бундай контекстуал маъно ва 
вазифаларни тулаконли талкин этиш масъулияти таржима тилида 
имкон кадар мукобил нуткий-образли воситалар танлаш зарура- 
тини тугдиради.
Фразеологик бирликлар бир тилдан иккинчи тилга асосан 
турт хил йул билан - аслият тилидаги бирликка компонентлар 
таркиби, грамматик курилиши хамда маъно ва услубий вазифаси 
мос эквивалентлар, бош ка хоссалари фарк килгани холда, маъно 
ва услубий вазифаси ухш аш мукобил вариантлар, калька усулида 
ва тасвирий йусинда таржима килинадилар.
1. 
Эквивалентлар воситасида таржима килиш. 
Турли 
халкдар фразеологик бирликларининг бир-бирларига хар жихат­
дан ухшашлиги аксарият холларда халклар турмуш шароитлари, 
урф-одатлари ва мантикий мушохадаларидаги муштараклик би­
лан изохланади. Зеро, бош ка гил воситалари сингари фразеоло­
гизмлар хам турли-туман умуминсоний фикр баён килиш меъёр- 
лари ва хаётий кузатишлар асосида вужудга келадилар. Натижада 
турли тиллар б арк арор суз бирикмалари бир хил образли асосдан 
иборат булиб коладилар. Масалан, рахбар наздидаги биринчи 
ишончли шахе руслар лафзида хам (Правая рука К раснова - ТД, 
III, 16), узбеклар нуткида хам (Красновнинг унг кули - ТДн, III,
185
www.ziyouz.com kutubxonasi


18) унг кулдагиси (томондагиси) булганлиги учун х,ам чапдагиси- 
га нисбатан ю кори хисобланиш и туфайли у «унг кули» фразеоло- 
гизми воситасида аталади. Бегараз ва б е о зо р одам икки тилда хам 
кучсиз ва нимжон хисобланмиш ж он и в ор - пашшага хам озо р
бермайди: «Э т о мухи не обидит» (В М , II, 705) - « У пашшага хам 
о з о р бермайди» (У Т , II, 371). Энг огир ахволдан йул топиб чикиб 
кетган шахсга нисбатан: «Вышил сухим из воды» (Б П О , 179) - 
« У сувдан курук чикди» (О К БЕ, 149) дейишади. М азкур бирлик­
ларнинг ухшашлиги халклар тафаккур йуналишидаги умумийлик 
билан изохланади.
Моддий жихатдан ухш аш бундай икки тил фразеологик эк- 
вивалентлари маъно ва услубий вазифа жихатларидан хам акса­
рият холларда бир-бирларига м ос буладилар, чунки бундай пайт- 
ларда бирликлар негизида бир хил хаётий тажрибага асосланган 
тушунчалар ётади. Бу хил фразеологик бирликлар таржимада 
бир-бирларини бемалол алмаштира оладилар. М асалан, инглизча 
«C o ld war», «Ап open hand», «Т о suck som ebody’s bload» каби бар- 
к арор бирликлар узбекча «С ов у к уру ш », «О чи к кул», «Бировнинг 
конини сурм ок » фразеологизмларининг мутлак эквивалентлари 
булиб, таржима жараёнида уларнинг бири иккинчисини барча 
нуткий вазиятларда бемалол алмаштиравериши мумкин.
Баъзи икки тил фразеологик эквивалентлари айрим матний 
холатларда бир-бирларини алмаштира олмайдилар. Купмаъноли 
икки тил фразеологик бирликларининг айрим маъно ва услубий 
вазифалари ухш аса, баъзилари ф арк килади. М асалан, бир-бирла- 
рига хам моддий, хам маъно ва услубий вазифа жихатларидан ух­
шаш инглизча «The dogs bark, but the caravan goes on» ва узбекча 
«И т х урар, карвон утар» бирликларининг доим бир хил маъно ва 
услубий вазифа ифодаси учун кулланилишлари мумкин булгани 
холда, байналмилал хусусиятга эга булиб, жахоннинг купчилик 
тилларида учрайдиган «Темирни кизигида б о с» фразеологизми 
узининг инглизча эквиваленти «Strike while the iron is hot»ra 
б арч а контекстларда хам м ос келавермайди. Узбекча бирлик 
«иш ни уз вактида баж арм ок » каби тушунчанинг образли ифодаси 
учун кулланилса, инглизча бирлик мазкур маънодан ташкари яна 
«кулай имкониятдан фойдаланмок» тушунчаси ифодаси учун хам 
кулланиладики, бундай холда унга узбек тилида узгача моддий 
таркибли маънодош и б ор а кидириб топиш зарурати тугилади.
Киёсланаётган тиллар фразеологик эквивалентларининг ай- 
римлари бир-бирларига барча жихатлари билан ухшасалар-да, 
улар барч а матний холатларда у заро алмашина олмайдилар. Баъ-
186
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 11,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish