Кудрат мусаев таржима назарияси



Download 11,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/117
Sana01.07.2022
Hajmi11,86 Mb.
#727065
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   117
Bog'liq
Qudrat Musayev. Tarjima nazariyasi asoslari

2. Таржима ва контекст
Таржима жараёнида лисоний воситаларни тугри танлай би­
лиш асл нусхада кулланилган лисоний бирликлар маъно ва услу-
169
www.ziyouz.com kutubxonasi


бий вазифаларини аник тасаввур этиш билан боглик булиб, бу 
ж араён, биринчи навбатда, бирликларнинг матний холатларини 
м уфассал урганиб, узлаштириб олишни такозо этади. Чунки асар- 
да фойдаланилган лексик ёки фразеологик бирликнинг зарурий 
маъно ва вазифаси унинг матний холати ёрдамидагина ойдинла- 
ш£ди. Матний холат лисоний воситанинг бош ка барча - моддий- 
мантикий хамда кучма-мажозий маъноларини истисно килгани 
холда, унинг биргина керакли маъносини узида м ужассам этади- 
ки, бу хол таржимоннинг уз тилида мувофик лисоний восита тан- 
лаш имкониятини енгиллаштиради.
Лисоний восита алохида талаффуз этилганда одатда унинг 
бирламчи - марказий маъноси намоён булади. Бирок нуткда, б а­
диий матн таркибида у марказий маъносидан ташкари яна турли- 
туман маъно ва маъно белгилари касб этадики, уларнинг барчаси
марказий семантика атрофида гурухлашиб, лисоний воситанинг 
купмаънолилигини, купкирралилигини ташкил этгани холда, ку- 
пинча лугатлардан урин олган булади. Лисоний воситалар маъно- 
ларининг лугатларда кайд килинганлиги уларнинг тилда анъана- 
вий хусусият касб этганини билдирадики, тегишли матний холат- 
ларда бу маъноларнинг х ар бири аксарият холларда уз моддий 
ифодасининг ягона мазмуни сифатида кабул килинади. Купмаъ- 
ноли воситанинг бу хусусияти таржима амалиёти учун а со са н ки- 
йинчилик тугдирмайди. М асалан, инглизча «to tell» сузи алохида, 
матний холатидан ташкарида талаффуз этилганда куз олдимизда 
дархол унинг «сузлам ок», «гапирм ок» каби катор маънолари 
жонланади. А м м о М арк Твеннинг «Ж анна д ’А рк » номли ром ан и ­
да бу суз шунчаки «сузламок»ни эмас, балки «огзи бушлик килиб 
сирни ош к ор килиб куймок» тушунчасини англатадики, бу маъно 
лугатда хам акс этган булиб, сузнинг матний холатидан хабар- 
дорлик таржимонга зарурий лисоний воситани тугри танлаш им­
кониятини берган: урмон одамчаларининг давра куриб уйинга ту- 
шаётганини иттифоко куриб колган бир аёл болалар сир тутиб ке- 
лаётган уш бу вокеани барчага о ш к ор килиб куядики, бу хол 
одамчаларнинг дуо укилиб хайдаб юборилишига сабаб булади:
(She) went straight home and told the neighbours all about it - JA. 
15 // (Она) пошла сразу домой и разболтала обо всем соседкам
- ЖА, 35 // Хотин уйига келиб, булган вокеани окизмай-то- 
мизмай кушни хотинларга хикоя килиб берибди - ЖА, 22.
Купмаъноли лисоний воситанинг муайян матн таркибида 
фойдаланилган маъносини аниклаш ва таржима тилида унга мо-
170
www.ziyouz.com kutubxonasi


нанд тил бирлиги танлаш бораси да баъзан маълум хато ва камчи- 
ликларга йул куйилади. Бу хол бирликнинг марказий маъносидан 
ажралиб чиккан хосила маъноси урнига марказий маънонинг узи- 
дан фойдаланиш окибатида сод ир булади. М асалан, русч а «к ара­
ул» лисоний воситаси узбек таржимони куз олдида, аввало, «ко- 
ровул» сузини жонлантирадики, бу хил эквивалентликдан у дар- 
хол фойдаланади. М азк ур сузларнинг барча матний холатларда 
бир-бирини алмаштираверадиган моноэквивалентлар эмаслиги 
унинг хаёлига хам келмайди. Вахоланки, «караул» сузи «коро- 
вул»дан ташкари яна «д од!», «вой дод!», «халойик!» каби ундов 
маъноларини хам англатадики, бу хол таржимондан хар дафъа 
лисоний бирликнинг матний холатини назарда тутишни талаб 
этади. Инглиз тилида бу вазифа «murder» (марказий маъноси: ко- 
тиллик, улим) сузи ёрдамида ифодаланадики, Ж емс Гринвуднинг 
«Жулдур кийимли бола» асарининг русча таржимасида «караул» 
сузи воситасида адекватлик юзага келган булса, узбекча таржима­
да мазкур сузнинг моддий-аник талкини харфхурликни юзага 
келтирган. Зеро, курикланаётган б и р ор жой кузда тутилмаётган- 
лиги сабабли йук коровулни чакириш хожатсиз эди. Огир ахволга 
тушиб колган ёрдамталаб персонаж «халойик!», «вой дод!» каби 
маънода кичкирган эдики, мазкур воситалардан фойдаланишгина 
адекватликни юзага келтирган б улар эди:
То the best of my ability I so exerted myself, crying out: «mur­
der!» as I went running and stumbling and splashing along the 
muddy country road - THLR, 230 // Я бежал, едва переводя дух, 
беспрестанно спотыкаясь и шлёпая по жидкой грязи дороги, 
но все таки успел несколько раз крикнуть: «караул!» - МО, 
146 // Кучим борича йикилиб-сурилиб кочавердим, йулнинг 
лойига бир неча марта йикилиб, «коровул!» деб бакирдим - 
ЖКБ, 143.
Одатда бир омонимия каторига уюш иб, нуткда кулланилиш 
фаоллиги дараж аси ухш аш лисоний воситалардан бири контекст- 
дан ташкарида талаффуз этилганда, киши унинг маъносини ажра- 
толмай, иккиланиб колса, фаоллик даражаси хар хил омонимлар 
талаффуз этилганда эса киши куз олдида аксарият улардан нутк­
да купрок ишлатиладиганининг маъноси намоён булади. Аммо 
контекст муайян матн таркибида омонимларнинг кайси биридан 
фойдаланилаётганини ойдинлаштирадики, бу хол таржима жараё- 
ни учун кулай ш ароит яратади. М асалан, инглизча «гезЪ>-«дам 
олиш» ва «rest»—«бош к а» ёки «1»-«мен» хамда «еуе»-«куз» тулик 
омонимлари контекстдан ташкарида талаффуз этилганда, омо-
171
www.ziyouz.com kutubxonasi


нимлардан кайси бири назарда тутилаётгани маълум булмай ко- 
лади. Бу гаплар «w rite»-«e3MOK», «right»-«yH r» ва «Не»-«ётмок», 
«lie»—«ёлгон» каби феъл ва сифат хамда феъл ва от туркумларига 
мансуб омонимия каторларига хам тааллуклидир. Ёки, аксинча, 
«spring»—«ба\ор», 
«spring»-«npy>KHHa», 
«spring»—«чаш м а» ёки 
«еаг»-«кулок», «еаг»-«бош ок» каби омонимия каторларидаги суз- 
ларнинг х ар кайсиси алохида талаффуз этилганда, куз олдимизда 
дархол мазкур омонимия каторларининг «б а х о р » ва «кулок» каби 
жонли нуткда купрок учрайдиган аъзолари жонланади. Би рок шу 
н арса аёнки, омонимия каторларига уюшадиган тил бирликлари- 
нинг хар бири нуткий вазият такозоси билан уз маъносида кулла- 
нилади. Бу хол таржимондан аввало хар бир лисоний восита маъ­
но ва вазифасини контекст ёрдамида аниклашни, сунгра уз тили­
да унга монанд тил бирлиги танлашни талаб килади. М асалан, 
русча «ром ан » сузини эшитганда барчанинг куз олдида, биринчи 
навбатда, бадиий ижод турларидан бири намоён булади. А м м о 
унинг омоними булмиш « р ом а н » сузи «ошик-маъшуклик», «ишк- 
мухаббат м ож арол ари » каби маънони англатадики, А. П. Чехов- 
нинг «Олтинчи рак,амли палата» номли хикояси таржимони б и р­
лик маъносини тугри фахмлагани х,олда, унга мукобил лисоний 
восита танлай олган:
Говорят, что в аулах у нее был роман с каким-то князьком - 
П№6, 245 // Унинг кишлокда кандайдир бир князь билан ишк- 
мухаббат можаролари бор дейишарди - ОНП, 217.
Ш у нуктаи назардан таникли ру с кинорежиссери Элдар Ря­
занов суратга олган «Служебный ром ан » номли кинокомедия- 
нинг «Ишдаги мухаббат» тарзида талкин этилиши хам айни муд- 
дао булган.
А м м о А. М . Горькийнинг «Малайликда» асари таржимони 
шу маъно ифодаси учун кулланилган «ром ан » сузини транслите­
рация килиш йули билан муаллиф фикрини кайта яратишга ожиз- 
лик килган. Гап шундаки, узбек тилидаги «ром ан » сузи руечадан 
узбек тилига биргина маъноси билан кириб келган булиб, м он о­
семантик хусусиятга эга, у хеч бир омонимия каторига кирмайди. 
Бинобарин, таржима матни таркибидаги «ром ан » сузи аслиятда 
акс этган эркак ва аёл орасидаги «ишк-мухаббат м ож арол ари » ка­
би мазмунни ифода этмаган:
... эти бесстыдные, злые беседы о том, откуда все племена и 
народы, вызывали у меня пугливое отвращение, отталкивая 
мысль и чувство в сторону от «романов», назойливо окружав­
ших меня - J1, 395 И ... барча халк ва кабилаларнинг каердан
172
www.ziyouz.com kutubxonasi


пайдо булганлиги тугрисидаги бу шармсиз, ярамас гаплар ме- 
ни жиркантирар ва бутун фикру хаёлимни атрофимни куршаб 
олган бу «романлар»даи бездирар эди - Мал, 363.
Купмаъноли хамда купмаънолиликка мойил бирликларнинг 
нуткда кулланилиш дойра ва имкониятлари нисбатан кенгрок 
булганлиги туфайли, улар хилма-хил нуткий вазият ва матний хо- 
латларда турли-туман маъно ва маъно белгилари касб этадилар- 
ки, биронта лугат уларнинг барчасини акс эттира олмайди. Бун- 
дан ташкари, лексикографлар купинча лисоний воситаларнинг 
нуткда у кадар фаол булмаган маъноларини лугатларига кирита- 
вермайдилар. Бинобарин, таржима жараёнида бирликларнинг лу- 
гатларда берилган маъноларигагина ёпишиб олмасдан, хар дафъа 
уларнинг матний холатларидан келиб чиккан холда иш куриш 
адекват ифода яратиш йулидаги жонбозлик саналади. Рус санъат- 
корларининг уз масъулиятларига ижодий муносабатда булган- 
ликлари инглизча «ham m er» ва «talk» сузларининг лугатларда акс 
этмаган «твердить» ва «болтать» маъноларини контекст ёрдамида 
руёбга чикарганки, бу хол узбек таржимонларининг аслиятдаги 
сузлар ифода этган кушимча маъноларни илгаб, таржимада улар­
га маъно ва услубий вазифа жихатларидан мос барк арор суз би- 
рикмалари («кулогига куймок», «гап сотм ок») танлашларига им- 
кон тутдирган:
1. Nor need’st thou much importune me to that
Where on this month I have been hammering - TGV, 158.
Мне не нужно долго убеждать 
В том, что ему твердил я целый месяц - ДВ, 311.
Менга хадеб тушунтирма, бу гапларни мен,
Бир ой булди, кулогига куйиб юрибман - ВИЙ, 163.
2. How can a man talk who knows nothing - VVU. 215 // О чем мо­
жет болтать человек, который ничего не знает - ВМ У, 199 // 
Хеч нимани билмайдиган одам нимаям деб ran сотиши мум­
кин - К^Г, 222.
Айрим таржимонлар асл нусха лисоний воситаларининг лу- 
гавий маънолари зарурий таъсирчанликни яратишга ожизлик ки­
лади, деб хисоблаганлари холда, бош ка - матний холат такозо 
этадиган тил воситалари танлайдиларки, бу бирликлар аслиятда­
ги воситаларга доимий эмас, балки матний эквивалент булганла- 
ри холда, персонажларнинг тасвирланаётган шахслар ёки вокеа- 
ходисаларга нисбатан муносабатларини ифодалайди.
173
www.ziyouz.com kutubxonasi


Р ус тилида «енгил овкат» тушунчасини англатадиган «за­
куска» сузи Чапаев (Дм. Ф урм анов. «Ч ап аев») нуткида салбий 
мазмун касб этгани холда, кахрамоннинг душманларга нисбатан 
муносабатини ойдинлаштирган экан, тарж имон томонидан тан- 
ланган «ем » сузи уш бу муносабатни тугри акс эттирган: озодлик 
ва адолат душманлари ем хур махлукларга киёсланган:
Мы приготовили казакам хорошую закуску и завтра угостим - 
Ч, 67 // Казакларга яхши ем тайёрладик, эртага боплаб сийлай- 
миз - Ч, 67.
«Ем иш » сузи хам «ем » сингари хайвонлар озикаси сифати­
да бетараф услубий кийматга эга. Гап инсон истеъмол киладиган 
озика хакида кетганда бу суздан фойдаланиш ё нутк маданияти- 
нинг бузилишига олиб келади ёки ифодага кушимча услубий ва- 
зифа - салбий муносабат белгиси бахш этади. Бинобарин, Герст- 
вуд (Т. Драйзер. «Бахти каро К ерри») топган ун центини, таржи­
мада берилганидек, «ем иш »га эмас, балки, аслиятда тасвирланга- 
нидек, овкатга сарф килган экан:
Не had secured but ten cents by nightfall, and this had spent for 
food - SC, 536 // Ему удалось раздобыть только десят центов, 
которые он истратил на еду - СК, 424 // У аранг ун цент то- 
пувди, уша хам емишга кетиб колди - БКК, 446.
Таржимада тилнинг нурсизланиши, кашшоклашиши муай­
ян матн таркибида сузнинг икки маъносининг (анъанавий ва мат­
ний) бир вактда намоён булиши ва бу услубий холатнинг тарж и­
мон эътиборсизлиги натижасида таржимада уз аксини тополмай 
колиши окибатида содир булади. Хатто гохо сузнинг контекстуал 
маъносини таржимон кузи илгаса-да, у муаллиф яратган услубий 
максадни кайта яратишга ожизлик килади.
Маълумки, киноя услубий приёми муайян лексик восита­
нинг икки 
хил - моддий-мантикий ва матний маъноларининг 
бир-бирига карши куйилиши асоси д а юзага келади. Контекст ли­
соний воситанинг киноя маъносини муайян килишда хал килувчи 
ахамият касб этади, нуткий вазиятдан ташкарида эса лексик б и р­
ликнинг моддий-мантикий умумистеъмолий маъносигина намоён 
булади. М асалан, Н. В. Гоголнинг «Р еви зор» асари кахрам они 
Хлестаковнинг ш ахар хокими лукмасига «Оттого, что у вас жена 
и дети, я должен идти в тюрьму, вот п рек расн о!» (Р, 41) жавоби 
таркибида кулланилган «п рек расн о» сузининг уз анъанавий-бета- 
раф маъносида эмас, балки унга зид контекстуал маънода ишла- 
тилганлиги матний вазият такозоси билан ойдинлашади. Таржи-
174
www.ziyouz.com kutubxonasi


моннинг лукма маъносини очиб берадиган кенгрок контекстни 
эътибордан сокит килиб, сузнинг лугавий маъносидангина келиб 
чикиб иш куриши таржимада киноя маъносининг яралмай коли- 
шига олиб келган: Бола чакангиз б ор деб мен турмага борайми, 
ана гаи-у! - Р, 31.
Таржимада уз таркибида анъанавий маъносига зид контекс- 
туал маънога эга булмаган «ана гап-у» бирикмаси атайлаб яра­
тилган кинояни барбод этиб, муаллиф услубий приёмини йукка 
чикаргани холда, факат норизолик охангинигина саклаб колган.
Ёши улуг, иззат-икромга сазовор одамлар хдкида гапирган- 
да ёки уларни хурмат билан тилга олганда узбек тилида суз би- 
рикмалари ёки жумлалар таркибидаги баъзи компонентлар узла- 
рининг бош ка сузлар билан узаро мослашиш шаклларини тарк 
этиб, «лар» кушимчасини кабул киладилар ёки хурматга сазовор 
кишиларга иккинчи шахе урнига учинчи шахеда «лар» кушиб му­
рож аат килинади. Бундай кушимча маъно белгиси купчилик тил- 
ларда, шу жумладан инглиз ва рус тилларида хам узининг моддий 
ифодасига эга булмасдан, деярли хамма вакт контекст воситасида 
англашилади. Масалан, инглизча « М у father саш е from his work» 
ва « М у brother came from school» жумлалари ва уларнинг русча 
таржималари булмиш «Отец пришел с работы » ва «Брат пришел 
из школы» таркибида харакат ифодаси учун кулланилган «саш е» 
ва «приш ел» сузлари хеч кандай кушимча унсурларсиз расмий- 
лашган булса, узбекча таржималаридаги биринчи жумла кесими 
«л ар» кушимчасини кабул киладики, бу фарзанднинг отага нис­
батан алохида хурматини, унинг отасини тилга олганда одоб-ах- 
лок меъёри талабига катьий риоя килишини билдиради. Киёс- 
ланг: Дадам ишдан келдилар; Укам мактабдан келди.
Тарж има амалиёти далилларига мурожаат килиш купгина 
санъаткорларнинг бирмунча кенгрок контекстдан келиб чикиб, 
она тили меъёридан унумли фойдаланганликларини курсатади.
У збек тилида хурмат ва эхтиромнинг бундай шаклда ифо- 
даланишини Э. Войничнинг «С уна» романи таржимасидан келти- 
рилган мисолда хам курамиз. Жеммани суриш тириб келган М а р ­
тини унинг уйда бор-йуклигини хизматкор киздан сураганда, киз:
Yes, sir; she is dressing. If you’ll just step into the parlour she will 
be down in a few minutes - G, 102 // Да, сударь, она одевается. 
Пройдите, пожалуйста, в гостиную, она сойдет через несколь­
ко минут - Ов, 68 // Ха, уйдалар, афандим, кийинаётирлар. 
Мехмонхонага мархамат этсинлар, синьора бир неча минут- 
дан кейин тушадилар - С, 90.
175
www.ziyouz.com kutubxonasi


деб ж авоб беради. Куриниб турибдики, киз уз нуткидаги Жемма- 
га ал окадор сузларга «лар» кушимчасини кушган булса, Марти- 
нига иккинчи шахе урнига учинчи шахеда «л ар» кушимчаси иш- 
тирокида м урож аат килган.
Биз хози рч а у ёки бу бирликни адекват таржима килиш 
учун контекстнинг хал килувчи ахамиятга эга эканлиги хакида 
кискача тухталган эканмиз, эслатилган контекстлар асосан мик- 
роконтекстлар (тор контекст) булиб, улар суз бирикмалари, жум­
лалар, катор жумлалар ва абзацлардангина иборатдир. Бирок б а­
диий асар таркибида баъзан шундай тил воситалари хам учраб ту- 
радики, уларнинг маъно ва услубий вазифаларини тугри аниклаб, 
таржимада тулаконли ифодалар вужудга келтириш учун м икро­
контекст кифоя килмай, макроконтекст (кенг контекст)га м уро­
жаат килишга тугри келади. М асалан, хар бир тилда кариндош- 
лик, ёру биродарлик муносабатларини ифода этадиган катор лек­
сик воситалар мавжудки, таржимада уларни талкин этиш масала- 
си тарж има амалиётининг муаммовий жихатларидан хисоблана- 
ди. Ю заки Караганда, жумладан, инглизча «m other» сузини русча- 
га «мать», узбекчага «ойи», тожикча «додар»ни узбекчага «ака» 
ёки «ука», русч а «зять»ни «куёв» сузлари билан жуда осо н ал- 
маш тиравериш мумкиндай туюлади. Аслида бу сузларнинг хар 
бири бир нечтадан маъно ва вазифани утаб келадики, муайян 
матн таркибида улар англатадиган мазмуний хусусият кенгрок 
матний холат ёрдамида ойдинлашади. М асалан, « т у brothers» ва 
«м ои братья» бирикмалари узбекчага «акаларим » деб хам, «ука- 
ларим » шаклида хам, ва, нихоят, «ака-укаларим» тарзида хам тар­
жима килиниши мумкин. М азкур тил бирликларининг айримлари 
кариндошлик, у заро якинликдан ташкари, дустона-самимий, баъ­
зан эса бетараф (на ижобий. на салбий) муносабатларни аиглата- 
ди. Бундай холларда уларнинг лугавий маъноларигагина асосла- 
ниб иш куриш купинча китобхонда нотугри тасаввур хосил булиб 
колишига олиб келади. Зотан, «father», «отец», «от а» сузлари уч- 
чала тилда хам фарзанднинг отага мурожаатида кулланилади. А м ­
мо ру с кишиси бегона муйсафидга самимий м урож аат килганида 
купинча «отец» сузидан фойдаланади. Бу уринда узбек «ота»дан 
ташкари яна «от ахон » сузини хам ишлатишни маъкул куради.
В . 
Ш експиринг «Юлий Ц езарь» трагедиясида хикоя кили- 
нишича, Кассий билан Брут бир ж он - бир тан дустлар сифатида 
бир ёкадан бош чикариб ягона максад йулида харакат килар ва 
шу туфайли улар бир-бирларига «brother» (русча: «брат ») деб му­
рож аат килар эдилар. Бундай якинликни узбек тилида мазкур суз-
1 7 6
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларнинг (brother, брат) лугавий эквивалентлари булмиш «ака» ёки 
«ука» сузларидан бири воситасида ифода этиб булмас эди. Чунки 
узбекча сузлар бадиий нутк таркибида самимий охангдан ташка­
ри яна ёшдаги тафовутни хдм якколрок ифода этади. У збекча тар­
жимада персонажларнинг бир-бирига «дустим» деб м урож аат ки- 
лиши вазифавий уйгунликни таъмин этган:
C a s s i u s . Hear me, good brother - JC, 144 // К а с с и й. 
Послушай, милый брат - ЮЦ, 344 // К а с с и й . Дустим, кулок 
сол - ЮЦ, 599.
Худди шундай самимий муомала-муносабат Фотех, Ниёзий- 
нинг « В а ф о » ром ани персонажлари уртасида хам мавжуд булиб, 
икки жанговар дустнинг бир-бирини «додар» деб аташи, инглиз 
ва ру с тиллардагидек, персонажлар уртасидаги мустахкам биро- 
дарликни ифода этса, унинг узбек тилига «дустим» деб вазифа­
вий уйгун тарзда угирилиши адекватликни юзага келтирган бу- 
ларди. Аммо куйидаги икки мисол таржимасида мазкур сузнинг 
«ука» шаклида берилиши дустларнинг мулокот пайтида бир-би­
рига локайдлик охангида муносабатда булишига олиб келган. Зе­
ро, «ука» сузи ёши кичик шахсга м урожаат килганда матний хо- 
лат такозоси билан самимий оханг касб этади:
1. Не, мон, аз чоям начунбон, додар - В, I, 374 // Йук, йук, жо- 
йимдан кузгагма, ука - В, I. 325.
2. ... ба осмони Сталинобод монанд аст... На як осмонаш, инчу- 
нин, обу хавояш, додар - В, I, 374 /У ... худди Сталинобод ос- 
монининг узи-я... Факат осмони эмас, балки ери, оби хавоси, 
хуллас номи хам ухшайди, ука - В, I, 325.
«У к а» сузининг бадиий нутк таркибида ёши катта ш ахслар 
» 
томонидан талаффуз этилиши, юкорида кайд этилганидек, улар­
нинг купинча кичик ёшдаги кишиларга нисбатан самимий муно- 
сабатларини ифода этадики, В. Катаевнинг «Полк угли» повести 
таржимасидан келтирилган куйидаги мисолда уш бу омилнинг 
инобатга олиниши матнларнинг узаро адекватлигини юзага кел­
тирган:
Это, брат, не твоего ума дело - СП, 311// Ука, бу ишларга се- 
нинг аклинг етмайди - ПУ, 59.
Тил воситалари маъно ва вазифалари баъзан нафакат боб- 
лар, булимлар, балки бутун бошли асар таркибида очилади. М а ­
салан, Войничнинг «С у н а» романида хикоя килинишича, Суна- 
нинг хукмдорлар томонкдан отиб улдирилиши бутун ташкилот
177
www.ziyouz.com kutubxonasi


аъзоларини, айникса Жеммани огир мусибатга солади. Бу вокеа- 
дан бир хафта утгач, калъа (камокхона) горнизони аскарларидан 
бири Сунанинг отилишидан бир кун олдин ёзиб, Жеммага топши- 
риб куйишни илтимос килган мактубини унга келтириб берганда, 
мактубнинг бошланишидаги «Dear J im » сузларини куриши захо- 
тиёк Жемманинг куз олди бирдан коронгилашиб, унинг вужуди- 
ни титрок босади. Чунки ш у вактгача кимлигини билолмай, аммо 
тахмин килиб келган кишиси уш а, ёшлигида кунгил берган ва «уз 
гунохи» билан йукотиб куйган севгилиси А ртур булиб чикади: 
А ртур уни бошкалардай «G e m m a» эмас, балки мактубдагидай эр- 
калатиб « J im » деб атарди. Рус таржимони уш бу лисоний восита 
вазифасини тугри англаб, уни шу шаклда колдириб, муаллиф 
максадини уз китобхонларига айнан етказиб берган булса, узбек 
таржимони мазкур суз шаклининг алохида маъно касб этаётгани- 
ни, унинг мазмуни бутун асар матний холатига асосланаётганини 
тушунмаган, натижада ифода уз таъсир кучини йукотган. Ж емма 
холатидаги кескин узгариш - уни бир умр изтиробга солиб кел­
ган азоб сабаби очилмай колган:

Download 11,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish