Даволовчи хусусиятга эга бўлган лазер нурланиш Лазер инглизча сўздан олинган бўлиб, L



Download 119,5 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi119,5 Kb.
#56073
  1   2   3   4
Bog'liq
18334 Лазер


§3.5.1. Даволовчи хусусиятга эга бўлган лазер нурланиш


Лазер - инглизча сўздан олинган бўлиб, Light Amplification by Emission of Radiationнинг сўзининг аббревиатураси «Мажбурий нурлантириш ёрдамида ёруғликнинг кучайиши» маъносини билдиради. Мажбурий нурланиш ходисасидан квант генераторларида (кучайтиргичларда) фойдаланилади. Лазернинг яратилиш тарихи: лазерлар квант механикаси ва термодинамика фанлари асосида яратилган. Биринчи булиб бундай УЮЧ диапазонида ишлайдиган генератор (лазер) ни 1955 йилда бир – биридан мустакил равишда собик совет олимларидан Н. Г. Басов ва А. М. Прохоровлар хамда америкалик – Ч. Таунс ва бошкалар яратдилар.Бу асбобнинг ишлаши аммиак молекулаларининг мажбурий нурланишига асосланганлиги учун, бундай генераторлар молекуляр генераторлар деб номланди. Ёруғликнинг когерент оқимини пайдо қилиш учун стимулланган квантомеханик самарадан фойдаланилади. Лазер нури узлуксиз-доимий амплитудали ёки юқори экстремал аниқликка эга бўлган-импульсли бўлиши мумкин. Кўпгина конструкцияларда бошқа бир манбадан нурланиш олиш мақсадида оптик кучайтиргич сифатида лазернинг ишчи элементидан фойдаланилади. Кучайтирилган сигнал тўлқин узунлиги, фазаси ва поляризациясига кўра жуда аниқ бўлади, бу эса оптик боғланиш мосламалари учун муҳим ҳисобланади. Биринчи марта амалда қўлланган лазер 1960 йилда Теодор Майман томонидан Калифорния штатида жойлашган Хьюза (Hughes Aircraft) компанияси лабораториясида кашф этилди. Майман лазерни яратишда 694,3 нанометр тўлқин узунлигини берадиган ёқут таёқчани қўллаган. Тахминан шу вақтда Эрон физиги Али Яван газли лазерни тақдим этди ва шу кашфиёти учун унга Альберт Эйнштейн мукофоти берилган.
Таснифи:

  1. Газли лазерлар: гелий-неонли лазер, аргонли лазер. Гелий – неонли лазернинг (2.34-расм) асосий конструктив элементи одатда диаметри тахминан 7 мм булган кварсли газ разрядли трубка булиб унинг ичида 1ГПа атрофидаги босим остида гелий ва неон аралашмаси булади (гелий неондан тахминан 10 марта куп булади)

  2. Молекуляр лазерлар: СО2 даги лазер, СО даги лазер, эксимер газли лазерлар, алюмо-иттрийли лазер, титан-сапфирли лазер.

3. Ташқи резонаторли лазерлар.
4. Эркин электронли лазерлар.
5. Қуёш нуридан ҳосил бўлувчи лазерлар.



2.34- Расм. Гелий – неонли лазернинг кварсли газ разрядли трубкасининг умумий куриниши: 1- ишчи муҳит, 2- лазер нурини ҳосил қилувчи энергия, 3- тиникмас кузгу, 4- ярим тиник кузгу, лазер нури
Лазерларнинг кулланилиши улар нурланишининг хусусиятига асосланган: катьий монохроматиклик (Δλ ≈ 0,01 нм), етарлича ката кувватлилик, дастанинг ингичкалиги ва когарентлик.
Лазерлардан Ер билан Ой орасидаги масофани улчашда (олинадиган аниклик бир неча ун сантиметр атрофида), голографияда, кичик тешикларни куйдириб очишда, алока воситаси сифатида ва бошка максадларда фойдаланадилар.
Лазер тиббиётда хам уз тадбикини топмокда. Бунда иккита асосий йуналишни курсатиш мумкин.
Биринчиси лазернинг биологик тукималарни емириш хоссасига асосланган булиб, бу оксил коагуляцияси билан биргаликда баьзи бир консиз кесишларни бажаришга имкон беради. Бу борада куйидаги тадкикотларни курсатиш мумкин: кузнинг тур пардаси катламини операциясиз даволаш, бу максад учун махсус лазер курилмаси – офтальмокоагулятор яратилган; хирургияда кон чикармайдиган ёруглик пичоги, - бу стерилизацияга мухтож эмас; куз ичида суюкликни окизиб чикариш учун улчови 50-100 мкм булган тешикларни лазер билан «тешиб» глаукомани даволаш; рак хужайраларини йук килиш; тишларни даволашда дентинни емириш.
Иккинчи йуналиш голография билан боглик. Масалан, тола оптикасидан фойдаланиб гелий-неонли лазер асосида меьда ички бушлигининг хажмий тасвирини голографик шакллантиришга имкон берувчи гастроскоплар ишлаб чикарилган.

Download 119,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish