Тадқиқот натижаларининг апробaцияси. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 4 та республика илмий- амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертaция мавзуси бўйича жами 22 та илмий иш, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестaция комиссияси томонидан докторлик диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан, 2 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда чоп - этилган.
- Диссертaциянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертaция кириш, уч боб, хулоса, 135 саҳифа матн, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
- ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
- Кириш қисмида диссертaция иши мавзусининг долзарблиги ва зарурати илмий асосланган, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатиб ўтилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритиб берилган, тадқиқотнинг таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, усуллари, илмий янгилиги, амалий натижалари, илмий ва амалий аҳамияти баён этилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши, диссертaциянинг тузилиши ва ҳажмига оид маълумотлар келтирилган.
- Диссертaциянинг “Университетларда бўлажак кимё ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида университетларда кимё ўқитувчилари тайёрлаш муаммосининг назарий аспектлари, “ўқитувчи” мутахассислар тайрлаш муаммосининг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари, интеграциялаш – касбий фаолиятга тайёрлашнинг самарали омили сифатида муаммонинг амалий таҳлили ёритилган.
- Республикамизда олий таълим мазмуни ва таркибини диверсификaциялаш узлуксиз таълимнинг барча босқичларида
- мутахассисларнинг ўз ўрнини топа олиш масаласи устувор бўлган жамиятнинг замонавий эҳтиёжларини қондира оладиган компетентли кадрларни тайёрлаш муаммосини янада чуқурлаштирди. Замонавий фан-техника тараққиёти талаблари ва кучли рақобат муҳитида касбий таълим мазмуни ва таркибининг сезиларли даражада янгиланиши кузатилмоқда.
- Бугунги кунда олий таълим муассасалари ва жамиятнинг ижтимоий талабларини бирлаштирувчи кучли
- интеграцион омили сифатида қўшимча касбий маълумотга эга бўлишнинг аҳамияти сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Шу боис, университетларда педагог кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёж олий таълим муассасалари ўртасида кучли рақобат муҳитини юзага келтириш билан бирга уларнинг касбий тайёргарлигига ўзига хос ёндашувни тақозо этади.
- “Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисида” Низомга мувофиқ, “касб - инсоннинг касбий тайёргарлик натижасида эгалланган ва таълим тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги билан тасдиқланган, муайян билим, маҳорат ва амалий кўникмаларни талаб этувчи асосий меҳнат фаолияти, машғулотлар тури” сифатида белгиланади.
- Фан тайёргарлиги жараёнида агарда касбий тайёргарлик билан узвий алоқа ўрнатилса у интегратив хусусиятларга эга бўлади; бутун бошли касбий тайёргарлик тизими мақсад ва вазифаларининг яхлитлигига эришилади, яъни мутахассис шахси шаклланади. Шу тариқа бўлажак кимё ўқитувчисининг касбий тайёрлаш жараёни шаклланади (1- жадвалга қаранг)
- 1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |