17
КМО эксплуатациясига қабул, ҳаттоки хусусий инвесторлар
томонидан нобюджет
воситалар ҳисобига амалга оширилган бўлса ҳам, давлат қабул комиссияси томонидан
муддатли ёки систематик ҳолда янги тузилган қурилишларга келаётган аҳоли учун зарур
ҳавфсизликни кафолатлайди.
2.3. Кўчмас мулк объектларининг ҳаёти давомийлиги
Кўчмас мулк объектларининг жисмоний объект сифатидаги ҳаёти давомийлиги - бу
кўчмас мулк объектларининг лойиҳага мувофиқ шакллантирилишидан то тугатилганига
(утилизация қилинганига) қадар мавжуд бўлиш жараёнларининг кетма-кетлигидир.
Моддий объектларнинг ҳаёти давомийлигини қуйидаги тартибда даврларга бўлиш қабул
қилинган: ғоя (лойиҳа)- яратилиши -тўла қувватга эга бўлиш - қариш ва тугатилиш даври.
Кўчмас мулк объектлари ҳаёт циклининг босқичлари юқорида келтирилганлардан
фарқли қуйидагича номланади: лойиҳа олди-лойиҳалаш-қурилиш-эксплуатация-
тугатилиш.
9
1.
Лойиҳа олди (бошланғич) босқич
ўз ичига қуйидагиларни олади: кўчмас мулк
бозорини таҳлил қилиш, кўчмас
мулк объектини танлаш, лойиҳа стратегиясини
шакллантириш, инвестициявий таҳлил, бошланғич-рухсат берувчи ҳужжатларни
расмийлаштириш, инвестициявий кредит ресурсларни жалб қилиш.
2.
Лойиҳалаш босқичи
ўз ичига қуйидагиларни олади: молиявий схемани ишлаб
чиқиш, молиялаштиришни ташкил қилиш, муҳандис-архитектура гуруҳини танлаш,
лойиҳалашни бошқариш.
Кўриниб
турибдики, биринчи икки босқич даромад келтирмайди, чунки улар
асословчи характерга эга. Бу даврнинг асосий вазифалари-мазкур босқичлар
муддати
давомийлигини қисқартириш, кўчмас мулк объектларининг истеъмол сифатини ошириш
ва энг асосийси-кўчмас мулк объекти ҳаёти давомилигининг барча босқичларидаги
эксплуатация қилиш ҳаражатларни минималлаштиришдир. Шуни таъкидлаш жоизки,
бутун ҳаёти давомийлиги ҳисобга олингандаги ҳаражатлар ҳисоб-китобининг
концепцияси амалиётда қўллашдан кўра кўпроқ, фақат муҳокама қилиш доирасида қолиб
кетади. Бу концепциянинг моҳияти шундаки, кўчмас мулк объекти қурилиши ҳақида
қарор қабул қила туриб, мулкдор кўчмас мулк объектига эгалик қилиш билан чамбарчас
боғлиқ бўлган барча харажатлар йиғиндисига ўзини “боғлаб қўяди”. Бу
харажатлар
“мулкка эгалик қилиш қиймати” деб номланади. Кўчмас мулк объектининг бутун ҳаёти
давомийлигини ҳисобга олган ҳолда харажатларни ҳисоблаб, олинган натижалардан ягона
мақсадга эришишнинг икки хил усулини (кўчмас мулк объектини қуриш ёки ижарага
олишнинг афзаллик томонларини) таққослаш каби ҳолатларда фойдаланилади. Лойиҳа
даражасида кўчмас мулк объектининг ҳаёти давомийлигини ҳисобга олган ҳолда
харажатларни
ҳисоблаш,
мисол
учун,
пардозлаш
жараёнида
уйга
кириш
жойинингдеворлари бўйлаб декоратив ёғочни қўллашними ёки деворларни ҳар йили
бўяшни танлаш маъқуллиги ва шу кабилар ҳақида қарор қабул қилишда қўлланилади.
Кўчмас мулк объектининг бутун ҳаёти давомийлигини ҳисобга олган ҳолда
харажатларни ҳисоблашнинг рационал қурилган тизими кўчмас мулк объекти унсурлари
ҳаётининг турли давомийлигини таъминловчи ҳаракатларни таққослаш имконини ҳам
беради. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бирон бир лойиҳани амалга ошириш натижасида
ресурсларни тартиб рақамлари асосида рўйхатга олиш қийин, сони жиҳатдан баҳолаш ва
ҳужжатларда тасдиқлаш эса унданда мураккабдир.
Йирик қурилиш ёки реконструкция лойиҳаларини амалга ошириш катта миқдордаги
харажатлари талаб қилади, шунинг учун барча турдаги харажатларни назорат қилишга
9
Янада кенгроқ маълумот: А. Н. Асаул. Управление, эксплуатация и развитие имущественных комплексов /
А. Н. Асаул, Х. С. Абаев, Ю. А. Молчанов.- СПб.: Гуманистика, 2007. 240 б.
18
катта аҳамият бериш лозим бўлади. Аммо, қурилишда кўп ҳолларда меъёрдан ортиқ
тежамкорлик нотўғри тушунилади.
Лойиҳалаш ёки қурилиш босқичларида қабул қилинган қарорлар кейинчалик кўчмас
мулк объекти эксплуатацияси билан боғлиқ харажатларга таъсир қилишини яхши
англамаган ҳолда, кўпинча, мулкдорлар фақатгина бошланғич капитал қўйилмаларнинг
умумий ҳажмини минималлаштиришга ҳаракат қиладилар.
Фақатгина бошланғич нарх (кўчмас мулкни харид қилиш, қуриш, ижарага олиш)
таҳлилига асосланиб кўчмас мулк объектини қуриш (харид қилиш) ҳақида қабул қилинган
қарорлар кўп ҳолларда тўғри бўлмай, охир-оқибат ўз тасдиғини топмайди. Сўзсиз, бундай
вазифа (кўчмас мулк объектининг бутун ҳаёт циклини ҳисобга олган ҳолда харажатларни
ҳисоблаш) анча мураккабдир, лекин унинг ечимига алоҳида куч сафарбар қилиш керак,
чунки бунинг натижасида кўчмас мулк объектининг бутун
эксплуатация даврининг
кейинги йиллик бюджетларини шакллантиришга асос солинади.
3.
Do'stlaringiz bilan baham: