Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Иншоотлар. 
Буларга техник вазифаларни бажаришга (шахталар, тоннеллар, нефть 
қувурлари, йўллар, плотиналар, эстакадалар ва ҳ.к.) ёки аҳолига хизмат кўрсатишга 
(стадионлар, бассейнлар,шаҳар ободонлаштириш иншоотлари ва ҳ.к.) мўлжалланган 
муҳандислик-қурилиш объектлари киради. Мисол учун, оқова-чиқинди тозалаш 
иншоотларнинг қайта тиклаш қийматини аниқлашда бинонинг ўзидан ташқари объект 
таркибига насосускуналари, тиндириш бункерлари, киртиндиргичлар, фильтрлар, 
ностандарт ҳамда электртехник жиҳозлар ва бошқалар киритилади. 
Кўчмас мулк объектлари сифатида иншоотларни шаҳарсозлик (ер усти ва ости 
иншоотлари), энерготаъминловчи (нефть базалари, иссиқлик электрстанциялари), 
инфратузилмавий (транспорт ва терминал иншоотлар), саноат (метал эритувчи домна и 
мартен печлари, конвейрлар, шахталар ва бошқалар), экологик (чиқиндилар утилизацияси 
заводлари ва тозалаш иншоотлар) ҳамда ҳарбий-саноат мажмуага ихтисослаштирилган 
иншоотлар каби гуруҳларга ажратган ҳолда таснифлаш мумкин.
Узтувчи қурилмалар 
(нефть ва газ қувурлари, электр ўтказгич тармоқлари)дан 
саноат ва аҳоли учун хизмат қиладиган ёқилғи-энергетика мажмуилари технологик 
иншоотлари сифатида кенг фойдаланилади. 
Жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари, шаҳар қурилиши ва технологик иншоотлар 
лойиҳавий ечимлари ва турларига қараб фарқланади. Уларнинг кўпчилиги ноёб тур бўлиб 
ҳисобланади.
Саноат мажмуалари ўзининг юқори даражали ташкилий ва техник қийинчиликлари 
билан ажралиб туради. Уларда ишлатиладиган кўчмас мулк объектлари ишлаб чиқариш 
цикли ва технологик жараённинг қатъий талабларига бўйсунади. Бу объектларга юқори 


14 
энергияқувватлилик ва сезиларли материалсғимлиликхосдир. Ер ости ва усти шаҳар 
қурилиши иншоотлари, ишлаб чиқариш бинолари, ёқилғи-энергетика ва машинасозлик 
мажмуалари, маданият уйлари, театрлар, цирклар, планетарийлар, ҳайвонот боғлари, 
ботаника боғлари ва ҳ.к.лар кўп маблағ талаблиги билан ажралиб туради. Юқори энергия 
талаб қилувчитехнологик иншоотлар, қора ва рангли металл ишлаб чиқариш, шаҳарни 
сув, иссиқлик ва электр энергияси билан таъминловчи иншоотларга хосдир. 
Кўп йиллик дарахтлар.
Уларга (ёшидан қатъий назар) мевали, техник, ҳимояловчи, 
манзарали, декоратив ва кўкаламзорлаштирувчи дарахтларнинг барча турлари; ботаника 
боғлари, ҳамда бошқа илмий-текшириш ва ўқув юртларининг сунъий дарахтлари киради. 
Мазкур бўлим таснифланишининг объектлари деб, ҳар бир парк, боғ, кўча, хиёбон, ҳовли, 
корхона ҳудудларидаги яшил экинлар ҳисобланади. 
Номоддий активлар ва интеллектуал мулк объектлари
рўйхати, бу объектнинг 
номоддий активларга тегишлилигини аниқловчи кўрсаткич бўлиб ҳисобланади, ҳамда 
номоддий активлар ҳақида маълумот тўплаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси 
бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти №7 сон “Номоддий активлар”
8
орқали аниқлаб 
берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (83-модда) да белгилаб берилишича, 
қўзғалмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, чегараланган сув объектлари ва ер 
билан боғлиқ барча нарсалар, кўчириб бўлмас объектлар, яъни ўрмонлар, кўп йиллик 
экинлар, бинолар, иншоотлар киради. Кўчмас мулкка мулкий мажмуа сифатида 
корхоналар ҳам киради. 
Шундай қилиб, кўчмас мулк объектларининг асосий белгиси бу уларнинг ер билан 
узвий боғлиқлиги бўлиб ҳисобланади ва бу ўз-ўзидан унинг юқори қийматга эга 
бўлишлилигини назарда тутади (бунда ер участкасининг ўзи ҳам алоҳида кўчмас мулк 
объекти сифатида қаралади). Ер участкасига боғлиқ бўлмаган кўчмас мулк объектлари 
вақт оралиғида доимо ўз одатий қўлланишини йўқотадилар ва нархларида ҳам пасайиш 
кузатилади. 
Махсус жойларда ўстирилган дарахтлар, бузилиши муқаррар бўлган (вақтинчалик) 
бинолар кўчмас мулк объекти бўлиб ҳисобланмайди. 
Келиб чиқишига кўра кўчмас мулк объектлари қуйидаги турларга бўлинади: 

инсоннинг иштирокисиз табиат томонидан яратилган кўчмас мулк объектлари; 

инсон меҳнати натижасида яратилган кўчмас мулк объектлари; 

инсон меҳнати билан яратилган, лекин табиат билан узвий боғлиқ бўлиб, усиз 
фаолият кўрсата олмайдиган кўчмас мулк объектлари. 
Ер участкаси билан узвий боғлиқлиги йўқ бўлсада, уни бу ер участкасидан ажратиш 
анча қийин бўлган кўчмас мулк объектлари масаласи тўлиқ ечимини топмаган. Бу ўринда, 
хусусан, оғирлиги бир неча тонна бўлган ҳайкаллар ёки ер юзасига блоклар орқали 
ўрнатилган бинолар кўзда тутилади. 
Баъзи бир қўзғалмас мулк турлари юридик жиҳатдан ҳаракатдаги мулкка айланиши 
мумкин. Масалан, ўрмонлар ва кўп йиллик экинлар қўзғалмас мулкка мансуб бўлсада, 
улардан тайёрланган тахталар эса ҳаракатдаги мулкка киради. 
Бино ва иншоотларда жойлашган жиҳозлар (иситиш, сув, канализация, электр 
ускуналари, лифтлар, панжаралар, иккинчи металл эшиклар ва ҳ.к.) ер билан боғлиқ 
бўлмаган объектларга киради. Лекин булар кўчмас мулк объектининг ажралмас қисми 
бўлиб қолганлиги сабабли, бу объект бўйича битим тузилганда, унинг таркибига кирувчи 
барча жиҳозлар аниқ санаб ўтилиши керак. 
Шундай қилиб, кўчмас мулк объектларига асосий фондларнинг қимматбаҳо ва 
умумаҳамиятга эга бўлган объектлар, ҳамда ҳамма даврларда барча мамлакатлар учун 
8
БҲМС N7 «Номоддий активлар» Ўзбекистон Республкаси молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги 1485-
сонли Буйруғига асосан тасдиқланган, 2005 йил 27 июнда Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. 


15 
катта иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган ер ва ер ости бойликлари каби кўчмас 
мулк объектлари киради. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish