19
келажакка эга, чунки “лойиҳалаш - қурилиш” давомийлигини умумий бошқариш
лойиҳани бажариш муддатини қисқартиради, бунинг натижасида эса умумий
маблағларнинг 10%гача тежалишига эришилади ва барча турдаги харажатларни самарали
назорат қилиш учун шароитлар яратилади.
Мамлакатимизда амалда кўпроқ пудратчилик тамойилига асосланган объект
қурилиши кенг тарқалган, бундапудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи
тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёҳуд тарафлар келишувида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
10
Одатда, буюртмачи тендер асосида бош пудратчи ролига бир қурилиш ташкилотини
танлайди, у билан барча ишлар мажмуини бажаришга шартнома тузади ва унга ишлар
мажмуи учун субпудратчилар билан шартномалар тузиш имконини беради. Йирик
объектлар қурилишида буюртмачи ҳар бири аниқ участка
учун жавобгар ва бевосита
буюртмачининг вакиллари назорати остида ишловчи бир нечта пудратчи ташкилотларни
ёллаши мумкин
11
.
Давлатимиз амалиётида архитектура-лойиҳа ташкилотлари қурилиш-монтаж ишлари
сифат назоратидан четлатилган. Бу вазифани Давлат архитектура-қурилиш назорати
(ГАСН) инспекцияси амалга оширади. Лойиҳачилар фақатгина лоймҳада келтирилган
таклифларнинг барчаси амалга оширилаётганлигини эътибордан четда қолдирмаслик учун
(авторлик назорати) вақти-вақти билан қурилиш
майдонига ташриф буюради ва
текшириш ўтказади. Қурилиш объектида ишлар сифатини доимий назорат қилиш Ягона
буюртмачи хизмати ва буюртмачининг зиммасига юклатилади. Йирик лойиҳаларни
амалга оширишда Ягона буюртмачи хизмати сифат назоратидан ташқари ташқи
экспертлар (ўз мутахассислари бўлмаганда) жалб қилинади. Улар қуйидаги вазифаларни
бажарадилар: мураккаб ишлар қийматини баҳолаш, алоҳида операциялар ёки ишар
мажмуи графиги бажарилишини назорат қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, ҳуқуқий
масалалар, назорат органлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ўзаро алоқадорлик.
Объектларни
эксплуатацияга
қабул
қилиш
тартиби-ҳужжатларни
расмийлаштиришнинг анчайин юқори регламентлашган меъёрий жараёндир.
4.
Кўчмас мулк объектини
Do'stlaringiz bilan baham: