ПЕДАГОГИКА
қу йи даражаси тавсифи:
•
“кучсиз интеллект” (муаммони ечиш ва
ижодий қобилиятларнинг нисбатида),
“ҳамма нарса ўз вақтида бўлишини” афзал
кўриш; энг муҳим бўлган фактларнигина
эслаб қолишга асосланадиган кучсиз хо
тира (масалан, имтиҳондан олдинги кун
кечқурун);
•
тематик қарамлик, хабардаги энг муҳим
жиҳатларни тушуна олмаслик, маслаҳатчи
га, ёрдамчига, қўлланмага, ўрганиш бўйи
ча йўриқномага эҳтиёж;
•
медиаматнлардаги кўп маъноликка паст
даражада сабрлилик, ишончсизлик;
•
хабарлар учун унча кўп бўлмаган катего
риялар мавжуд бўлганда кучсиз концепту
ал ихтисослашув, одатий категорияларга
мос бўлмаган янги хабарларга салбий му
носабат, ёки медиматнни осонроғига ал
маштириш;
•
қарор қабул қилишда керак бўлган пайт-
лардаги импульсивлик, аниқликни бой бе
риш.
Медиа назариётчилари ва медиапедагог-
лар ишларининг таҳлили шуни кўрсатадики,
медиатаълим концепцияларида оммавий ах
борот воситалари имкониятларидан фойда
ланишнинг тарбиявий, таълимий ва креатив
ёндашувлари муҳим аҳамиятга эга. Медиа
таълимий ёндашувларни амалга оширишнинг
асосий компонентларини қуйидагича ажра
тиш мумкин:
•
медианинг тарихи, таркиби, тили ва наза
риялари ҳақида билимлар олиш;
•
медиаматнларни идрок қилишни ривож-
лантириш, унинг тилини “ўқиш”, хаёлни,
кўриш хотирасини фаоллаштириш, тафак
курнинг (танқидий, мантиқий, ижодий,
образли, интуатив) турларини ривожлан
тириш, ғояларни англанган тушунишнинг
(ахлоқий, фалсафий, демократик/гуманис-
тик) тамойилларига асосланиб кўникма
ларни шакллантириш;
•
медиа материаллари асосида креатив ама
лий кўникмаларни ривожлантириш.
Ҳар бир педагог қайси медиатаълимий на
зарияга асосланишига қараб аниқ бир модел
ни танлаши ва унинг таянч компонентларини
турлича амалга оршириши мумкин. Сўнгги
пайтларда медиатадқиқотчилар ва педагог-
лар нинг диққат-эътибори медиатаълимнинг
ахлоқий-демократик жиҳатларига қаратилган.
Масалан, замонавий медиатаълим ҳаракати
нинг етакчиларидан бири Б.Мак-Махоннинг
ёзишича, терроризм ва урушлар даври бўлган
XXI асрда ёшларнинг медиатаълими демокра
тик жамиятнинг энг муҳим талабига айланди.
Хорижий тадқиқотларда келтирилган
концепциялар таҳлили бизга ғарбнинг асо
сий концепцияларини замонавий мослашти
ришнинг муҳим йўналишлари ҳақида хулоса
чиқариш имконини беради. Шубҳасиз, бирор
та ҳам педагогик концепция бошқа мамлакат
нинг шакл ланган анъанавий таълим турига
мослаштирилмаган ҳолда фойдаланилиши
мумкин эмас. Бу ғарб медиатаълими концеп
цияси мазмунини ўзлаштириш жараёнига
ҳам алоқадор. Бугунги шиддаткор ахборот
алмашинуви, техника тараққиёти медиамаҳ
сулотлар шакли ва мазмунини ранг-баранг-
лаштириш, жозибадорлаштириш имконини
кенгайтиради. Шу боис талаба ва ёшларда
мультимедиа ва ахборот коммуникациялари
тақдим этаётган маҳсулотларни танлаш, сара
лаш, қабул қилиш, ўзлаштириш, фойдаланиш
компетентлигини такомиллаштириш долзарб
масалага айланиб қолмоқда. Бу борада педа
гог-тадқиқотчилардан янада тезкорлик, талаб
чанлик, масъуллик талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |