Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet47/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Тўртинчи даража – ҳисоб сиѓсатини белгилаш ва ҳужжатлар айланишини юритиш учун корхонада чиқарилган ички иш ҳужжатлари.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби меъѓрий бошқарувининг ана шу тўрт даражали тизимини жаҳон андозалари талаблари даражасида ташкил қилишга ҳаракат қилинмоқда.
Маълумки, жаҳон амалиѓтига мос келадиган «Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонунсиз миллий ҳисоб тизимини етарли даражада қайта қуриш мумкин эмас. 1996 йил 30 августида қабул қилинган ушбу Ќонун, энг аввало, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлари, активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ва баҳолашнинг асосий тамойиллари ва қоидалари, ўз ва қарзга олинган капитал ҳисоби, молиявий ҳисоботлар олдига қўйилган асосий вазифалар, мақсад ва талабларни белгилаб беради. Бундан ташқари, мазкур Ќонун бухгалтерия ҳисобини юритишда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқи, бурчи ва маъсулиятларини, шунингдек, молиявий ҳисоботларни топшириш ва чоп этиш бўйича қўйиладиган талабларни белгилаб беради.
«Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўЃрисидаги Низом» ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаларининг амалиѓтга татбиқ этилиши бухгалтерия ҳисобининг ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.


5.2. Бухгалтерия ҳисоби миллий андозалари ва уларнинг аҳамияти

Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашиб бориши, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви, ўз навбатида, мавжуд қонунчилик базасини доимий равишда такомиллаштириб боришни, уни халқаро меъѓрлар ва андозаларга мослаштириб боришни тақозо қилади.


Халқаро андозалар талабларидан келиб чиққан ҳолда, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини соддалаштирилган тизими, корхонанинг олиб бораѓтган фаолияти ва иқтисодий аҳволи тўЃрисида тўлиқ тасаввурни шакллантиришда ѓрдам беради, бу эса, ўз навбатида, бухгалтерия ҳужжатларини барча фойдаланувчиларга, жумладан, чет эл инвесторларига қулайлигини оширади.
Мамлакатимизда аста-секин бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари ишлаб чиқилмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаларини ишлаб чиқишда, аввало, халқаро андозаларга мурожаат этилади. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро андозалари Халқаро бухгалтерия андозалари бўйича қўмита (ХБАБЌ) томонидан ишлаб чиқилади. Ушбу қўмита 1973 йилда тўққиз мамлакат, яъни Канада, Австрия, Германия, Франция, Япония, Мексика, Нидерландия, Буюк Британия ва АЌШнинг профессионал бухгалтерия тузилмалари томонидан таъсис этилган. Айни вақтга келиб мазкур ташкилот 30 дан ортиқ андозани ишлаб чиқди ва эълон қилди.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро талабларга мувофиқ ўзгартириш кейинги вақтларда Ўзбекистон учун тобора долзарб ишга айланмоқда. Бунга, биринчидан, халқаро бозорларда иш олиб борадиган компаниялар ўртасида муносиб муомала тили бўлишини талаб қилувчи жаҳон иқтисодиѓтининг ривожланиши, иккинчидан, халқаро андозаларни чуқур ўрганиш ва уларни мамлакатимиз амалиѓтида кенг қўлланиш зарурлиги сабаб бўлмоқда. Шу боисдан ҳам бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаларини ишлаб чиқишда бевосита халқаро андозаларга таянилмоқда.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаларини амалга киритиш зарурати асосан бухгалтерия ҳисобининг базавий қоидалари ва тамойилларини тушунтириш ва умумлаштириш, асосий тушунчаларни баѓн қилиш, у ѓки бу бухгалтерия усулларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ҳисобнинг ўзига хос хусусиятларини қўллашдан иборатдир.
«Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Ќонунининг кўрсатмалари ва моддалари бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаларида (БҲМА) ўз ривожини топди. Ҳозирги кунга қадар қуйидаги БҲМАлар тасдиқланди:

  1. Ҳисоб сиѓсати ва молиявий ҳисобот

  2. Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар

  3. Молиявий натижалар тўЃрисида ҳисобот

  4. Товар-моддий заҳиралар

  5. Асосий воситалар

  6. Лизинг ҳисоби

  7. Номоддий активлар

  8. Консолидаллашган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига қўйилган инвестициялар ҳисоби

  9. Пул оқими тўЃрисида ҳисобот

10 - Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат ѓрдамини изоҳлаш
11 – Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатлар
12 – Молиявий инвестициялар ҳисоби
13 – Акцияга тўЃри келадиган фойда
14 – Ќўшма фаолиятда қатнашиш улушини молиявий ҳисоботда акс эттириш
15 – Бухгалтерия баланси
16 – Бухгалтерия баланси тузилган санадан кейинги кутилмаган ҳодиса ва хўжалик фаолиятида содир бўладиган воқеалар
17 – Капитал қурилиш бўйича пудрат шартномалари
19 – Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш
20 – Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби тўЃрисида
21 – Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish