Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet49/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Ҳисоб юритишнинг мақсадига кўра.
Молиявий ҳисоб - бу расмий ҳисоб тури бўлиб, уни юритиш мулкчиликнинг ва бизнес юритишнинг шаклидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий ҳисобланади. У қабул қилинган тартиб-қоида, талаблар ва стандартлар асосида ташкил этилмоЃи лозим. Бу ҳисоб тури асосан корхона фаолиятида содир этиб бўлинган операция тўЃрисидаги ахборотлар бўлиб, улар объектив характерга эга бўлган ҳамда маъмурият ва у билан қизиқувчи ташқи фойдаланувчиларга мўлжалланган ахборотдир. Молиявий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатлари солиқ идораларига топширилиши шарт. Улар аудиторлик назорати учун асосий объект бўлиши, керак бўлса, у кенг фойдаланувчилар эътибори учун чоп этилиши ҳам мумкин.
Бошқарув ҳисоби - корхона раҳбарияти, менежерлари ва мутахассислари учун бошқарув қарорларини қабул қилишда, ишлаб чиқаришдаги рўй берган ўзгаришларга эътибор беришига хизмат қилади. Бу ҳисоб маълумотлари корхона фаолиятида келгуси даврда амалга ошириладиган операциялар билан боЃлиқ бўлиб, ундаги маълумотлар эҳтимоллилик ва субъектив характерга эга бўлиши, шу билан бирга тижорат сири сифатида ҳам ушлаб турилиши мумкин.
Солиқ ҳисоби - ҳисобнинг ушбу тури ҳам уни юритиш нуқтаи назаридан мажбурий ҳисобланади. Ушбу ҳисоб тури Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилигига оид бошқа меъЄрий ҳужжатлар асосида ташкил этилади. Солиқ ҳисоби ҳужжатлари солиқ органларига топширилиши шарт.
Ҳисоб тамойилларига кўра.
Молиявий ҳисоб қабул қилинган ва тасдиқланган меъѓр ва стандартлар асосида иш юритади. У иккиѓқлама ѓзув, маълумотларни таққослаш тамойилларига асосланади. Бу тамойилларга биноан корхона бухгалтерлари ва назорат қилувчи ташкилотлар ўз фаолиятини амалга оширса, ташқи фойдаланувчилар ахборотларни таққослаш ва солиштириш имконига эга бўладилар. Бунинг натижасида ташқи фойдаланувчилар, инвесторлар корхонанинг молиявий ҳолатини, тўлов қобилиятини, киритаѓтган инвестициясининг рентабеллик даражасини баҳолаш имконига эга бўлади.
Бошқарув ҳисоби умумий қабул қилинган тамойилларга эга эмас, балки иш юритиш қоидаларининг фойдали томонларини эътиборга олган ҳолда ҳисоб ишларини амалга ошириш ва унинг асосий кўрсаткичи бўлган мақсадга мувофиқ бошқарув қарорини қабул қилишдир. Асосийси, уларнинг оддийлиги, соддалиги ва фойдаланиш жараѓнида ўзига қулайлиги билан белгиланади.
Солиқ ҳисобида асосий тамойиллар Давлат Солиқ қўмитаси кўрсатмалари асосида амал қилади. Молиявий ҳисобнинг тамойиллари ҳам солиқ ҳисобида қўлланилиши мумкин.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish