Ҳисоб юритишнинг мажбурийлиги.
Фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар молиявий ҳисоб юритишлари ва тегишли органларга молиявий ҳисобот тақдим этишлари шарт. Бошқарув ҳисобида бундай мажбурийлик белгиланган эмас. Бундай ҳисоб юритилиши ҳар бир корхонанинг ички иши ҳисобланади ва одатда раҳбарият кўрсатмаси бўйича амалга оширилади. Амалдаги қонунчиликка биноан барча хўжалик юритувчи субъектлар солиқ тўловчилар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улар солиқ ҳисобини юритиши шарт.
Ахборот манбаларига кўра.
Молиявий ҳисоб учун - бу корхонанинг молиявий ахборотларини жамлаш мақсадида фақат ҳисоб тизими маълумотлар тизимидир.
Бошқарув ҳисоби учун эса ахборот манбалари бўлиб, нафақат ҳисоб тизими маълумотлари балки, хом-ашѓ ва материаллар сарф қилиниш меъѓрлари, технологик чиқиндилар тўЃрисидаги маълумот, маҳсулотнинг харидоргирлиги бўйича бозордаги шароитларни ўрганиш, илмий-тадқиқот ва лаборатория ишлари натижалари ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўйича маълумотлар ҳамда хўжалик шартномаларини томонлар бажармаслиги оқибатида жарима санкцияларининг миқдори ҳақидаги маълумот ва бошқалар ҳисобланади.
Солиқ ҳисоби учун ахборот манбалари бўлиб, молиявий ҳисобот маълумотлари ҳисобланади. Молиявий ҳисоботда хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳисобланган ва тўланган солиқлар миқдори, шунингдек жарима суммалари ҳам кўрсатилади.
Ҳисобнинг натижаларидан фойдаланувчиларига кўра.
Молиявий ҳисобни баъзида ташқи ҳисоб ҳам деб тушунувчилар бор. Бу ҳисобнинг натижалари асосида олинган ахборотлар, маълумки, матбуотда чоп этилиши билан бирга унда нафақат молиявий маълумотлар, балки, корхонани реклама қилиш, унинг янги ишлаб чиқарган маҳсулотлари ва фаолиятидаги барча ютуқ ва муваффақиятлари ҳам эълон қилинади. Корхона раҳбарлари бундай молиявий ҳисоботларни тайѓрлашга ва унинг тўЃрилигига шахсан жавобгардирлар. Бу ахборотлар бошқа ташкилотлар, харидорлар, буюртмачилар, компаниялар акциядорларини ҳамда чет эл сармоядорларини қизиқтиради. Албатта бу ахборотлардан фойдаланган ҳох юридик, ҳох жисмоний шахслар ҳисобот тайѓрлаган корхона билан ўз хўжалик муносабатларини амалга оширадилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бошқарув ҳисобини ички ҳисоб деб атасак бўлади. Унинг маълумотлари натижаларидан корхона маъмурияти муайян бир фаолият учун жавоб берадиган бошқарув поЃоналари менежерлари ва ходимлари фойдаланиб, тегишли бошқарув қарорларини тайѓрлайдилар.
Солиқ ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчилар кўлами кенг. Энг аввало, солиқ органлари хўжалик юритувчи субъектнинг маълумотларидан манфаатдордир. Шунингдек, турли кредиторлар, банк муассасалари ва бошқа фойдаланувчилар ҳам ўз манфаатлари нуқтаи назаридан солиқ ҳисоби маълумотларидан кенг фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |