Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet48/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

5.3. Бухгалтерия ҳисобининг турлари

Бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришда, энг аввало, ривожланган мамлакатлардаги бухгалтерия ҳисоби тизимидан кенг фойдаланиш лозим. Мамлакатимизда амал қилиб келаѓтган бухгалтерия ҳисоби тизимини халқаро андозалар ва меъѓрлар талаблари даражасида ташкил этиш давр талаби ҳисобланади. Хорижий давлатлар амалиѓтидан маълумки, ўша давлатларда бухгалтерия ҳисобининг 3 тури амал қилади:



  1. бошқарув ҳисоби;

  2. молиявий ҳисоб;

  3. солиқ ҳисоби.

Бошқарув ҳисоби ўзида шундай ҳисоб маълумотларини жамлайдики, бу маълумотлар фақат корхонанинг ўзида бошқарув учун зарурдир. Бошқарув ҳисоби ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва таннархни калькуляция қилиш билан бирга, у мавжуд ҳолатни таҳлил этиш, қарор қабул қилиш, компьютерлар ва технологик дастурлардан фойдаланиш, ресурслардан фойдаланиш ва таннархнинг шаклланишини бошқариш, харажатларнинг меъЄрдан четга чиқишини таҳлил этиш ва бошқаларни қамраб олади. Бошқарув ҳисоби маълумотларида маълумотларни тез олиш, ўқиш ва улардан фойдаланиб, оператив бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти бўлиши керак.
Молиявий ҳисоб шундай маълумотларни ўзида мужассам этадики, ушбу маълумотлар нафақат корхона фаолиятига раҳбарлик қилишда фойдаланилади, балки ташқи фойдаланувчиларга ҳам тегишли маълумотлар маълум қилинади. Молиявий ҳисоб ахборотларни умумлаштириш ва синтез қилишга йўналтирилган. У баъзи бир давр учун корхона фойдасини тезкор аниқлашга, корхонанинг активлари ва пассивларини ҳисобот баланси шаклида умумлаштиришга, корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатини таърифлашга имкон беради.
Солиқ ҳисоби корхона, ташкилот ва муассасаларда солиқлар ва йиЃимларни ўз вақтида ва тўЃри ҳисобга олиш, солиқ имтиѓзларини қўллаш ҳамда уларни ўз вақтида бюджетга ўтказилиб борилишини таъминлаб берувчи бухгалтерия ҳисоби туридир. Солиқ ҳисоби ўз усуллари ѓрдамида солиқ ва йиЃимлар, уларнинг объекти, субъектлари ва солиққа тортиш базасини, тўлаш муддатларини аниқлаб беради.
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу тури корхона, ташкилот ва муассасаларда солиқнинг мажбурий тўлов эканлигини ѓритиб бериш билан бирга, унинг раЃбатлантириш функцияси ҳам мавжуд эканлигини уқтириб туради. Бевосита солиқ ҳисобида корхона, ташкилот ва муассасаларга берилган имтиѓзлар ѓритиб берилади ҳамда ушбу имтиѓзларнинг корхона, ташкилот ва муассасаларнинг молиявий фаолиятига таъсир даражаси ўрганилиб чиқилади.
Солиқ ҳисобини йўлга қўйишда асосий ҳужжат бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг қарорлари, тушунтириш ва кўрсатмалари услубий асос сифатида кенг қўлланилиши мумкин.
Ҳозирги кунда солиқ ҳисоби молиявий ҳисобнинг таркибий қисми сифатида ўрганилади. Бунга, энг аввало, солиқ ҳисобининг маълумотлари молиявий ҳисоботларда акс эттирилаЄтганлиги сабаб бўлмоқда. Аммо солиқ ҳисоби молиявий ҳисобидан ажратилган ҳолда ўрганилиши лозим.
Молиявий, бошқарув ва солиқ ҳисоби алоҳида-алоҳида вазифаларни бажаради. Молиявий ҳисобнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- молиявий ҳисобот тузиш;
- молиявий активлар устидан назоратни ўрнатиш.
Бошқарув ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- ишлаб чиқариш харажатларини калькуляция қилиш ҳамда маҳсулот таннархини аниқлаш;
-ишлаб чиқариш фаолияти устидан назорат қилиш.
Солиқ ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- корхона томонидан бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш;
- ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга ўтказилишини таъминлаш.
Молиявий, бошқарув ва солиқ ҳисоблари бир-бирига ўхшаш бўлсада, аммо улар ўртасида фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд. Ќуйида ушбу тафовутлар кўрсатиб ўтилган.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish