Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
bet 57/240 Sana 28.03.2022 Hajmi 3,42 Mb. #513997
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
6.3. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
Ишлаб чиқаришнинг мураккаблиги ҳамда харажатларнинг хилма-хиллиги уларни ҳисобга олишда бутун бир гуруҳ ҳисобварақларни қўлланилишини тақозо этади. 21-миллий бухгалтерия стандартига мувофиқ харажатларни ҳисобга олишда қуйидаги ҳисобварақларни қўллаш белгилаб қўйилган.
20-Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ҳисобварақлари
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
23-©рдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ҳисобварақлари
2310-«©рдамчи ишлаб чиқариш»
25-Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
26-Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари
2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот»
27-Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харжатларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари
2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»
31-Келгуси давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари
3110-«Олдиндан тўланган ижара ҳақи»
3120-«Олдиндан тўланган хизмат ҳақи»
3190-«Бошқа бўнак харажатлари»
89-Келгусидаги харажатлар ва тўловлар резервлари бўйича ҳисобварақлар
8910-«Келгусидаги харажатлар ва тўловлар резевлари».
Элементлар ва калькуляция моддалари бўйича харажатлар ҳисобини таъминлаш учун ҳамма харажатлар ишлаб чиқарилаѓтган маҳсулот турлари бўйича 2010-ҳисобварақда гуруҳланади. 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобвараЃи асосий ишлаб чиқаришга, яъни мазкур корхонани ташкил этишдан маҳсулот (ишлар ва хизматлар) етиштириш мақсад бўлган ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар тўЃрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган.
2310-«©рдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобвараЃи асосий ишлаб чиқариш ѓки корхонанинг асосий фаолияти учун ѓрдамчи (кўмакчи) бўлган ишлаб чиқаришлар харажатлари тўЃрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган.
©рдамчи ишлаб чиқариш маҳсулот ва хизматлари цех ҳамда завод бўлимлари томонидан ишлатилади. Шунинг учун ѓрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулот ва хизматлар таннархи ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари таркибига киритилади.
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобвараЃи корхонанинг асосий ва ѓрдамчи ишлаб чиқаришларига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлари тўЃрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун тайинланган.
2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот» ҳисобвараЃи ишлаб чиқаришда бракдан кўрилган зарарлар тўЃрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган.
2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобвараЃида корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боЃлиқ харажатлар ҳисоби амалга оширилади.
3110-«Келгуси давр харажатлари» ҳисобвараЃи мазкур ҳисобот даврида қилинган, аммо келгуси ҳисобот даврига тегишли бўлган харажатлар тўЃрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган.
Ушбу ҳисобварақ таркибига қуйидагилар киради: телефон учун олдиндан тўланган абонент тўлови, ижара тўлови, рўзнома ва ойномаларга обуна қиймати ва бошқалар. Ҳисобварақ актив бўлиб иқтисодий тарафдан хўжалик жараѓнининг ҳолатини кўрсатади.
Шу даврнинг ўзида таннархни бошқариш қисмининг ишлаб чиқариш эҳтиѓжи келгуси давр харажатлари ҳамда тўловлари учун резерв маблаЃларини ташкил этилишини талаб этади. Шунинг учун яна бир 8910-«Келгусидаги харажатлари ва тўловлар резервлари» ҳисобвараЃи керакдир. Ушбу ҳисобварақ ишлаб чиқариш ѓки муомала сарфларига харажатлар ва тўловларни бир меъѓрда қўшиш мақсадида белгиланган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ҳамда ҳаракати тўЃрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган.
Ҳисобварақ пассив бўлиб, хўжалик жараѓнининг ҳолатини тавсифлайди. Уни юргизиш учун эса Молия Вазирлигининг рухсати керакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: