Соддалаштирилган солиқ тизими
Режа:
1. Соддлаштирилган солиққа тортиш тизими хақида тушунча унинг иқтисодий мохияти ва ахамияти .
2. Ягона солиқ тўловини тўловчилари ва солиқ солиш обьектлари.
3. Ягона солиқ тўлови ставкалари, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби 5.
4. Ягона ер солиғи тўловчилари, солиқ солиш объекти ва базаси.
5. Солиқ имтиёзлари ва уларни ҳисоблаш ҳамда тўлаш муддатлари
6. Қатъий белгиланган солиқни тўловчилар таркиби, солиққ тортиш объекти ва солиқ солинадиган база
7. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари, уларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Таянч сўз ва иборалар:
Соддалаштирилган солиқ тизими, Кичик корхона, микрофирма, корхона коди, солликка тортиш объекти, фаолият тури, Жами даромад, Ялпи даромад, ялпи тушум, ягона солиқ тўлови, чакана савдо, улгуржи савдо, экспорт, имтиёз, солиқ базаси.
1. Соддлаштирилган солиққа тортиш тизими ҳақида тушунча унинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти .
Бугунги кунда мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш жараёнида солиқ тизимида ҳам иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, солиқларнинг фискаль ва рағбатлантирувчи функцияларини кучайтириш, хамда кичик бизнес субьектларини ривожлантириш ва иқтисодиётда тутган ўрнини ошириш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Соддлаштирилган солиқ тизими деб - бир қанча солиқлар ва тўловлар ўрнига битта тўлов ёки солиқ билан солиқ ундириш тартибидир.
Мамлакатимизда кичик бизнесни солиқлар воситасида қўллаб-қувватлаш борасида 2005-2007 йиллар мобайнида муайян ишлар амалга оширилди. Шу ўринда Республика Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620 «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини алохида таькидлаб ўтиш лозим. Унга асосан 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирма ва кичик корхоналар учун илгари тўлаб келинган 4 та тўлов - ягона солиқ ҳамда бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси, Йул ва Мактаб таьлими жамғармаларига мажбурий ажратмалар ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилиши кичик бизнес зиммасидаги солиқ юкининг сезиларли даражада пасайишига олиб келди. (Мисол №1)
Узбекистон Республикаси Президентининг ПФ- 3620 сонли фармонига асосан солиқ юкини камайишининг «Истиқлол» ишлаб чиқариш корхонасини молиявий хўжалик фаолиятига таьсири
Do'stlaringiz bilan baham: |