Соддалаштирилган солиқ тизими Режа


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг



Download 143,5 Kb.
bet3/11
Sana24.02.2022
Hajmi143,5 Kb.
#212140
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Rayhon

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
хх- бўлими Соддалаштирилган солиқ тизими





Ягона солиқ
тўлови
56-боб,
350-361 моддалар



Ягона ер
солиғи
57-боб,
362-369 моддалар



Катьий
белгиланган
солиқ
58-боб,
370-375 моддалар




Ягона солиқ тўловининг обьекти ялпи тушум, ягона ер солиғини обьекти ернинг норматив қиймати хамда юридик ва якка тартибдаги тадбиркорларга қатьий белгиланган солиқ учун обьекти физик кўрсаткич бирлигига ҳар ойда қатьий белгиланган солиқ ставкаси (энг кам иш ҳақига бирлик учун каррали миқдорларда) хисобланади.




3. Ягона солиқ тўловини тўловчилари ва солиқ солиш обьектлари.
Ягона солиқ тўлови тўловчилар қуйидагилардир:
1) микрофирмалар ва кичик корхоналар,
2) ходимларнинг сонидан қатъи назар:
савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналари;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар;
лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар.
Ягона солиқ тўлови қуйидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди:
1) акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга;
2) Солиқ кодекснинг 57-бобига мувофиқ ягона ер солиғи ва 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўлаш назарда тутилган фаолият доирасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга;
3) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Бунда:
● ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
● ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шўъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади;
● юридик шахсларни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.
Ўзбекистонда кичик бизнесни (тармоқ белгиси ва доимий ишловчилар миқдори бўйича) аниқлаш мезони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 апрель 1998 йилдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1987 сонли Фармони билан белгилаб берилган эди. Кейинчалик ушбу фармонга 2004 йил 8 январда ПФ-3376-сонли Президент Фармони билан ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Юқоридаги фармонга кўра 2004 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига қуйидагилар киради:

Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish