Кўрсаткичлар
|
Фармон чиққунга қадар
|
Фармон чиққандан
сўнг
|
Фарқи
|
Маҳсулот (иш, хизматлар) сотишдан тушган тушум (млн.сўмда)
|
154
|
154
|
0
|
Солиқ ва ажратмалар миқдори (млн.сўмда)
|
23,4
|
20,0
|
- 3,4
|
Фойда (млн.сўмда)
|
38,2
|
41,6
|
+ 3,4
|
Ишчилар сони (киши ҳисобида)
|
57
|
62
|
+ 5
|
Фармон чиқишидан олдин
Изох: Корхона соддалаштирилган тизим бўйича ягона солиғни 12% тўлаган маҳсулот (иш, хизматлар) сотишдан тушган тушумга нисбатан, Мактаб тағлимини ривожлантириш мажбурий ажратмаси 1% ни , Йўл жамғармасига 1,5%, Пенсия жамғармасига 0.7% ни ташкил этган. Жами солиқ юкки 15.2%.
Ягона солиқ: 154 млн сўм х 12% = 18.48 млн. сўм
Мактаб таьлими: 154 млн сўм х 1% = 1.54 млн. сўм
Йўл жамғармаси 154 млн сўм х 1,5% = 2.31 млн. сўм
Пенсия жамғармаси 154 млн сўм х 0,7% = 1.07 млн. сўм
---------------------------------------------------------------------------------------
Жами: 23,4 млн.сўм
Фармон чиқгандан сўнг
Ягона солиқ : 154 млн сўм х 13% = 20,02 млн. сўм
Юқоридаги тахлиллардан кўриниб турибдики фармон чиқишидан олдин корхона бюджетга 23,4 млн.сўм солиқлар ва ажратмаларни тўламоқда. Фармон чиқгандан кейин корхона солиқлар ва ажратмалар ўрнига ягона солиқни бюджетга 20,02 млн.сўм тўламоқда. Натижада корхона тўлаётган солиқлар -3,4 млн.сўмга камаймоқда ва оладиган фойдаси +3,4 млн.сўмга кўпаймоқда. Бундан ташқари корхона хисоботлари камаймоқда.
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлланиши.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қўлланилади ва ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатьий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг махсус қоидалари қўлланилишини, шунингдек мазкур солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилишини назарда тутади.
Қатьий белгиланган солиқни тўлаш белгиланган фаолият турларини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар ва ягона ер солиғи тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ Кодекснинг 58-бобида назарда тутилган тартибда қатьий белгиланган солиқ тўлашлари шарт.
Ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатьий белгиланган солиқлар Кодексда назарда тутилган жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади, солиқ Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилганлар бундан мустасно яьни: фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи, божхона тўловлари; ягона ижтимоий тўлов, давлат божлари, товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар (ягона солиқ тўлови тўловчилар бундан мустасно), автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл фондига йиғим.
Маьлумки солиқ сиёсатида туб ўзгаришлар содир бўлди. 2007 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ЎРҚ-136 сонли Қонуни билан янги Солиқ кодекси қабул қилинди хамда 2008 йил 1 январдан кучга кирди. Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси 2 та (умумий ва махсус) қисм, 21 бўлим, 64 боб ва 392 та моддадан иборатдир. Шунга мувофиқ соддалаштирилган солиқ тизими янги Солиқ кодексининг 20 бўлими 55-58 боблари хамда 348-375 моддаларда ўз аксини топган. Соддалаштирилган солиқ тизими 3-та йўналиш бўйича ўрганилади (чизма №1)
Do'stlaringiz bilan baham: |