Кафедраси «профессионал таълимда менежмент»



Download 1,03 Mb.
bet1/32
Sana25.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#293514
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
phpLLVQnr


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

Таълимда бошқарув”


кафедраси
«ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА МЕНЕЖМЕНТ»
МОДУЛИ БЎЙИЧА
ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУАСИ



Таълим тури:

Кадрлар малакасини ошириш

Малака ошириш тоифаси:

ЎИБДЎ



Тошкент – 2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

Таълимда бошқарув”


кафедраси
«Профессионал таълимда менежмент»
модули бўйича
НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУР



Таълим тури:

Кадрлар малакасини ошириш

Малака ошириш тоифаси:

ЎИБДЎ



Тошкент – 2020
Намунавий ўқув дастур Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишинститутининг 20___ йил «___»_________ Илмий педагогик кенгашида маъқулланган. Баённома №__-сон.


Тузувчилар:

Д.Рахматуллаева “Таълимда бошқарув” кафедраси доценти (PhD)


Тақризчилар:

А.К.Авлияқулов “Таълимда бошқарув” кафедраси мудири, п.ф.н., доцент




Ў.Алижонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Касб-ҳунар таълимини ўқув-методик мувофиқлаштириш” бош бошқармаси бошлиғи

I.ТУШУНТИРИШ ХАТИ.



Намунавий ўқув дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5763-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармойиши билан тасдиқланган қўшимча талаблардан келиб чиққан ҳолда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режасига асосан ишлаб чиқилган.
Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай фаолият менежмент билан бевосита боғлиқ бўлиб, айниқса, профессионал таълим тизимида фаолият юритадиган раҳбар ходимларга катта маъсулият юклайди.
Ўзбекистондаги шиддат билан кечаётган янгиланиш жараёнлари бошқарув кадрларининг билим ва кўникмаларини ўзгараётган шароитларга мослаштириш, уларнинг профессионал ривожланишига янгича ёндашишни талаб этмоқда. Бошқарув вазифаларини самарали ҳал қилиш учун раҳбар ходимлар ўз касбий малакаларини доимий равишда такомиллаштириб бориш имкониятига эга бўлишлари зарур. Бу эса нафақат республика даражасида, балки ҳудудлар даражасида бошқарув кадрларини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришни талаб этади. Бу жараёнда, бир томондан, янги имкониятларни яратиш, бошқа томондан, мавжуд имкониятларни тизимлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш зарурати пайдо бўлади.
Замонавий таълим муассасалари раҳбарлари учун тайёрланган ушбу дастурда таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва уни бошкариш йуналишидаги асосий тушунчалар ва уларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, таълим менежментининг назарий жиҳатлари ва унинг таълим муассасаларини бошкаришда қўлланиш услублари келтирилган бўлиб, замонавий таълим муассасалари раҳбарлари таълим муассасаси шароитининг турли жараёнларида нафакат менежмент соҳаси йуналишида назарий тушунчаларга эга бўлиши, балки таълим муассасалари амалиётида уни татбик эта олиши, таълим муассасаси ходимларининг фаолиятини мувофиклаштиришда ва уларни бошқаришда тўғри ва изчил қарорларни қабул кила олиши зарурияти ҳам инобатга олинган.
Мазкур намунавий ўқув дастурида замонавий таълим муассасалари раҳбарларининг функционал вазифалари ва бошқарув фаолияти самарадорлиги, бошқарув функциялари ва методлари, умумий ўрта таълим муассасаларидаги ташкилий тузилиш, менежменти ва унинг вазифалари ва унинг ўзига хос хусусиятлари, стратегик бошқарув ва уни режалаштириш, раҳбарлик услублари, таълим муассасалари раҳбарларининг бошкарув ва лидерлик қобилиятлари, бошқарув апгоритми, бошкарувда меҳнат муносабатлари этикаси, раҳбарнинг иш вақти ва ундан фойдаланиш, ходимлар ва раҳбарлар фаолиятини ташкил этиш ва бошқа масалалар ёритилган.
Мазкур намунавий ўқув дастурида белгиланган мавзулар тингловчиларнинг менежмент билан боғлиқ бўлган жараёнларга илмий ёндашиш ва уларнинг илмий асослари ҳақида билим ва амалий кўникмалар билан қуроллантиришга мўлжалланган.
Ушбу ўқув модулида тингловчининг ўқув юкламаси 18 соат бўлиб, шундан:
Аудитория ўқув юкламаси - 12 соат;
Жумладан: назарий машғулотлар - 6 соат;
амалий машғулотлар - 6 соат;
мустақил тайёргарлик- 6 соат.


Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish