Таълим тизимининг прогрессив ривожланишини аниқловчи энг мухим хусусиятлар:
Ривожланган ғарб мамлакатларида ўқув муассасалари ва бутун таълим тизимининг прогрессив ривожланишини аниқловчи энг мухим хусусиятлар қуйидагилар ҳисобланади:
ўқув муассасаларига кенг ваколатлар ва эркинликлар берилиб, таълим тизимини бошқаришнинг марказлаштирилмаганлиги;
ўқув муассасаларини қўшимча молиялаштириш ва жамоатчилик назоратини таъминлайдиган чуқур ва тармоқланган сармоя ва васийлик тизимининг мавжудлиги;
коллежлар ва лицейлар ўқитувчилари ҳамда раҳбарларини рақобат тизимига асосан танлаш;
бозорнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига тез мослашувини, давлат ва жамият томонидан ўқув муассасасининг устивор ривожланишини, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва солиқлардан озод қилишни, ўқув муассасасининг хомийлари ва васийларини рағбатлантириш ва бошқаларни назарга тутувчи алохида муносабатнинг шаклланганлиги.
Ҳар қандай система, жумладан корхоналар ҳам икки система кўринишида намоён бўлади: бошқарувчи ва бошқарилувчи системалар.
Корхоналар бошқарувчи системага (бошқарув субъекти) ташкилот раҳбари бошчилигидаги бошқарувчилар, бошқарилувчи системаларга (бошқарув объекти) бўлимлар, бўлинмалар, кафедралар, ўқитувчи-ходимлар киради.
Вазирлик, ассоциация таркибига кирувчи корхоналар юқори бошқарув системаларига бўйсунадилар, яъни йирик бошқарув системаларининг ўзи турли майда системалардан иборат бўлади. Юқори ва қуйи бошқарувчи системалар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради.
Бошқаришга тизимли ёндашув, бу энг аввало бошқарилаётган объектни мураккаб ижтимоий-иқтисодий, динамик система деб қараш, яъни бир неча элементларни ҳамоҳанг, ўзаро боғлиқ ишлашини тушуниш керак.
Бошқаришга тизимли ёндашув моҳияти қуйидагилардан иборат:
масаланинг аниқ қўйилиши ва мақсадли бошқаришни шакллантириш;
қўйилган масаланинг ечилиши туфайли энг катта самарага эришиш;
мақсадни миқдорий баҳолаш, ютуқларга эришиш услублари ва воситалари.
Мақсад - ҳаракат - натижа - мақсад, узлуксиз бошқарув циклининг умумий кўринишдир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бундай тақсимлаш шартли. Таълим жараенида бир-биридан фарқланувчи турли бошқарув цикллари қўлланилади.
Таълим менежери меҳнати таълим муассасасида бир неча кўринишдаги масалани ечишга йўналтирилади. Булар қуйидагилар:
- таълим жараёнини ташкил қилиш ва уни такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш;
- моддий-техника таъминоти, жиҳозлаш, ўқув воситалари билан таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш;
- педагок – ходимларни жой-жойига қўйиш, уларнинг салоҳиятини ошириш, малака оширишини ташкил қилиш;
- турли ташкилотлар билан ҳамкорлик муносабатларини олиб бориш;
- бошқарув тизимларини такомиллаштириш, хўжалик масаларини ҳал этиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |