2.3. Раҳбарнинг иш услуби
Ҳар бир менежер ўзига хос бошқарув услубига эга. Бунда услуб – бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул маъносини англатади. Шу нуқтаи назардан қуйидаги тушунчаларни ажрата билиш лозим:
бошқарув услуби;
иш услуби;
раҳбарнинг иш услуби.
Раҳбарлик услуби раҳбарларнинг ўз қўл остидагилари билан алоқасида, уларнинг ўзаро муносабатларида таркиб топади.
Бошқарув усулуби, белгиси ва бўйсунувчиларга нисбатан муносабатига қараб, барча раҳбарларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин:
Автократик раҳбар;
Либерал раҳбар;
Демократик раҳбар.
Автократик услуб – бунда раҳбар қўл остидагиларининг фаолияти учун жавобгарликни ўз зиммасига тўлиқ олади. Барча мавжуд ахборотларни ўзи орқали ўтказишга ҳаракат қилади. Жамоа аъзоларини бевосита мулоқотда бўлишини чегаралаб қўяди. Tанқидни кўтара олмайди, лекин ўзи танқид қилишни яхши кўради. Бундай раҳбар одатда, кўп гапиришни ёқтирмайди, лекин бўйсинувчилари билан муомалада бўлганда унинг раҳбарлик ғурури баландлиги сезилиб туради.
Демократик раҳбарлик услуби – бундай раҳбарлик турида раҳбар ўз фаолиятини ўзининг гуруҳидаги жамоа аъзоларига таянган ҳолда олиб боради. Фаолият учун жавобгарлик бўйсинувчилар орасида тақсимланади. Жамоа аъзоларининг бир-бири билан бевосита муносабатларини рағбатлантириш билан биргаликда раҳбар бўйсунувчиларнинг билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий томонларини инобатга олади, илғорларни мукофотлайди. Бундай услуб бўйсунувчиларнинг шахсий ташаббусини, ижодий фаолиятини ривожлантиради ва жамоада ўртоқлик ва ишчан муҳитни яратади. Бу фақат жамоанинг шароитига таъсир кўрсатибгина қолмай, балки унинг иш натижаларига ҳам бевосита ижобий таъсир кўрсатади.
Либерал раҳбарлик услуби. Бунда раҳбар фаоллик кўрсатмайди, у фақат ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади ёки уни ўзи йиғади, ишлаб чиқариш ва хўжалик масалаларини муҳокама қилиш расмий ҳарактерга эга бўлади, ишда ўзини ўзи танқид қилиш йўқ бўлади. Бундай раҳбарлар ташқаридан кўрсатиладиган таъсирга мойиллиги билан кўзга ташланиб туради. Бунда у ёки бу масалаларни бажариш айрим бўйсунувчиларнинг хоҳишига боғлиқ бўлади.
Ходимларни танлашда уларнинг кўп қиррали хислатларини аниқлаш
имконини берувчи қуйидаги махсус усуллар қўлланилади:
• анкета маълумотларини таҳлил қилиш усули;
• руҳий тестлаш усули;
• амалий иш ўйинларини ўтказиш усули;
• малакавий тестлаш усули;
• тақризларни текшириш усули;
• суҳбат ўтказиш усули;
• аттестациядан ўтказиш усули;
• рейтинг усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |