Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Меҳнат фаолиятини рағбатлантириш



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

6.3. Меҳнат фаолиятини рағбатлантириш 
 
Ташкилот ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш тизими, аввало, 
моддий рағбатлантиришни ўз ичига олади. У профессионал меҳнат воситаси 
билан ташкилот фаолиятининг натижаларига якка тартибда ёки жамоат 
таркибида қўшилган ҳисса учун бериладиган ва одоб-ахлоқ қоидаларида 
талаб қилинган моддий неъматлар мажмуасидан иборат бўлади. Моддий 
рағбатлантириш воситалари таркибига ташкилотда қўлланиладиган пул 
тўловларининг ҳамма турлари ва пулсиз моддий мукофотларнинг барча 
шакллари киритилади. Амалиётда моддий рағбатларнинг қуйидаги турлари: 
доимий ва ўзгарувчан иш ҳақи, қўшимча ҳақлар, устама ҳақлар, мукофотлар, 
бонуслар, қўшимча тўловлар, фойдадаги иштирок улуши, муддати 
кечиктирилган тўловлар, компания сармоясида ва мол-мулкидаги иштироки, 
ижтимоий имтиёзлар ва ижтимоий пакетлардан фойдаланилади (6.2-расм). 
Булар орасида иш ҳақи алоҳида роль ўйнайди. Кўпчилик учун у асосий 
даромад манбаи, мехнат натижадорлигини бошқаришнинг кучли воситаси 
ҳисобланади. Меҳнат ҳақи ҳаражатлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1) 
асосий иш ҳақи – белгиланган меҳнат меъёрларига мувофиқ 
бажарилган иш учун тўловлар; 
2) 
қўшимча иш ҳақи – белгиланган меъёрдан ташқари қилинган 
меҳнат учун, меҳнатдаги муваффақиятлар, ихтирочилик, алоҳида 
шароитларда қилинган меҳнат ва шу кабилар учун тўланган ҳақ; 


126 
3) 
бошқа рағбатлантириш ва компенсация тўловлари — йиллик иш 
якунлари юзасидан тўланадиган ҳақ, ижтимоий аҳвол учун мукофотлар, 
компенсация ҳамда бошқа тарздаги пул ва моддий тўловлар. 
6.2-расм. Меҳнатни моддий рағбатлантириш тузилмаси. 
Ходимнинг моддий қониқишини таъминлаш меҳнат ҳақининг жуда 
муҳим функциясидир. Бундан ташқари иш ҳақининг миқдори одамлар учун 
ташкилотни баҳолаш мезони ҳисобланади. 
Меҳнат учун пул билан ҳақ тўлаш меҳнат ахлоқини бошқаришда кенг 
қўлланилади. Агар ходим фаолиятининг натижалари билан ташкилотнинг 
Меҳнатни моддий 
рағбатлантириш 
Пул билан моддий 
рағбатлантириш 
Пулсиз моддий 
рағбатлантириш - ижтимоий 
пакет 
Иш ҳақи 
Қўшимча 
хақлар 
Мукофот 
тизимлари 
Сармояда, 
фойдада 
қатнашув тизими 


127 
муваффақияти ўртасидаги чамбарчас боғлиқлик таъминланса, ходимлар 
меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш ғоят самарали бўлади. 
Ҳозирги замон ташкилотларида пул билан моддий рағбатлантиришдан 
ташқари моддий қийматга эга бўлган, аммо ижтимоий имтиёз ва 
компенсациялар тарзида топшириладиган пулсиз маънавий рағбатлантириш 
воситаларидан фойдаланилади. Ижтимоий пакет деб аталадиган бу 
воситанинг таркиби нималардан иборат эканлиги 6.1-жадвалда тасвирланган. 
Ижтимоий пакет истиқболни кўзлайдиган, барқарор жамоани яратишни 
истайдиган ва меҳнат бозорида жозибадор бўлишни хоҳлайдиган компания 
ўзига хос қиёфасининг ажралмас қисмидир. 
Корхона ижтимоий пакетини ҳосил қилиш учун ходимлар турли хизмат 
ва имтиёзларни энг зарур восита деб қараб, мазкур хизматлар иш сифатига 
салбий таъсир қилаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашишига 
ишонишлари керак. 
Имтиёзлар (хизматлар)нинг ташкилот ходимлари ўртасида шахсий 
қўшган ҳиссасига қарамай тенг тақсимланиши – ходимларни пулсиз моддий 
қизиқтириш самарасиз ташкил этилишини кўрсатувчи нуқсондир. 
Компаниялар мотивлаш тизимини фақат моддий қизиқтириш 
усулларини қўллаш асосида олиб бориши ўзининг ходимларга таъсир 
ўтказиш имкониятларини чеклаб қўйишини таъкидламоқ керак. Гап 
шундаки, ходимларнинг фаоллиги ва самарали меҳнат қилишдан узоқ муддат 
манфаатдорлиги кўп жиҳатдан номоддий қизиқтириш орқали келиб 
чиқадиган омиллар таъсирининг натижаси бўлади. Бу омиллар аксарият 
ҳолларда ходимга билвосита таъсир қилиш тусида бўлса ҳам, ҳар ҳолда 
ходимларнинг меҳнатдан қаноат ҳосил қилиши ва компанияга яхши 
муносабатда бўлишини таъминлайди. Меҳнатга қизиқтиришнинг номоддий 
жиҳатига эътиборсизлик ёки эътиборнинг етарли эмаслиги ходимнинг 


128 
руҳиятини салбий томонга ўзгартириши мумкин. Шу сабабли, ташкилотнинг 
моддий стимуллаш воситалари номоддий стимуллаш воситалари билан 
тўлдирилади. 
Номоддий 
стимуллаш 
усуллари 
ходимларни 
мотивлаш 
ва 
қизиқтиришдаги самарали тартиб-қоидаларнинг ажралмас қисмини ташкил 
этади, чунки меҳнат фаолиятининг ҳар қандай мотиви маънавий асосга эга 
бўлади. Номоддий тақдирлаш моддий қизиқтириш воситаларига мадад 
бўлиб, унга қўшимча барака киритади. Пул мукофоти билан бирга у фаолият 
натижаларининг кўпайишига кўмаклашади. 
6.1.жадвал. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish