5.6. Алоқа воситаларидаги тўсиқлар
104
Ахборот узатиш йўлида тўсиқлар бўлиши табиий ва муқаррардир. Бу
тўсиқлар таъсирини иложи борича камайтириш учун уларни илмий асосда
таснифлаш ва бир тизимга солиш зарур. Коммуникация назариясида
коммуникациядаги тўсиқларни таснифлаш сифатида коммуникация
муҳити (ташқи шартлари), коммуникациянинг техник воситалари ва
коммуникациянинг бош ҳаракатлантирувчи шахси бўлмиш инсоннинг ўзи
алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Ахборотни узатиш ва қабул қилишда ноқулайлик келтириб чиқарувчи
ташқи физик вазиятнинг қуйидаги физик хусусиятлари муҳит омиллари
келтириб чиқарадиган тўсиқлар жумласига киради:
- акустик тўсқинликлар;
- теварак-атрофдаги чалғитувчи вазиятлар;
- ҳарорат шароитлари;
- об-ҳаво шароитлари.
Техник тўсиқларни билдириш учун кўпинча “шовқинлар” тушунчасини
ишлатадилар, булар узатилаётган сигнални бузадиган (узадиган) ва хабарга
салбий таъсир ўтказадиган шовқинлардир.
Коммуникациянинг “инсоний” тўсиқларини руҳий-жисмоний ва
ижтимоий-маданий тўсиқларга ажратиш мумкин.
Руҳий-жисмоний тўсиқлар инсон танасидаги бирон-бир физиологик
бузилишлар: артикуляция бузилиши, карлик, кўрлик ёки қисман кўрлик ва
шу каби нуқсонлар оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган тўсиқлардир.
Одамларнинг руҳий хислатлари ҳам уларнинг мулоқот қилиш, ахборот
узатиш ва қабул қилиш қобилиятига кучли таъсир ўтказади.
Кундалик ҳаётда биз ўнлаб кишилар билан муомалада бўламиз. Улар
бирон-бир миллат, элат, синф, ижтимоий гуруҳ, диний конфессия, касб-кор,
демографик гуруҳ ва шу кабиларнинг намояндалари бўлиши мумкин. Бу ҳол
105
ижтимоий-маданий тафовутларни келтириб чиқаради. Ана шундай
мулоқотда ижтимоий-маданий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин.
Ташкилотлар социологиясида ва руҳшуносиясида қуйидаги энг муҳим
коммуникацион тўсиқлар яққол кўриниб туради:
- хабарлардаги нуқсонлар;
- ахборотнинг ортиб кетиши;
- перцептив-интерпретацион(идрок этиш-талқин этишдаги) тўсиқлар(турлича
идрок этилиши);
- жойлашувдаги тўсиқлар (инсонларнинг ижтимоий, касб-кор ва ҳаётий
қарашларидаги тафовутлардан келиб чиқадиган тўсиқлар);
- ҳуқуқий ҳолат тўсиқлари (алоқа боғловчиларнинг ташкилотчилик
мавқеидаги катта тафовутлар оқибатида келиб чиқади);
- тилдаги семантик тўсиқлар(табиий тилдаги тушунчалар кўпмаънолилиги
сабабли келиб чиқади);
- тилдаги ахборотнинг ортиқчалиги;
- яхши шакллантирилмаган хабар;
- сохталатиришга оид тўсиқ;
- пала-партиш баҳо бериш туфайли келиб чиқадиган тўсиқлар(ходимнинг ҳали
узил-кесил натижани кутмай шошилиб бевақт хулоса чиқаришидан келиб
чиқади);
- “қўрқув тўсиғи”(раҳбар кўпинча ўз ходимларидан тўғри хабар олмаслиги ёки
қўрқув сабабли нотўғри тузилган хабар олиши оқибатида келиб чиқади);
- ташкилий тўсиқлар(поғоналарнинг кўплиги, бошқарув миқёси ва ш.к.б.)
Масалан, функционал бўлинмалараро узатиш вақтида ҳам ахборот
бузилиши мумкин. Ахборотни бошқарувнинг тўртта поғонаси орқали
узатишда дастлабки маълумот 100 фоизигача ўзгариб қолиш эҳтимоли бор.
Ташкилот ходимлари алоқа каналларида ўзига хос фильтр роли
ўйнашларини айтиб ўтмоқ керак. Бошқарувнинг ҳар бир поғонасида
маълумотнинг яширилиши ёки бузилиши, ундан айрим рақамлар олиб
106
ташланиши ёки ўзгартирилиши содир бўлади. Бошқарувнинг юқори
поғоналари ахборотга эгалик мавқеини бериб қўйишни хоҳламайдилар,
чунки махфий ахборотга эгалик – ҳокимиятнинг муҳим белгиси ва
воситасидир.
Бироз ношудроқ раҳбарлар ҳақиқий аҳвол ҳақида холисона фикр
юритишни, айниқса ўз хато ва камчиликларини оддий ходимлардан
эшитишни ёқтирмайдилар. Ташкилот раҳбари ахборот ошкор бўлиб
қолишидан қўрқишининг бошқа сабаби ҳам бор, у иқтисодий хавфсизлик ва
саноатдаги жосусликдан ҳимояланиш ҳақида кўпроқ ўйлайди.
Ташкилотнинг қуйи поғоналари ҳам коммуникация жараёнларига ўз
ўзгартишларини киритадилар. Улар йўл қўйилган нуқсон ва қусурларни
бошлиқлар билиб қолишини, айниқса ўзлари тўғрилаб юборишлари мумкин
бўлган камчиликларни билиб қолишларидан чўчийдилар.
Расмий коммуникация тармоқларида ахборотнинг йўқотилиш ҳоллари
учраб туради. К.Киллен аниқлаган маълумотларга кўра, марказдан
ижрочиларгача ахборотнинг атиги 20 фоизи, қуйи бўлинмаларниниг
бошлиқларигача 50 фоизи етиб борар экан, горизонтал норасмий алоқа
тармоқлари орқали эса манфаатдор ходимлар ишларнинг аҳволи тўғрисидаги
ахборотнинг 90 фоизини оладилар.
Коммуникатив тармоқларда ахборот йўқолишига икки турдаги асосий
хато сабаб бўлади.
Биринчиси – ахборотдаги маълумотларнинг ҳаддан ташқари кўплиги.
Агар коммуникатив ахборот жуда узун, кўп ва мураккаб бўлса, хизматчи
хабарнинг бошида нима дейилганини унутиб қўяди. Тадқиқотларнинг
кўрсатишича, шунинг оқибатида ахборотнинг 50 фоизигача унутиб қўйилади.
Иккинчиси – поғонанинг мураккаблиги. Қуйига қараб борадиган
вертикал коммуникациялар олий раҳбардаги поғона бўйича қуйи лавозимга,
ундан - яна ҳам қуйироқ лавозимга ва ҳ.к.з. – то бевосита ижрочигача
107
узатилади. Ҳар бир навдаги узатишда ахборотнинг 30 фоизга яқини йўқолиб
ёки сохталашиб бориши исботланган.
Ташкилотда ахборотнинг йўқолиши ва сохталашиши деярли ҳамма
жойда учрайдиган ҳодиса бўлиб, тегишли чоралар кўрилишини талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |