Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

5.5.Телефон коммуникациялари 
 
Телефон воситасидаги коммуникациялар ташкилий 
коммуникацияларнинг жуда муҳим воситасидир. Уларнинг ўзига хос 
хусусияти шундан иборатки, суҳбатдошлар бир-бирларини кўрмайдилар, 
кўпинча телефон орқали гаплашув томонларнинг бири учун кутилмаган 
бўлади: у ким биландир бевосита сўзлашиб турган, бирон-бир муҳим ёки 
шошилинч ишни бажараётган бўлиши мумкин. Биз кимгадир қўнғироқ 
қилганимизда ана шундай эҳтимолни назарда тутишимиз лозим. Бундан 
ташқари, суҳбатдош ҳамкасблари, ташриф буюрганлар ва ш.к.б.лар орасида 
бўлиши эҳтимолини, бемалол гаплаша олмаслигини эътиборга олиш керак. 
Телефонда сўзлашишдан бевосита суҳбат афзал кўрилади. 
Кўпчилик ҳолатларда телефон алоқаси бирор нарса ҳақида (эҳтимол, 
қачон учрашиш тўғрисида) келишиб олиш воситаси эканини эсда тутинг.”Бу 
телефонда гаплашадиган масала эмас”, дейилиши бежиз эмас. Телефонда 
сўзлашиш мавзусини аниқлаганингизда ва унга сарфланадиган вақтни 
олдиндан мўлжаллаганингизда буни унутманг.
Шу билан бирга телефон коммуникацияси мураккаб техника воситалари 
ёрдамида амалга оширилади: бу воситалар ҳамиша ҳам нуқсонсиз 
ишлайвермайди, рақам терганда янглишиш, ёмон эшитилиш, алоқанинг 
беҳосдан узилиб қолиши - буларнинг ҳаммаси суҳбатдошлардан қўшимча 
хушмуомалалик ва эҳтиёткорликни талаб қилади. 
Бундан ташқари, телефон алоқаси, одатда, муайян маълумотни етказиш 
билан боғлиқдир. Суҳбатдошнинг унга йўналтирилган маълумотни самарали 
қабул қилиши ва ишлатиши “яхши муомала ” ва “шахсий иш техникаси” деб 
ҳисобланади. 
Телефон вақтни тежашнинг энг самарали воситаларидан биридир, шу 
билан бир вақтда ишга энг кўп халал берадиган, “иш вақтини сарфлайдиган”


103 
манбадир(телефон парадокси)Ушбу  сифатларнинг қайси бирига эга бўлиш 
менежернинг телефондан қай даражада оқилона фойдаланишига боғлиқ. 
Беҳуда қўнғироқлардан қутулиш ёхуд суҳбатни бошқа вақтга кўчириш 
учун суҳбатдошга қачон қўнғироқ қилиш маъқуллигини айтган яхши. Агар 
гўшакни котиб ёки котиба оладиган бўлса, кимлар билан ёки қандай 
ҳолатларда раҳбарга телефонни улаш жоиз эмаслигини, қачон қайтадан 
қўнғироқ қилиш таклиф этилишини ёки раҳбар билан улаб беришини ана шу 
ходим билан келишиб қўйиш зарур. 
Башарти раҳбарнинг қабулхонасида вақтинча ёки узоқ вақт котиб 
бўлмаса, у ҳолда автожавоббергични ишга солиш керак (гарчи у “иккинчи 
нав” восита бўлса ҳам). Котиб ёки автожавоббергич ҳам бўлмаса, “узр, менга 
соат 16 да қўнғироқ қилинг” ёки “мен ўзим сизга қўнғироқ қиламан” деган 
иборалардан фойдаланиш мумкин. Кейинроқ қўнғироқ қилиш усули 
музокара учун зарур материал тайёрлаш имконини ҳам беради, натижада 
телефон мулоқотининг умумий вақти қисқаради. 
Телефон орқали суҳбат юритишга оид бир неча маслаҳат бериш мумкин: 
1. Қисқа гапириш ва гапнинг боши унинг бориши ва охирини белгилашини 
унутмаслик. 
2. 
Суҳбатдошга аввал қўнғироқ қилишдан мақсадни айтиб, сўнг 
сабабларини тушунтириш. 
3. 
Узоқ суҳбат охирида қисқа хулоса чиқариб, кўрилиши керак 
бўлган чораларни санаб ўтиш. 
4. 
Суҳбат давомида зарур маълумотларни ёзиб бориб, керак бўлса, 
ходимлар ва касбдошларга маълум қилиш. 
Кейинги йилларда янги коммуникация техникаси ва 
технологияларининг, Интернет ва Интранетнинг жорий этилиши ташкилий 
коммуникацияларни янги поғонага кўтариш имконини беради. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish