Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

 
5.3-расм. Коммуникация жараёни 
Хабарни юбориш босқичида уни жўнатувчи жараён қатнашчиларига 
жўнатиладиган ахборотнинг лойиҳасини тузади, уни кодлайди, яъни ўзининг 
шахс тарзидаги кимлигини (“мен кимман”) белгилайди ва жўнатмоқчи 
бўлган хабарнинг маъносини шакллантиради. 
Сўнгра, жўнатилмоқчи бўлган ахборотга код қўйилади. Аввал ахборот 
қай тарзда юборилиши (овоз, нур, ҳарорат, ҳид, таъм, физик хусусиятлар) 
танланади, кейин улар муайян шаклга киритилади (сўз, матн, сурат, ҳаракат 
ва шу кабилар).
Шу тариқа хат тайёрланади. Бунда жўнатувчи хатнинг кодда билдирилган 
мазмуни тушуниб олинишига ишонч ҳосил қилади. 
Нима жўнатилди-ю, нима қабул қилингани орасидаги фарқ нақадар катта 
бўлса, коммуникация шу қадар ночор бўлади. Масалан, мазкур касб эгалари шу 
йўл орқали кўпчилик билан коммуникация боғлашда кўпинча қийинчиликка 
учрайдилар, чунки улар кодни факат ўз доирасидаги кишиларга тушунарли 
шаклда тузадилар. 
Хат жўнатувчи орқали (одам, техник восита, кимёвий ёки физик ҳолат) 
узатувчи каналга тушади ва зарур жойга етказилади. Хат ёки сигнал узатила 
бошлаши биланоқ жўнатиш босқичи тугайди ва ахборотни қабул қилиш босқичи 
Қабул қилувчи 
Аҳамиятини қабул қилиш 
Хатни баҳолаш 


80 
бошланади. Канал хатни қабул қилувчига етказади, бу ерда хат олинганлиги 
қайд этилади. 
Хат кимга жўнатилган бўлса, у қабул қилувчи деб аталади. У олинган хатни 
қайд этади ва коддан чиқариб, тушунарли ҳолга келтиради.Коддан чиқариш 
деганда хат тушунилганлиги, маъноси чақилганлиги ва баҳоланганлиги 
англашилади.
Баъзан хатни ўқишда қийинчиликлар туғилади. Бу коммуникация жараёнида 
шовқин бўлиши билан боғлиқ бўлиб, сабаби қуйида айтиб берилади. 
Коммуникация жараёнининг сўнгги босқичи муқобил алоқадан иборат 
бўлиб, унда жараён қатнашчилари ўз ролларини алмашадилар. Ҳамма ишлар 
тескари тарзда такрорланади. Муқобил алоқа дегани – хабарни олувчининг унга 
жавобидир. Хабар манзилга етиб борган-бормаганлиги, агар етиб борган бўлса, 
қайси маънода борганлиги шундан маълум бўлади. Муқобил алоқа олинган 
хатга нисбатан бошқача код тизимида ифодаланиши ҳам мумкин. Кўпинча биз 
саволга бош кимирлатиб жавоб берамиз. Раҳбар учун эса муқобил алоқа 
тўғридан-тўғри (ўзини тутиш ўзгаришини бевосита кузатиш) ёки билвосита 
(меҳнат унумдорлигининг ошиши) бўлиши мумкин. 
Коммуникация жараёнини амалга ошириш учун коммуникация 
тармоғидан фойдаланилади, яъни коммуникация жараёнининг қатнашчилари 
ахборот оқими ёрдамида боғланади. Мазкур тармоқ вертикал, горизантал ва 
диагонал алоқалардан иборат бўлади. Вертикал алоқалар бошлиқдан қуйи 
ходимларга қаратиб, горизонтал алоқалар тенг мавқедаги шахслар ёки 
бўлинмалар ўртасида ўрнатилади. Диагонал алоқалар бошқа бошлиқлар ва 
бошқа қуйи ходимлар билан алоқалардир. Ана шу алоқалар тармоғи 
ташкилотнинг тузилмасини ҳосил қилади. Ташкилий тузилманинг вазифаси 
коммуникациялар оқимини тўғри йўлга солиб туришдан иборат. 
Турли сондаги ходимлар гуруҳлари учун коммуникация тармоқларининг 
намуналари вужудга келган. Улар “ғилдирак”, “юлдуз”, “доира”, занжир”, 


81 
“паррак” каби номлар билан юритилади(5.4-расм) ва ташкилотларнинг 
фаолиятига сезиларли таъсир ўтказади. 
Масалан, “ғилдирак” тоифасидаги тармоқларда ҳокимиятнинг 
марказлаштирилган поғоналари ифодаланган. “Ғилдирак”нинг марказида 
турган шахс хабарларни кўпроқ олади, гуруҳнинг бошқа аъзолари уни  
етакчи деб тан оладилар, у гуруҳнинг бошқа аъзоларига кўпроқ таъсир 
ўтказади, одатда иш учун кўпроқ жавоб беради, муаммонинг ҳал этилиши 
бошқалардан кўра кўпроқ унга боғлиқ бўлади. 
“Доира” ғоят самарали тармоқдир. У энг кўп ижобий хусусиятларга эга 
бўлиб, ташкилотда норасмий ҳокимликка асосланган ва уни бошқарувда 
қўллаш жамоа эришган натижаларни анчагина яхшилайди. Бироқ меҳнат 
интизоми паст бўлган тақдирда “доира” модели раҳбарга вазифалар ечимини 
назорат қилиш имконини берувчи “юлдуз”, “пона”, “уй” каби бошқарувчи 
расмий ички тузилмалар билан тўлдирилиши лозим. 
“Ялпиканал” тармоғи юқори даражада ишончли бўлса ҳам, амалда 
қўлланиш жиҳатидан бирмунча мураккаброқдир. Мураккаб муаммоларга 
нисбатан энг яхши қарорларни ишлаб чиқишда ундан бемалол фойдаланса 
бўлади. Бироқ вақт ёки рақобат таъсирида бу модел “юлдуз” моделига осон 
айланиб қолади.
Қарор қабул қилишда раҳбарлик услубининг қайси моделини танлаш 
муаммони ҳал этиш вазифаси қайси тоифада эканига, белгиланган муддатга 
боғлиқ бўлади, яъни вазиятга қараб иш тутиш керак бўлади. 
Гуруҳ аъзоларининг ахлоқини тартибга солиш(назорат қилиш) 
коммуникациялар ёрдамида амалга оширилади: ташкилотларда одат тусига 
киритилган меъёрлар, тартиб-қоидалар, шунингдек, лавозим табақалари ва 
ходимлар бўйсунишлари шарт бўлган расмий тобелик ҳам мавжуд бўлади. 
Мазкур тартиб-қоидалардан андаккина четга чиқишга кўпинча барҳам 
берилади, баъзида эса жазоланади. Айни вақтда ходимга нималар қилиш 
кераклиги, ишни қандай қилиб яхшилаш йўллари кўрсатилади. 


82 
Коммуникациялар гуруҳ аъзоларига рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз 
муносабатини билдириш, ходимлар ўз фикр-мулоҳазаларини бемалол изҳор 
этиши имконини беради, ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга 
кўмаклашади. Қарорларни қиёмига етказиш ва баҳолаш ишларида ҳам 
коммуникацияларнинг аҳамияти катта. 
УЧ КИШИЛИК ГУРУҲ 
“Айланма” “Ғилдирак” “Ялпи канал” 
ТЎРТ КИШИЛИК ГУРУҲ 
“Ғилдирак” “Занжир” “Ялпи канал” 
БЕШ КИШИЛИК ГУРУҲ 


83 
“Доира” “Ғилдирак” “Ялпи канал” 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish