Махсус тезкорлик-куч сифатларининг кўрсаткичлари ва уларнинг пульсометрик қиймати (n=53; )
Тестлар
|
Натижа
|
ЮҚС (зарба/дақ.)
|
Тестдан олдин
|
Тестдан кейин
|
3 дақ.дан сўнг
|
Ўз вазни тоифасидаги рақибни кўтариб 10 м масофага олдинга югуриш (сек)
|
4,7±0,3
|
71,2±2,03
|
145,4±6,3
|
86,9±2,2
|
Ўз вазни тоифасидаги рақибни кўтариб 10м масофага орқага югуриш (сек)
|
4,2±0,2
|
72,5±2,02
|
146,7±6,6
|
88,3±2,04
|
Ўз вазни тоифасидаги рақибни ўнг томонга тизза ёрдамида 5 марта кўтариб ташлаш (сек)
|
14,9±1,2
|
72,3±3,04
|
143,4±6,3
|
88,2±3,1
|
Ўз вазни тоифасидаги рақибни кўтариб 10 м оқага югуриш 4,2±0,2 сек.га тенг даражада қайд этилди. ЮҚС тестдан аввал 72,5±2,02 зарба/дақ, тестдан кейин 146,7±6,6 зарба/дақ, тикланиш 88,2±3,1 зарба/дақ.ни ташкил этди. Ўз вазни тоифасидаги рақибни ўнг томонга тизза ёрдамида 5 марта кўтариб ташлаш ўртача 14,9±1,2 сек ни ташкил этган бўлса, ЮҚС тестдан аввал 72,3±3,04 зарба/дақ, тестдан кейин 143,4±6,3 зарба/дақ., 3 дақ ўтгандан сўнг унинг тикланиши – 88,2±3,1 зарба/дақ. билан ифодаланди. Демак, 1,2 ва 3 тест машқларининг пульсометрик қиймати мувофиқ равишда 74,2; 74,2; 71,1 зарба/дақ. ни ташкил этган бўлса, ЮҚСнинг тикланиш даражаси дастлабки кўрсаткичларга нисбатан 15,6; 15,8; 15,9 зарба/дақ. баланд кўрсаткичлар билан ифодаланди. Кўриниб турибдики, кураш элементларидан иборат тезкорлик-куч сифатларини ифодаловчи тест машқларининг пульсометрик қиймати нисбатан анча юқори даражада қайд этилди. Эҳтимол шунинг учун ҳам ЮҚСнинг тикланиши тинч ҳолатдагига нисбатан юқори даражада сақланди. Белбоғли кураш бўйича ўтказилаётган машғулотларни кузатиш натижасида шу нарса кўзга ташландики, аксарият тренерлар курашчилар учун эгилувчанлик сифатиқанчалик мухим амалий аҳамиятга эга эканлигини била туриб, ушбу сифатни (ёки қобилиятни) асосан курашга хос машқлар ёрдамида шакллантиришга урғу берадилар, вахоланки бугунги кунда барча спорт турларида, айниқса кураш турларида “стретчинг” шаклида ижро этиладиган эгилувчанлик машқларини машғулот ва мусобақалардан олдин ҳам, бундай юкламалардан кейин ҳам мунтазам қўллаб бориш одат тусига кирган. Машғулот ва мусобақа олдидан бундай машқларни қўллаш барча мушаклар ва функционал органлар тонусини шакллантириш, юкламаларга тайёрлаш мақсадида амалга оширилади. Ҳатто мазкур тоифага мансуб машқлар юкламаларга руҳий ва координацион жиҳатдан тайёрлаш вазифасини ҳал этади. Юкламалар якунида қўлланиладиган эгилувчанлик машқлари релаксацион хусусиятга қаратилиб, организмда юзага келган толиқиш аломатларини бартараф этиш, функционал органлар фаолияти ва иш қобилиятини тиклаш мақсадида қўлланилади. Ю.Ф.Курамшиннинг (1999,2003) эътироф этишига кўра, эгилувчанликнинг мантиқий маъноси тана қисмлари ва бўғимларининг морфологик ҳамда функционал жиҳатдан ҳаракатланиш чегарасини ифодалайди. Эгилувчанликни актив (фаол) ва пассив тоифаларга ажратиш одат тусига кирган. Гап шундаки, эгилувчанлик машқлари мушаклар эластиклигини (майинлигини) оширади, уларнинг чўзилувчанлик хусусиятини шакллантиради, белнинг нерв-мушак тўқималарида юкламалар таъсирида юзага келган аломатларни бартараф этиш хосиятига эгадир. Шундай экан, кураш турларида,айниқса, белбоғли кураш амалиётида глобал эгилувчанликдан ташқари олдинга ва орқа томонга максимал эгилиш имкониятини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Педагогик кузатув, холисона суҳбат ва сўровномалардан маълум бўлдики, белбоғли курашда аксарият усулларни қўллашда, айниқса кўкракдан ошириб ташлаш усулларида эгилувчанлик сифатининг мукаммал шаклланганлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этар экан. Шундай бўлса-да, тадқиқотимизда иштирок этган юқори малакали курашчиларда эгилувчанлик сифати етарли сайқал топмаганлиги аниқланди. Чунончи, “кўприк” ҳолатида қўл ва оёқлар жойлашган оралиқ кенглиги дастлаб (2015 йилда) ўртача 23,4±2,92 см.ни ташкил этган бўлса, орадан 1 йил ўтгач ушбу кўрсаткич 22,2±2,84 см. билан қайд этилди (3.6-жадвал).
Демак, эгилувчанликнинг 1 йиллик ўсиш суръати 1,2 см.ни ташкил этди, холос. Ўтирган ҳолатда гавда-бошни тизза томон букишда бош-тизза оралиғининг кенглиги дастлаб 4,4±0,5 см., 1 йилдан сўнг 3,5±0,4 см. билан ифодаланди.
3.6-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |