Эгилувчанлик даражаси ва унинг ривожланиш динамикаси
(n=52; )
Тестлар
|
2015 йил сентябрь
|
2016 йил сентябрь
|
фарқи
|
t
|
Р
|
“Кўприк” ҳолатида қўл ва оёқлар жойлашган оралиқ кенглиги (см)
|
23,4±2,92
|
22,2±2,84
|
+1,2
|
1,02
|
˃0,05
|
Ўтирган ҳолатда гавда-бошни тизза томон букишда боштизза оралиғининг кенглиги (см)
|
4,4±0,5
|
3,5±0,4
|
0,9
|
4,86
|
˂0,001
|
3.1-расм. Юқори малакали белбоғли курашчиларда “кўприк” ҳолатида эгилувчанлик кўрсаткичи ва унинг 1 йил давомида ўсиш суръати
3.2-расм.Юқори малакали курашчиларда ўтириб гавда-бошни тизза томон эгиш ҳолатида эгилувчанлик кўрсаткичи ва унинг 1 йил давомида ўсиш суръати
“Кўприк” ҳолатидан 5 марта олдинга-орқага ошиб ўтиш вақти 10,9±0,7 сек.ни ташкил этди (3.7-жадвал).
3.7-жадвал
Махсус эгилувчанлик сифатининг кўрсаткичлари ва уларнинг пульсометрик қиймати (n=52; )
Тестлар
|
Натижа
|
ЮҚС (зарба/дақ.)
|
Тестдан олдин
|
Тестдан кейин
|
3 дақ.дан сўнг
|
“Кўприк” ҳолатидан 5 марта олдинга-орқага ошиб ўтиш (сек)
|
10,9±0,7
|
71,6±2,2
|
120,4±4,7
|
86,2±2,3
|
Тик турган ҳолатда “кўприк” шаклида олдинга-орқага 5 марта ошиб ўтиш (сек)
|
10,8±0,6
|
71,7±2,3
|
119,1±4,2
|
82,1±1,9
|
Ушбу махсус тестни бажаришдан олдин ЮҚС 71,6±2,2 зарба/дақбилан ифодаланган бўлса, тестдан кейин ЮҚС 120,4±4,7 зарба/дақгача ортди. Демак, мазкур тест машқининг пульсометрик қиймати 48,8 зарба/дақга тенг экан. 3 дақ. ўтгандан сўнг ЮҚС 86,2±2,3 зарба/дақ гача тикланди. Бу кўрсаткич дастлабки кўрсаткичдан 14,6 зарба/дақ. ортиқ миқдор билан ифодаланди.
Тик турган ҳолатдан “кўприк” шаклида олдинга-орқага 5 марта ошиб ўтиш вақти ўртача 10,8±0,6 сек билан қайд этилди. Тестдан олдин ЮҚС 71,7±2,3 зарба/дақга тенг бўлди. Тестдан кейин ЮҚС 119,1±4,2 дақ гача кўтарилди. 3 дақ.дан сўнг юрак ритмининг тикланиши 82,1±2,3 зарба/дақ. ни ташкил этди. Кўриниб турибдики, ушбу махсус тестларнинг пульсометрик қиймати нисбатан юқори бўлиб, ЮҚС 3 дақ. давомида тўла тикланмаган.
Қайд этилган натижаларнинг қиёсий таҳлили шундай тўхтамга олиб келадики, тадқиқотда иштирок этган курашчилар юқори малакали спортчилар бўлишига қарамасдан, уларда умумий жисмоний сифатлар ҳам, белбоғли курашга хос бўлган махсус жисмоний компонентлар ҳам етарли ривожланмаган экан. Эҳтимол, шунинг учун ҳам қисқа муддатли махсус тестлар билан ифодаланувчи бир қатор жисмоний машқларнинг пульсометрик қиймати анча юқори даражада қайд этилган бўлиб, юрак ритмининг тезкор тикланишига имкон яратмади. [102; 38-41-б.] таъкидлашларига қараганда, жисмоний сифатларнинг етарли ривожланмаганлиги физиологик функцияларга салбий таъсир кўрсатиб, курашчиларнинг мусобақа фаолиятига хос иш қобилиятининг сусайишига олиб келар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |