Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


Усулларни қулай-ноқулай томонлар бўйлаб қўллаш ва мувозанат сақлаш қобилиятининг афзаллигини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари (n=30)



Download 1,44 Mb.
bet16/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
Манография

3.2-жадвал
Усулларни қулай-ноқулай томонлар бўйлаб қўллаш ва мувозанат сақлаш қобилиятининг афзаллигини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари (n=30)

Т/р

Саволлар

Жавоблар

Ҳа

%

Йўқ

%


Кўп йиллик спорт тренировкаси босқичларида тайёргарлик турлари бўйича қўлланиладиган машғулот ва машқлардан мутаносиб тизимли тартибда фойдаланиладими?

13

43,3

17

56,7


Бошланғич тайёргарлик босқичидан бошлаб техник-тактик усулларга қулай ва ноқулай томонлар бўйлаб ўргатасизми?

8

26,7

22

73,3


“Юксиз” ва “юк билан” орқага эгилиб статик кучланиш ҳолатида мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?

3

10

27

90


“Юксиз” ва “юк билан” олдинга эгилиб статик кучланиш ҳолатида мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?

5

16,7

25

83,3


“Юксиз” ва “юк билан” қулай томонга айланиб мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?

7

23,3

23

76,7


“Юксиз” ва “юк билан” ноқулай томонга айланиб мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?

3

10

27

90


Белбоғли курашга танлашда юқорида қайд этилган ҳаракат қобилиятларига эътибор берасизми?

4

13,3

26

86,7

Сўровнома натижаларидан маълум бўлдики, қайд этилган компонентларга курашчилар амалиётида жиддий эътибор қаратилмас экан. Жумладан, “Кўп йиллик спорт тренировкаси босқичларида тайёргарлик турлари бўйича қўлланиладиган машғулот ва машқлардан мутаносиб тизимли тартибда фойдаланиладими?” деган 1-саволга 30 нафар респондентдан 43,3% – “Ҳа”, 56,7% – “Йўқ” деб овоз беришди. Демак, шундай ҳолатга асосан эҳтимол қилиш мумкинки, малакали курашчиларни тайёрлаш жараёнида барча тайёргарлик турлари бўйича ўргатиладиган ва шакллантириладиган техник-тактик ҳамда жисмоний тайёргарлик компонентларининг мантиқий кетма-кетликда, мувофиқ ҳажм ва шиддатда бир-бирига боғлиқ тартибда қўлланилмаслиги муаммолари мавжуд экан. Машғулотларда турли йўналишли машқлар юкламаларини курашчиларнинг ёши, жисмоний ва функционал имкониятларига қараб меъёрламасдан ёки табақалаштирилмаган тартибда қўллаш шуғулланувчини зўриқиш ҳолатига дучор қилиши мумкин. Натижада спорт турига бўлган қизиқиш сўнади, мотивация ўз кучини йўқотади ва курашчи севган спорт туридан воз кечиши эҳтимолдан ҳоли бўлмайди.


“Бошланғич тайёргарлик босқичидан бошлаб техник-тактик усулларга қулай ва ноқулай томонлар бўйлаб ўргатасизми?” деган 2-саволга 30 нафар респондент-тренерлардан фақат 8 таси ёки 26,7% – “Ҳа” деган фикрини билдиришди, 73,3% – “Йўқ” деб овоз беришди. Ўргатиш жараёнига бундай тартибда ёндашиш курашчилар маҳоратининг тор доирада шаклланишига олиб келиши муқаррардир.
“Юксиз” ва “юкбилан” орқага ҳамда олдинга эгилиб мувозанат сақлаш машқларини қўллаш билан боғлиқ бўлган 3- ва 4-саволларга 30 нафар респондентлардан мувофиқ равишда 10% ва 16,7% – “Ҳа”, 90% ва 83,3% – “Йўқ” жавоби олинди. Кўриниб турибдики, аксарият курашчилар “юксиз” ва “юкбилан” статик кучланиш ҳолатларида мувозанат сақлаш функциясини шакллантирувчи машқларни қўллашга жиддий эътибор бермас эканлар.
“Юксиз” ва “юкбилан” қулай ва ноқулай томонларга айланиш давомида мувозанат сақлаш имконияти билан боғлиқ бўлган 5- ва 6-саволларга берилган жавоблар ҳам замонавий белбоғли кураш талабларидан анча йироқ бўлди. Жумладан, 5-саволга 23,3% респондентлар “Ҳа”, 76,7% – “Йўқ” деб фикр билдиришди. 6-саволга мувофиқ равишда 10% “Ҳа”, 90% “Йўқ” жавоби олинди.
“Белбоғли курашга танлашда юқорида қайд этилган ҳаракат қобилиятларига эътибор берасизми?” деб номланган 7-саволга фақат 13,3% респондентлар “Ҳа”, уларнинг 86,7% “Йўқ” деб овоз беришди.
1- ва 2-жадваллардан жой олган усулларга қўйилган рейтинг-баллар ҳамда субъектив жавоблар курашчиларни тайёрлаш амалиётида педагогик кузатув давомида қайд этилган камчиликлар ва муаммолар мавжудлигини яна бир бор тасдиқлаб берди.
Педагогик кузатув ва ўтказилган сўровномалар натижалари юқори малакали белбоғли курашчилар тайёрлаш амалиётида техник-тактик усулларни “ишга” солувчи ёки уларнинг пойдевори бўлган жисмоний тайёргарлик компонентлари қайси даражада ривожланганлиги ва уларнинг функционал қиймати қандай кўрсаткичлар билан ифодаланишини ўрганишга даъват этади.


    1. Download 1,44 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish