Тайёргарлик босқичлари ва сифат-малакаларини шакллантирувчи машқлар
|
Машқлар нисбати (%)
|
Машқлар шиддати
|
Қўлланиш муддатлари
|
I.Умумжисмоний тайёргарлик босқичи.
1. Аэроб чидамлиликни ривожлантирувчи машқлар
2. Тезкорлик - куч
3.Чаққонлик-координацион қобилият
4. Эгилувчанлик
5. Анаэроб чидамкорлик
6. Техник тайёогарлик
7. Тактик тайёргарлик
8. Назорат тестлари
|
100
25
20
10
10
10
15
10
|
-
Кичик
Кичик
Ўрта
Кичик
Юқори
Кичик
Кичик
|
Сентябрь-ноябрь
|
Жами
|
100
|
|
|
II. Махсус жисмоний тайёргарлик.
1.Анаэроб чидамкорлик
2. Махсус тезкорлик - куч
3. Чаққонлик
4. Эгилувчанлик
5. Аэроб чидамкорлик
6. Техник тайёргарлик
7. Тактик тайёргарлик
8. Назорат тестлари
|
100
20
15
10
5
15
25
20
|
Юқори
Юқори Юқори
Кичик
Ўрта
Юқори
|
Декабрь-февраль
|
Жами
|
100
|
|
|
Ушбу босқичда деярли барча тайёргарлик турлари бўйича машқларнинг секин шиддатда қўлланилиши белгиланган. Бунда умумий жисмоний тайёргарликка 40%, махсус жисмоний тайёргарликка 30%, техник тайёргарликка 15% ва тектик тайёргарликка 10% машқлар режалаштирилганлиги маълум бўлди.
Махсус жисмоний тайёргарлик босқичида УЖТ ва МЖТ машқлари фоизи камайтирилади, теник-тактик тайёгарликка мувофиқ равишда 25-20% машқлар тақсимланади. Машқларнинг шиддати секин-аста оширилиб борилади.
Йиллик тайёргарлик жараёнининг мусобақа олди босқичи ва мусобақа циклларида техник-тактик ҳамда мусобақа тайёргарлигига бериладиган машқлар ҳажми 55% гача орттирилади. Машқларни қўллаш шиддати мусобақа циклларига келиб максимал даражагача оширилади (2.4-жадвал). Ушбу босқичлар асосан йилнинг январь-март ва апрель-июль ойларигача давом этади.
Йиллик тайёргарлик жараёнининг ўтиш даврида (2.5-жадвал) умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, техник-тактик тайёргарлик турлари бўйича қўлланиладиган машқлар фоизи кескин камайтирилиб, толиқиш аломатларини бартараф этиш, жисмоний ва функционал имкониятлар ҳамда жисмоний иш қобилятини тикловчи (сақловчи) машқлар фойизи оширилади. Бунда релекцион-стретчинг шаклидаги машқлар, эркин сузиш вақтсиз кросс, спорт ва ҳаракатли ўйинлар ҳамда бошқа чиниқтирувчи машқлар фоизи оширилади. Шу даврнинг сўнгги 10-15 кунида секин-аста янги мавсум учун тикланиш машқлари ёки ўқув олишувлари қўлланилади. Шуни таъкидлаш жоизки, юқори малакали белбоғли курашчиларнинг тайёргарлик дастурини ўрганиш давомида шу нарса маълум бўлдики, унда тайёргарлик турлари бўйича қайд этилган машқларнинг уларнинг нисбати, ҳажми ва шиддатларига амалда жиддий эътибор қаратилмас экан.
Барча босқичлар ва машғулотлардан олдин назорат тестлари шу жумладан биз томонимиздан ишлаб чиқилган ва белбоғли кураш хусусиятини эътиборга олиб мослаштирилган (модификациялаштирилган) тестлар қабул қилинди. Олинган натижалар асосида машғулот дастурларига зарур ўзгартиришлар киритилди.
2.4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |