Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


Белбоғли курашда қўлланиладиган техник-тактик усуллар ва жисмоний тайёргарлик компонентларининг рейтинг ўрни бўйича ўтказилган сўровнома натижалари (n=30)



Download 1,44 Mb.
bet8/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
Манография

2.1-жадвал
Белбоғли курашда қўлланиладиган техник-тактик усуллар ва жисмоний тайёргарлик компонентларининг рейтинг ўрни бўйича ўтказилган сўровнома натижалари (n=30)

Т/р

Саволлар

5баллик рейтинг натижалари

5

4

3

2

1

1.

Қуйидаги ҳужум усулларини қандай рейтинг-балл асосида баҳолайсиз?
















1.1.

- ўнг тизза ёрдамида кўтариб ташлаш
















1.2.

- чап тизза ёрдамида кўтариб ташлаш
















1.3.

- кўкракдан ошириб ташлаш
















1.4.

- ўнг томонга қайтарма усулида ташлаш
















1.5.

- чап томонга қайтарма усулида ташлаш
















1.6.

- ўнг ёнбошдан ошириб ташлаш
















1.7.

- чап ёнбошдан ошириб ташлаш
















1.8.

- ўнгга тўсиб ташлаш
















1.9.

- чапга тўсиб ташлаш
















2.

Қуйидаги ҳимоя усулларини қандай рейтинг-балл асосида баҳолайсиз?
















2.1.

- қўлларни “блок” шаклида қўйиб
















2.2.

- оёқлар орқасига оёқ билан қадам қўйиб
















2.3.

- сакраб ўтган ҳолда
















3.

Қуйидаги жисмоний тайёргарлик компонентларини қандай рейтинг-балл асосида баҳолайсиз?
















3.1.

- портловчи куч
















3.2.

- абсолют куч
















3.3.

- статик куч
















3.4.

- динамик куч
















3.5.

- чаққонлик
















3.6.

- тезкорлик
















3.7.

- чидамкорлик
















3.8.

- эгилувчанлик
















3.9.

- статик ва динамик мувозанат сақлаш
















Сўровнома 2 хил вариантли дастур асосида ташкил этилди.
1-вариант сўровнома дастурида респондент-тренерлар саволларга 5баллик рейтинг тизими бўйича жавоб беришлари белгиланди.
2.2-жадвал
Машғулотларда статик ва айланма динамик кучланиш ҳаракатлари давомида мувозанат сақлаш машқларини қўллаш тажрибасини ўрганиш бўйича сўровнома натижалари (n=30)

Т/р

Саволлар

Жавоблар

Ҳа

%

Йўқ

%


Кўп йиллик спорт тренировкаси босқичларида тайёргарлик турлари бўйича қўлланиладиган машғулот ва машқлардан мутаносиб тизимли тартибда фойдаланиладими?














Бошланғич тайёргарлик босқичидан бошлаб техник-тактик усулларга қулай ва ноқулай томонлар бўйлаб ўргатасизми?














“Юксиз” ва “юк билан” орқага эгилиб статик кучланиш ҳолатида мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?














“Юксиз” ва “юк билан” олдинга эгилиб статик кучланиш ҳолатида мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?














“Юксиз” ва “юк билан” қулай томонга айланиб мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?














“Юксиз” ва “юк билан” ноқулай томонга айланиб мувозанат сақлаш машқларини қўллайсизми?














Белбоғли курашга танлашда юқорида қайд этилган ҳаракат қобилиятларига эътибор берасизми?













2-вариант сўровнома дастурида респондент-тренерлар белгиланган саволларга фақат “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беришлари талаб қилинди


2.5.Статохронометрия
Турли статик ҳолатларда мувозанат сақлаш функциясини ўрганиш методи сифатида А.И.Яроцкий [109; 106-125-б.] томонидан таъсис этилган функционал синовлар икки хил вариантда модификациялаштирилган ҳолда қўлланилди:

  1. Жипслаштирилган оёқлар учида туриб, кўз юмилган ҳолатда белбоғни ушлаш тақлиди билан мувозанат сақлаш (сек).

  2. Бир оёқда тик туриб, иккинчи оёқни кўтариб буккан ҳолатда гавдани орқага эгиб, белбоғни ушлаш тақлиди билан мувозанат сақлаш (сек).

    1. Вестибулохронометрия

Мувозанатни бошқарувчи марказ вестибуляр анализаторининг функционал ҳолатини ўрганиш методи сифатида А.И.Яроцкий [109; 106-125-б.] томонидан таъсис этилган функционал синов олти хил вариантда модификациялаштирилган ҳолда қўлланилди:

  1. Оёқларни жипслаштириб тик турган ҳолатда кўзни юмиб, бошни чап томонга айлантириш ва мувозанат сақлаш (сек).

  2. Оёқларни жипслаштириб тик турган ҳолатда кўзни юмиб, бошни ўнг томонга айлантириш ва мувозанат сақлаш (сек).

  3. Диаметри 60см айлана чизиқ ичида курашчи ҳолатида туриб, танани чап томонга айлантиришлар сони (марта) ва мувозанат сақлаш вақти (сек).

  4. Диаметри 60см айлана чизиқ ичида курашчи ҳолатида туриб, танани ўнг томонга айлантириш сони (марта) ва мувозанат сақлаш вақти (сек).

  5. Диаметри 1м айлана чизиқ ичида “юкбилан” гавдани олдинга букиб танани чап томонга айлантиришлар сони (марта) ва мувозанат сақлаш вақти (сек).

  6. Диаметри 1м айлана чизиқ ичида “юкбилан” гавдани олдинга букиб, танани ўнг томонга айлантиришла сони (марта) ва мувозанат сақлаш вақти (сек).

    1. ПульсометрияЮракнинг қисқариш сони “зарба/дақиқа” ўлчов бирлигида билакка тақиладиган MiBand -2 асбобида аниқланди.

Пульс (Р) – тинч ҳолатда тестни бажаришдан аввал, бажариб бўлган заҳоти ва 3 дақ. ўтгандан сўнг Р нинг тикланиш даражаси ўрганилди.
2.8.Жисмоний тайёргарликни тестлаш услублари
8.1.Турникда максимал марта тортилиш.
8.2.10 сек. давомида максимал марта вертикал сакраш (марта).
8.3. Ўз вазнидаги рақибни 5 марта ёнбошдан ошириб ташлаш (сек.).
8.4.30м. га югуриш (сек.).
8.5. 3х10м. га мокисимон югуриш (сек.).
8.6.Ўз вазнидаги рақибни кўтариб, 10м олдинга югуриш (сек.).
8.7.Ўз вазнидаги рақибни кўтариб, 10м орқага югуриш (сек.).
Жорий тадқиқотларни ташкил этиш муддатлари ва тадқиқот объектининг тавсифи
Педагогик кузатув ва жорий тадқиқотлар 2015-2018 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг (ҳозир университет мақоми берилган) кураш залида, Республика ва жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли халқаро турнирлар ўтказилган спорт иншоотларида, мусобақаларга тайёргарлик кўриш бўйича ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилган жайларда олиб борилган.
Тадқиқот объекти сифатида ЎзДЖТСУнинг белбоғли кураш ихтисослигида таълим олувчи ва спорт-педагогик маҳоратини ошириш гуруҳларида шуғулланувчи, Фарғона, Наманган, Хоразм вилоятлари ОТМлари жисмоний маданият факультетларида таҳсил олувчи 18-26 ёшли 102 нафар талаба-спортчи иштирок этди. Шу жумладан, 11 та халқаро тоифадаги спорт устаси, 37 та спорт устаси, 54 та I разрядли курашчилар жорий тадқиқотларда қатнашди. 30 нафар мутахассис-тренер респондент сифатида сўровнома ва суҳбатларда иштирок этди.
Жорий тадқиқотлар, шу жумладан, педагогик кузатув, сўровнома ва суҳбатлар ўтказиш орқали белбоғли курашда қўлланиладиган асосий техник-тактик усулларнинг рейтинг қийматини баҳолаш асосида уларни ижро этишда устувор аҳамиятга эга статик ва динамик кучланиш чидамкорлиги, статик ва динамик мувозанат сақлаш функциясини бошқарувчи марказ вестибуляр анализаторининг функционал ҳолати аниқланди Олинган натижалар ушбу сифат ва функционал имкониятларни текширилувчиларда ўта суст даражада шаклланганлиги туфайли уларни мақсадли ҳамда жадал ривожлантиришга мўлжалланган инновацион машқлар мажмуалари ишлаб чиқилди ва педагогик тажриба ёрдамида уларнинг самарадорлиги ўрганилди.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish