Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


III БОБ. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ БЕЛБОҒЛИ КУРАШЧИЛАРДА ОЛИШУВ УСУЛЛАРИ, МУВОФИҚ ЖИСМОНИЙ КОМПОНЕНТЛАР РЕЙТИНГИ ВА УЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ҚИЙМАТИ



Download 1,44 Mb.
bet14/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
Манография

III БОБ. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ БЕЛБОҒЛИ КУРАШЧИЛАРДА ОЛИШУВ УСУЛЛАРИ, МУВОФИҚ ЖИСМОНИЙ КОМПОНЕНТЛАР РЕЙТИНГИ ВА УЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ҚИЙМАТИ
3.1. Белбоғли курашга хос техник-тактик усуллар ва жисмоний компонентларнинг рейтинг қиймати
Яккакураш спорт турларида, шу жумладан белбоғли курашда ҳам ҳар бир техник-тактик усул ўзининг самарадорлигига қараб курашчилар ўртасида кенг оммалашган бўлади. Лекин аксарият курашчилар деярли барча усулларни ўзига қулай (ўнг ёки чап) томон бўйлаб қўллайдилар. Агар курашчи ҳар бир усулни у томонга ҳам, бу томонга ҳам бирдек маҳорат билан ижро эта олса, демак унда мавжуд усулларнинг техник-тактик қўлами икки баробарга ортган бўлади.
Маълумки, ҳар бир усулнинг ижро этилиши ўзига хос жисмоний компонентлар (лотинча “componere” сўзидан олинган бўлиб, тахтлаш, қуриш маъносини англатади) асосида амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, техник-тактик усул ижроси муайян жисмоний сифатлар ёки уларнинг бир неча турлари заминида бажарилади. Демак, ҳар бир техник-тактик усулга ўргатишда ўзига хос жисмоний компонентларни ҳам параллел равишда шакллантириб бориш мақсадга мувофиқ деб эътироф этиш лозим. Ана шу масалаларга аниқлик киритиш мақсадида биз белбоғли кураш билан шуғулланувчи юқори малакали курашчилар билан ўтказиладиган машғулотлар ва мусобақа олишувларини педагогик кузатув остига олдик. Кузатув натижалари шуни кўрсатдики, кичик ва ўрта вазндаги аксарият курашчилар (68,9%) асосан “Ўнг тизза ёрдамида”, “Ўнг томонга қайтарма”, “Чап ёнбошдан ошириб” ва “Чапга тўсиб ташлаш” усулларини қўллаб ташлашга устунлик беришар экан. Шу вазнлардаги қолган курашчиларда (31,1%) у ёки бу усуллар (ўнг тизза ёрдамида кўтариб ташлашдан ташқари) устунлиги кузатилмади. Лекин оғир вазнлардаги курашчиларда асосан “Ўнг ва чап ёнбошдан ошириб”, “Кўкракдан ошириб” ва “Тўсиб ташлаш” усулларини кўпроқ қўлланилиши аниқланди. Ҳимоя усулларини қўллашда эса деярли барча курашчилар кўпроқ “Сакраб ўтиш” ва “Оёқлар орқасига оёқ билан қадам қўйиб” ҳимояланиш турларини қўллашлари қайд этилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, педагогик кузатувда бўлган аксарият курашчилар (87,5%)да рақибни кўтариб, статик ҳолатда бурилиш ёки айланиш вақтида мувозанатни йўқотиш ҳолатлари кузатилди. Айниқса, ўнақай курашчилар усулларни ўзига қулай томонга (яъни чап томонга), чапақайлар эса аксинча томонга қўллашлари яққол кўзга ташланди.
Бундай ҳолат, деярли барча курашчилар у ёки бу усулни самарали амалга ошириш учун қайси жисмоний компонентлар (сифатлар ёки уларнинг турлари) мукаммал шаклланган бўлиши зарур эканлиги ҳақида етарли тасаввурга эга эмас деган эҳтимолга олиб келади. Ана шу эҳтимолни аниқлаштириш учун биз 30 нафар мутахассис-тренер ўртасида холисона суҳбат ва сўров ташкил этдик. Сўров ўтказишдан аввал сўровнома дастурига киритилган саволлар моҳияти, уларга ҳаққоний жавоб бериш ёки белгиланган балларни мукаммал ўйлаб қўйиш зарурлиги ҳақида суҳбатлар уюштирилди. Сўров шакллари икки вариантдан иборат бўлиб, биринчисида саволларга 5 баллик тизим асосида балл қўйиб жавоб бериш, иккинчисида, “Ҳа” ёки “Йўқ” жавобларини бериш шартлари белгиланди (сўровноманинг 1- ва 2-шакллари 2-бобда берилган).
Сўровноманинг 1-шакли бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари 1-жадвалда келтирилган. Жадвалда қайд этилган натижалардан шу нарса кўзга ташланадики, сўровномада иштирок этган респондент-тренерлар тақдим этилган саволлар турларига ўз билими ва тажрибасига асосланган ҳолда керакли баллни қўйиш билан жавоб беришди. Чунончи, 1-саволнинг (қуйидаги ҳужум усулларини қандай рейтинг-баллар асосида баҳолайсиз?) 1.1.-бандида кўрсатилган усулни (ўнг тизза ёрдамида кўтариб ташлаш) 30 нафар респондентдан 66,6% -5 балл, 16,6% -5 балл, 10% -3 балл ва 6,6% қисми 2 балл билан баҳолади. 1 баллик баҳо қайд этилмади.
3.1-жадвал

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish