Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


Статик ва динамик мувозанат сақлаш функциясинишакллантирувчи жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражаси



Download 1,44 Mb.
bet17/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
Манография

Статик ва динамик мувозанат сақлаш функциясинишакллантирувчи жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражаси

Умумий ва махсус жисмоний сифатларнинг юксак даражада ривожланганлиги белбоғли курашда устувор аҳамият касб этувчи статик ва динамик мувозанат сақлаш, ушбу жараённи бошқарувчи марказ – вестибуляр анализаторининг функционал фаолиятининг жадал шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади [72; 38-44-б.]; [85; 36-39-б.]; [109; 106-125-б.]; [29; 21-25-б.]; [91; 29-32-б.].Ушбу муаллифларнинг фикрларига қараганда тўғри ва ўзгарувчан йўналишларда югуриш (тезкорлик, чаққонлик), сакраш (портловчи куч), турли томонларга тана ва тана қисмларини букиш-ёзиш (эгилувчанлик) машқлари вестибуляр аппаратни шакллантириб, статик ва динамик мувозанат сақлаш функциясининг мукаммаллашишига имкон яратар экан. Лекин кўриб чиқилган манбаларда қайд этилган машқлар натижалари ва уларнинг функционал қийматини ифодаловчи кўрсаткичлар ўрганилмаганлиги аниқланди. Бундай машқларнинг функционал қийматини билиш уларнинг юкламасини шуғулланувчиларга нисбатан табақалаштирилган (меъёрланган) ҳолда қўллаш имконияни беради. Жисмоний тайёргарлик жараёнида қўлланиладиган жисмоний машқлар (тезкорлик ёки тезкорлик-куч, куч ва унинг турлари, чидамкорлик ва эгилувчанликни ривожлантирувчи машқлар)нинг функционал қийматини билмасдан ва бунга эътибор бермасдан улардан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Машқларни бажаргандан сўнг уларнинг пульсометрик қийматини аниқлаш, биринчидан, шу машқларни шуғулланувчиларнинг ёши, спорт тайёргарлигига мос равишда қўллаш имкониятини яратади.
Спорт амалиётида бажариладиган ҳаракатлар барча ҳаракат (ёки жисмоний) қобилияти (ёки сифатлари)нинг бир бутун умумлашган маҳсулини ифодалайди. Уларнинг бажараётган композицияларидан “бу тезкорлик, бу куч, бу эгилувчанликва ҳ.к.”деб ажратиш мақсадга мувофиқ эмас А.А.Карелин [1998]. Шунинг учун жисмоний сифатларни комплекс йўналишда ва пропорционал тартибда спорт тури хусусиятига мос равишда шакллантириш барча ҳаракат функцияларининг сайқал топишига туртки беради. Шунинг учун ҳам у ёки бу сифатнинг ривожланганлик даражасини билиш учун ўзига хос бўлган тестлар натижасидан ташқари шу натижа қандай функционал қийматга эга эканлиги хақида маълумот олиш муайян жисмоний имкониятга қараб машқларни қўллаш учуншароит яратади. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда биз бир қатор жисмоний машқлар қийматини муфовиқ тестлар ёрдамида ўргандик. 3.3-жадвалда юқори малакали белбоғли курашчиларда тезкорлик ва чаққонлик сифатларини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда уларнинг пульсометрик қиймати акс эттирилган.
Олинган натижалар шуни кўрсатдики, 30 м га югуриш тадқиқотда иштирок этган курашчиларда ўртача 4,6±0,5 сек.ни ташкил этди. ЮҚС тестдан аввал 70,5±3,2 зарба/дақга тенг бўлган бўлса, тестдан кейин мазкур кўрсаткич 109,9±4,8 зарба/дақ билан ифодаланди. Демак, ушбу тест машқининг пульсометрик қиймати 39,4 зарба/дақ.га тенг экан. Орадан 3 мин. ўтгандан сўнг ЮҚС 79,7±3,5 зарба/дақ. даражасида тикланди.
3.3-жадвал

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish