П. Д. Ярошенко фикрича бундай ўзгаришлар ќуйидаги II гурућга бўлинади. 1. Табиат таъсиридаги ўзгариш. 2. Инсонлар таъсиридаги ўзгаришлар. Табиат таъсиридаги ўзгаришлар доимий ва тасодифий ўзгаришларга бўлинади.
Саволлар:
Геоботаника фани нимани ўрганади?
Фитоценоз деганда нимани тушунасиз?
Агрофитоценоз дегандачи?
Доминант тур деганда нимани тушунасиз?
Ярус (ќаватлилик) дегандачи?
Геоботаникада ќандай таксономик бирликлар ќўлланилади?
23-МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАР ЖУЃРОФИЯСИ, ЎСИМЛИК ЗОНАЛАРИ
Режа:
Ўсимликлар жўѓрофиясиниг вазифаси.
Ўсимлик турларининг ер шари бўйлаб тарќалиш ќонунияти.
Ўсимлик турларини ћалќ хўжалигидаги аћамиятига кўра гурућлари.
Ўсимликларнинг флористик жўѓрофияси. Ўсимликларнинг ареали.
Адабиётлар: 1, 3, 5.
1. Ўсимликлар географияси ёки фитогеография ўсимликларнинг ер юзида тарќалиши ва таксимланиши ќонуниятларини ва уларнинг сабабларини ўргатади. Бу анча мураккаб вазифа бўлиб, ўсимлиларни ер юзида тарќалиш ќонуниятларини тарихий тараќќиёт даврлари, асосида тушунтириб беришни таказо ќилади. Шунниг учун ўсимликлар географияси фани ўз олдига ќўйган вазифани бажаришда тарихий геология, ўсимликлар морфологияси, зоогеография ва шу каби фанларнинг илмий маълумотларидан фойдаланади.
Ўсимликлар географияси ўз ичига ќуйидаги мустаќил бўлимларини олади.
1. Флористик география. Бу бўлим авлод, оила ва шу каби систематик бирликларнинг ћамда ўсимлик гурућларининг (ўрмон, дашт, чўл, тоѓ) ер юзидаги тарќалиш ќонуниятларини ўргатади. 2. Ўсимликларнинг экологик географияси - ўсимликларнинг ташќи мућит билан ўзаро муносабатини ўрганади. 3. Тарихий география - иќлим ћамда ер ќобиѓининг ўзгариши натижасида ер юзида содир бўлиб, турадиган ўсимликларнинг тарќалиш ќонуниятларини ўргатади. 4. Геоботаника ёки фитоценология - Ўсимлик жамоаларининг яшаш жойи шароити ва худудларга боѓлиќ ћолда тузилишини ва уларнинг таќсимланишини ўргатади.
Маълум бир худудда ўсувчи ўсимлик турларининг йигиндисига флора дейилади. Масалан: Ўзбекистон флораси, Ќозоѓистон флораси ва ћоказо. Бир мамлакат флораси бошќа мамлакат флорасидан ћамма ваќт фарќ ќилади. Чунки уларнинг иќлими ва тупроќ шароити ћамда ўсимлик турларининг келиб чиќиши турличадир.
2. Ўсимлик турларининг ер шари бўйлаб тарќалиши маълум ќонуният асосида бўлиб, улар ќуйидагилардан иборатдир.
1. Шимолдан Жанубга борган сари ўсимлик турлари ортаверади. Чунки иќлим ўзгариб, ўсимликларнинг яшаши учун шароит яхшиланиб боради. 2. Ўсимлик турлари тоѓли туманларга нисбатан текисликда камроќ бўлади. Сабаби тоѓларда иќлим ва тупроќ шароити хилма хилдир. 3. Геологик жићатдан олдин ћосил бўлган тоѓлар ва текисликларда ўсимликлар сони, нисбатан янги бўлган худудларга ќараганда кўпроќ бўлади. 4. Тропик ва субтропик мамлакатларда иќлим шароити ўта ќулайлиги туфайли уларда ўсимлик турларининг сони кўп бўлади. Масалан: МДЋ да юксак ўсимликларнинг 16 мингга яќин тури учраган бўлса, Бразилияда 40 минг. Ўрта Осиёнинг тоѓли туманларида юќори ўсимликларнинг 5 мингга яќин тури ўсади. Чўл зонасида ћаммаси бўлиб, 800 га яќин ўсимликлар тури учрайди.
3. Ўсимлик турларининг келиб чиќиши, табиатда тутган ўрни, ћалќ хўжалигида фойдаланишига кўра барча юксак ўсимликлар ќуйидаги гурућларга бўлинади. 1. Маданий ўсимликлар. Булар инсонлар томонидан экиб, ўстириладиган ўсимликлар бўлиб, одамлар уларнинг ћосилли сифатли тур ва навларини яратганлар. Масалан: ѓўза, буѓдой. Г. Н. Шликов маълумотича ћозир экиладиган ўсимлик турларининг сони 30000 та бўлиб, инсонларнинг доимий фойдаланиладиган турлари 11 мингни ташкил ќилади.
Ўзбекистоннинг ўсимликлари, хусусан дендрофлораси турли мамлакатлардан келтирилган янги дарахт ва бута ўсимликар ћисобига бойимоќда. Масалан: Виргеня хурмоси, пушти гулли акация, каталпа, Америка заранги, тухмак, шарќ хурмоси, бересклет, совун дарахти, лола дарахти, магнолия ва шу кабилар.
2. Ёввойи ўсимликлар эволюцион жараёнлар натижасида яшашга мослашган табий шароитда ўсадиагн ўсимликлардир. Масалан: Ўрта Осиё чўл зонасидаги шовоќлар, ќорабош, янтоќ, лолаќизѓалдоќ, саксовуллар. Тоѓ зонасидаги ёввойи олма, ёнѓоќ, арча, дўлана, бодом, писта, ботќоќларда ўсувчи ќамишлар, ќўѓалар, сув ўтлари, мохлар.
3. Бегона ўтлар. Буларни транспирация койфиценти маданий ўсимликларга нисбатан юќори бўлади. Масалан: ѓўзада 500-600 г, буѓдойда 500 г, жухорида 300 гр -га тенг бўлса, ѓумайда 750, шўрада 800, оќ шувоќда эса 950 гр- га тенгдир. ѓўзани ўртача ўт босганда ћар га дан 1000 - 1800 м3 сув ортиќча сарф бўлади.
Бегона ўтлар келиб чиќишига кўра антропохор-бошќа жойлардан келган ва апофит - махаллий бегона ўтларга бўлинади. Апофитлар. 1. Экинзор ва кўчатзорларда ўсадиган сегетал апофитлар. 2. Ташландиќ жойларда ўсадиган рудерал апофитлар. 3. Инсоналр томонидан яратилган сув хавзаларида ўсадиган гидроапофитлар. 4. Сув омборлари ва суѓориш воситаларининг чеккаларида ўсадиган гигроапофитларга бўлинади. Бегона ўтлар бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга ажратилади.
4. Ўсимликларнинг флористик географияси. Ўсимликларнинг ареали. Ареал юнонча, “area” сўзидан олинган бўлиб, майдон, худуд деган маънони билдиради. Маълум бир ўсимлик тури, авлоди ёки оиласининг ер юзида тарќалган маёдони ареал деб аталади. Ареал турли катталикда бўлиши мумкин. Маълум тур, авлод тарќалган ареалга нисбатан оила ареали кенгроќ ва каттароќ бўлади. Бир ареалда учрайдиган ўсимликарнинг турлари шу худудда бир текис бўлмай, яшаш учун ќулайроќ жойларида кўпроќ., ноќулай зоналарида эса камроќ учрайди. Ареаллар икки хил бўлади. Табиий ареал, сунъий ареал. Масалан: оддий камиш ер шарининг шимолидан тортиб жанубидаги энг чекка кенгликларгача бўлган барча китъаларда ўсади. Ареали ер шари ќуруќлигининг ярмидан кўпини эгаллайдиган ўсимлик турлари космополитлар деб аталади. (жаѓ-жаѓ, ќоќи ўт, шўра, ќўнѓирбош, кенг баргли зубтурум).
Do'stlaringiz bilan baham: |