Ызбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги


-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН ЎСИМЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИ МУЋАФОЗА ЌИЛИШ



Download 0,53 Mb.
bet51/54
Sana30.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#518681
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Botanika2

24-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН ЎСИМЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИ МУЋАФОЗА ЌИЛИШ
Режа:

  1. Марказий Осиёнинг худуди ва рельефи.

  2. Чўллар зонасининг ўсимликлари.

  3. Ўзбекистон тоѓларининг ўсимликлари.

  4. Суѓориладиган ерлар (вохалар) нинг ўсимликлари.

  5. Ўзбекистон ўсимликларини мућафоза ќилиш.

Адабиётлар 1, 3, 7.
1. Ўзбекистон республикасинниг майдони Марказий Осиё худудида жойлашган Марказий Осиё Худудининг рельефи жуда мураккаб. Бу худуднинг катта ќисмини текислик эгаллайди. Бу текислик ѓарбда Орол ва Каспий денгизлари сохилларидан бошланиб, шарќда ва жанубий- шарќда Тянь- Шань ва Помир - Олой тоѓлари этакларигача чўзилиб боради. Сирдарё ва Амударё кесиб ўтадиган бу текислик худуди Турон паст текислиги деб аталади. Шимолий томони Ќозоѓистон чўлларига бориб ќўшилади. Жанубда эса Копетдоѓ тизмаси ва Парапамиз кирларига етиб боради.
Марказий Осиё Рельефларининг текислик худудларининг ћаммаси иќлим жићатидан Жанубий чўллар кичик зонасига киради. Бу ерларда ћаво иссиќ бўлади. Июлнинг ўртача t0си +26+280, максимал t0 +47+480С (ёз узун ва жуда иссиќ, куз илиќ ва ќуруќ, ќиш ќисќа) лекин баъзан ќаттиќ совуќлар. -23-300 етади. Марказий Осиёнинг текислик ќисмида йилига ўртача 80 - 200 мм ёѓин ёѓади (куз - ќиш ва баћор ойларида).
Марказий Осиёнинг текслик ќисмида ќум массивлари кўп ерларни эгаллайди. Бу массивлар рельефи ва ўсимликлари жићатидан турличадир. Кумли жойлар, ќумли чўллар деб аталади. Ќум севар-псаммофит ўсимликлар ўсади.
Чўл текисликларининг орасида сув жуда кўп ювиб кетган ва нићоятда йиллар давомида нураган айрим - айрим паст ќолдиќ тоѓлар ва ќирлар бор Марказий Осиё чўллар ќисмини бир ќанча туманларида ќумли ёки гил тупроќли массивлар орасида пасткам ерлар учрайди, бундай ерларда сизот суви яќин туради. Бу ерлардаги тупроќларда хлорид ва сульфидлар жуда кўп бўлади. Бундай шўрхок ерларда галофит ўсимликлар ўсади. Бундай ерлар шўрхок чўллар дейилади. Улар кўп жойни эгалламайди, балки бошќа чўллар орасида ћар ер - ћар ерда учрайди.
Марказий Осиёнинг текислик ќисмини жануб ва шарќдан ўраб тўрган тоѓ тизмаларга яќин жойларнинг тупроѓи бўз тупроќдир. Бу тупроќлар шўрланмаган органик моддаларга бой эмас. Бундай ерлар лёссли чўллар ёки эфемер чўллар деб юритилади.
Булар ёз ойларида ёрилиб - ёрилиб кетади. Бу сувни суст ўтказадиган гил тупроќдир. Типик таќирда ўсимлик деярли бўлмайди. Таќир атрофидагина бир неча хил ўсимликлар учрайди.
2. Марказий Осиё чўлларида рельефнинг, тупроќ ќатлами, тупроќ шўрининг, тупроќ остки ќатламининг ћар хиллигига ќараб, сизот сувининг жойлашишига ќараб, чўллар зонасининг турли жойида турли хил ўсимликлар ўсади.
1. Ќумли чўллар ўсимликлари. Марказий Осиё худудида ќумли чўллар Ќизилќум ва Ќораќумда катта майдонни. Сурхондарё вилоятида (катта ќум) ва Фарѓона водийсининг марказий ќисмида кичикроќ майдонларини эгаллайди. Бу ерларда дарахтсимонлардан саксовуллар, йирик жузѓунлар, буталардан шўрак, черкез, чоѓон, ќуёнсуяк, заѓаза, чалабуталардан шувоќлар, баъзи астрагаллар, ўтлардан илоќ, ќўнѓирбош, арпаѓон, лолалар, бойчечаклар, гулсапсар каби ўсимликлар ўсади. Яйлов сифатида фойдаланилади.
Тошли (гипсли) чўллар ўсимликлари. Марказий Осиёда тошли ва гипели чўллар, ќумли массивларга ќараганда кам майдонни эгаллайди. Улар ќолдиќ тоѓлар ћамда ќирларга тўѓри келади. Ќизил Ќумдаги энг катта ќолдиќ тоѓ тизимлари жумласига Оќтов, Бухонтов ва Султон Вайс тоѓлари киради. Ќораќум шимолида шундай катта ќолдиќ тоѓлардан Заунгуз платосида, Устюрт ва Красноводск платосида ћам катта - катта тоѓ ќолдиќлари бор. Буларнинг тупроѓи тошли ва шаѓалли бўлиб, кўпинча шўр ва гипс босган бўлади.
Ќир ўсимликлари жуда сийрак, улар нимжон шувоќ, чалабута- шўраклар, изен, итсияклардир. Эфемер ва эфемероидлар деярли йўќ, йирик буталар кам бўлади.
Шўрхок чўл ўсимликлари. Шўрхок чўллар асосан жуда шўр, сизот сувлари юза турган пасткам ерларда тарќалган. Ќизил ќумнинг жанубидаги катта Мингбулоќ шўрхок пасткамлиги бор. Устюртнинг жанубий-шарќий ќисмида Борсакелмас шўрхоги, Ќораќумнинг шимоли-шарќида жойлашган Туркманистондаги Гоклен, Ќораќумнинг марказий ќисмидаги унѓиз пасткамлиги катта шўрхоклар ћисобланади. Бу ерларда бир йиллик шўраклар, ќорабаргўт. Ќизил шўра, шўрхоќ ерлар ѓаллагуллиси - ажриќ ћам учрайди.
Лёссли ерлар ўсимликлари ёки эфемер чўллар. Мирзачўлда (Сирдарё билан Жиззах ўртасида) Жанубий Ќозоѓистонда (келес массивида) Туркманистонда (копетдоѓ тизмаси бўйлаб) ћаракатли эфемер чўллар бор.
Буларнинг тупроѓи бўз тупроќ дећќончилик ќилинмокда. Бу ерларда ранг, ќўнѓирбош, бойчечаклар, айиќтовон, арпаѓон, читир, лола ва шуларга ўхшаш ўсимликлар ўсади. Моллар бахор ва ёзда яхши озиќланади. Ќишда озиќлана олмайди.
Тўќай ўсимликлари. Булар дарё водийларида учрайдиган ўсимликлардир. Бу ўсимликлар чўллар зонасида жойлашган бўлса ћам уларни чўл ўсимликлар типига киритиб бўлмайди. Бу ўсимликлар тошќин сувлар босадиагн ерларда, шунингдек сизот сувлари, юза бўлган ерларда ўсади. Улар намдан толиќмайди ва уларнинг тузилишида ксероморфлик белгилари кўринмайди. Тўќай ўсимликлари Марказий Осиёнинг Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чирчиќ, Охангарон, Сурхандарё каби йирик дарёлар бўйида яхши ўсади. Дарахт ўсимликларидан турангил терак, тол, жийда каби ўсимликлар учрайди. Буларга илон чирмовиќ чирмашиб ўсади. Бута ўсимликларидан юлѓун, жинѓил, оќтикан, оќ чингил, шўрхок ерларда шўра ўсимлиги, ќора бароќ, ўт ўсимликларидан ќамиш, кўралар ва бошќалар учрайди. Сув тошадиган ерларида рўвак, ќизилмия, кендир ўсади. Бирмунча ќуруќ ерларда савачўп, янтоќ, оќбош, ќизилмия ва бошќалар учрайди.
3. Ўзбекистон тоѓларининг ўсимликлари. Марказий Осиё тоѓларидаги ўсимликлар поясини тасвирлашда ћар хил олимлар турлича схема таклиф ќилган. Академик К.Зокиров Марказий Осиё тоѓларидаги ўсимликларни учта вертикал поясга ажратади. Булар адир (тоѓ олди), тоѓ (тоѓларнинг ўрта пояси) ва яйлов (тоѓ тепалари) поясларидир.
Адирлар денгиз сатхидан 500- 700 м дан 1200-1600 м гача баланд бўлган тоѓ олди тепаликлари бўлиб, уларни чўллар зонаси билан тоѓлар ўртасидаги босќич дейиш мумкин. Адирлар тупроѓи тўќ бўз тупроќ бўлиб, эфемерли чўллар тупроѓига ўхшайди, лекин уларга ќараганда таркибида органик моддалар кўп. Адирларнинг айрим жойларида тоѓ жинслари ёки уларнинг емирилиш махсулотлари ќаттиќ тупроќ, шаѓал - тош ва ќум - шаѓаллар кўриниб туради. Бу ерларда жазирама ёз кам бўлиб, ёѓин кўп (250-350 мм) ёѓади. Адир ўсимликлари асосан ранг ўсимликлари формацияларидан таркиб топган. У ерларда каррак, коврак, оќ ќурай ва ќўзиќулоќлар энг кўп учрайди. Юќори адирларни ћар хил ўтлар (буѓдойик, чалов) ўсадиган ќуруќ дашт ишѓол ќилган.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish