22-МАВЗУ: ГЕОБОТАНИКАГА КИРИШ
Режа:
Геоботаника фани ва унинг вазифаси.
Ўсимликлар жамоаси тўѓрисида тушунча.
Ўсимликлар жомаосининг тузилиши ва таркиби (даминант-эдификаторлар ва яруслар).
Геоботаниканинг таксонамик бирликлари. (ассациация, формация, типлар).
Адабиётлар: 1, 3, 5.
1. Табиатда ўсимлик ќопламини ћосил бўлишида бир турдаги ўсимлик ќатнашмасдан бир неча тур иштирок этади. Мана шу турлар гурући ўсимликлар жамоаси ёки фитоценоз дейилади.
Ўсимлик жамоасининг турли туманлигини уларни ер шари бўйлаб тарќалиш ќонуниятларини геоботаника фани ўрганади (ёки фитоценология).
Геоботаника фанининг вазифасини, унинг таърифини дастлаб профессор. Б. А. Бўков томонидан ќуйидагича таърифланган. Геоботаника ўсимликлар жамоаси тўѓрисидаги фан бўлиб, унинг тузилишини, ўзаро муносабатини, ташќи мућит билан алоќасини ва ундан фойдаланишда жамоаларининг ўзгаришини ўрганади. Инсонлар орасида дастлабки геоботаник тушунчалар ўрмон, ўтлоќ, ботќоќ, дашт шаклида бўлган.
Геоботаника фан сифатида 19 асрда шакилланган. Бу термин биринчи марта рус ботаниги, академик Ф. И. Рупрехт (1866) ва немис ботаниги А. Гризебох томонидан таклиф этилган.
Геоботаника ўсимликлар систематикасидан фарќли равишда айрим тур туркум ва оилани ўрганмай, балки жамоага кирувчи ћар хил оилага мансуб ўсимликлар гурућини ўрганади.
2. Ўсимлик жамоалари келиб чиќишига кўра табиий ва инсонлар томонидан яратилган турларга бўлинади. Табиий ўсимлик жамоалари маълум табиий тарихий ривожланиш асосида ћосил бўлиб, унинг таркибида ёввойи ўсимлик турлари ќатнашади.
Инсонлар томонидан яратилган ўсимлик жамоаларида маданий ўсимликар билан бегона ўтлар бирга ўсади. Бундай ўсимлик жамоалари агрофитоценоз дейилади. Республикамиз шароитида ќуйидаги агрофитоценоз учрайди. Пахта далалари бедазорлар, буѓдойзорлар, боѓ - мевазорлар ва ћокозо.
Шундай ќилиб геоботаника фани ќуйидаги вазифаларини ўз олдига маќсад ќилиб ќўяди.
1. Табиий ва маданий ўсимлик жамоалари фитоценоз ва агрофитоценозларни ўрганиш. 2. Фитоценозларни тузилишини флористик таркибини аниќлаш. 3. Фитоценоздаги ўсимликларни бир бирига таъсирини ўрганиш. 4. Ташќи мућит таъсирида фотоценозларнинг ћосил бўлиши ва ўзгаришини ўрганиш. 5. Фитоценозларнинг тарќалишини ўрганиш. 6. Фитоценозларга тарихий- таббиий шароит таъсирини ўрганиш. 7. Фитоценозларни классификациялаш. 8. Ўсимлик жамоаларини тўѓри жойлаштириш ва ундан фойдаланиш.
Бу вазифаларни мувоффаќиятли хал ќилиш ќўриќ ерларни ўзлаштириш, ботќоќликларни ќуритиш, ўрмонлар ћолатини яхшилаш, ўсимлик ќопламини классификация ќилиш каби ишларни амалга ошириш орќали бажарилади.
Шундай ќилиб, фотоценоз ёки ўсимликлар жамоасини ўрганиш геоботаника фанининг вазифасидир.
Ўсимликлар жамоасида тубан ва юксак ўсимликлар ќатнашади. Масалан: баъзи ўсимлик жамоаларида барча гулли ўсимликлар билан бирга тупроќларда айрим сув ўтларини, бактерияларни замбуруѓларни учратиш мумкин.
Ўсимликлар жамоаси деганда муайан бир ерда бир гурућ ўсимликларнинг биргаликда яшаши ва маълум бир манзара ћосил ќилиши тушунилади. Ер юзида бундай гурућлар ўрмон, ўтлоќлар, ботќоќлик, дашт, чўл ўсимликлари типини ћосил ќилади.
Академик В. Н. Сукачев (1957) таъбири билан айтганда-фитоценоз бу бир лаборатория бўлиб, унда доимо моддалар ва энергиялар ћосил бўлиши, ўзгариши ва йиѓилиши содир бўлиб туради.
Ўсимликлар жамоаси ўзаро бир бири билан ташќи мућит билан маълум муносабатда бўлади. Бунда жамоаларнинг таркиб топиши, ўзгариши ривожланиши уларнинг тарихий тараќќиётига ва ташќи мућитнинг уйѓунлашган таъсирига боѓлиќ равишда ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |