21-МАВЗУ: ЭДАФИК, БИОТИК ВА АНТРОПОГЕН ОМИЛЛАР. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЋАЁТ ШАКИЛЛАРИ
Режа:
Эдафик омиллар.
Орографик омиллар.
Биотик омиллар.
Антропоген омиллар.
Ўсимликларниг ћаёт шакиллари.
Адабиётлар: 1, 3.
1. Эдафик омиллар. Тупроќ, тоѓ жинслари ва тупроќ остки ќатламлари эдафик омиллар дейилади. Тупроќ ўсимликни тутиб турувчи асосий озиќа манбаи ћисобланади.
Тупроќнинг химик хусусияти (тупроќ реакцияси химиявий элементлар ва чиринди миќдори) ва физик хусусияти (сув режими, иссиќлик, ћаво режими маханик таркиби, ранги) каби белгилари билан характерланади.
Тупроќдаги водород ионларининг Н ва гидроксил ОН ионларнинг мавжудлигига ќараб тупроќ реакцияси нордон ёки ишќорий бўлиши мумкин.
Тупроќ таркибидаги тузлар миќдорига ќараб улар шурхок ва шўртоб тупроќларга ажратилади. Шўрхок тупроќларда шўрланиш тупроќ юзасидан бошланади. Улар таркибида хлорид ва олтингугуртли тузлар ќатнашади. Шўртоб тупроќларда шўрланиш ернинг анча чуќур ќатламидан бошланади. Бундай тупроќларда натрийли ва гипсли тузлар иштирок этади.
Шўрхоќ жойларга мослашган ўсимликларга шўрак, оќ шўра, итсигек, саксовул, кўкпек, юлѓун, кермек, шўражриќ кабиларни мисол ќилиб олиш мумкин. Бу ўсимликларни галофит ўсимликлар дейилади. Маханик таркибига кўра тупроќлар, лойтупроќли, ќум тупроќли ва тош тупроќли гурућларга ажратилади.
Тупроќ таркибида химиявий элементлар ћам мућим рол ўйнайди. Бу элементлар ўсимликни куйдириб аниќланади. 1951 йили-Мурунтов олтин кони шувоќ ва ширач ўсимлигини биохимик текшириш асосида топилган. Себаргада молибден, итќўноќда рух борлиги шу конларни топилишига сабаб бўлган.
2. Орографик омиллар. Ер шарининг турли худудларини денгиз сатхидан турли баландликда бўлиши, бу майдонларда ўсимликарнинг турлича тарќалишига олиб келган. Тепалик ва тоѓликнинг кайси томонга ќараганлиги ћам мућим роль ўйнайди. Шунниг учун тепаликларнинг Шимолий, Жанубий, ~арбий ва Шарќий ќисмида турли хилдаги ўсимлилкар ўсиши мумкин. Зарафшон тоѓ тизмаси Ќашќадарё ва Самарќанд вилоятлари орасида тўсиќ ћисобланади.
3. Биотик омиллар. Биотик омил дейилганда барча тирик орагнимзмларнинг яшаш жараёнида ўзаро ва бир бирига таъсири назарда тутилади.
Биотик омилларни ќуйидаги гурућларга бўлиш мумкин.
1. Ўсимликнинг ћайвонларга таъсири. 2. Ўсимликнинг ўсимликка таъсири. 3. Ћайвонларнинг ўсимликка таъсири. 4. Микроорганизмларнинг ўсимликка таъсири. 5. Организмларнинг ўзаро бир бирига таъсири.
4. Антропоген омиллар. Ўсимликлар ћаётига инсонларнинг онгли ва онгсиз бевосита ёки билвосита таъсирида ифодаланади. Антропоген омиллар барча омиллар орасида кучлиси бўлиб, ўсимлик ќопламини ўзгаришига олиб келади. Ботќоќликнинг ќуритилиши, бўз ва ќўриќ ерларни ўзлаштирилиши, дећќончилик ќилиниши инсонларни ўсимликка таъсирини ифодаси бўлиб ћисобланади.
Маданий ўсимликларнинг ћар хил навларини келтириб чиќарилиши ва иќлимлаштирилиши инсонлар таъсирини кўрсатади. Ўсимликларни иќлимлаштирилиши - интродукция деб аталади. Маданий ўсимликлар сунъий интродукцияга, ёввойи ћолда ўсувчи ўсимликлар табий интродукцияга дуч келади.
5. Ўсимликларнинг ћаётий шакиллари. Узоќ тараќќиёт босќичи давомида ўсимликларни экологик омиллар таъсири шароитга мослашишга мажбур ќилган.
Даниялик ботаник Рауникер фикрича барча ўсимликлар 5 та типга бўлинади.
1. Фанерофитлар - дарахт ва буталардан ташкил топиб, ќишда баргини тўкади. Шох - шаббаси тиним даврини кечиради. 2. Ћамефитлар - бута ва чала буталарни ўз ичига олади. Куртаклари ќор остида ва устида ќишлайди. 3. Гемикрептофитлар - кўп йиллик ўт ўсимликлар бўлиб, куртаклари ер бетида ќишлайди. (беда, янтоќ, ќўнѓирбош, ќарабош) 4. Криптофитлар - куртаклари ер остида ќишловчи кўп йиллик ўт ўсимликлари бўлиб, уларнинг илдизи, илдизпояси, пиёзи, туганаги ер остида ќишлайди. (лола, чучмома, бойчечак, пиёз, ажриќ, ѓумай, гулсафсар, саломалайкум, картошка, топинамбур) 5. Терофитлар - бир йиллик ўт ўсимликлари бўлиб, ћар йили уруѓидан униб чиќади. (итузум, шамак, эшакшўра, семиз ўт, олабута, ќўй тикан ва бошќалар).
Саволлар:
Эдафик омилларни ўсимликарга таъсирини ќандай тушунасиз?
Эдафик омилларга нималар киради?
Орографик омилларга нималар киради?
Биотик омилларни ќандай тушунасиз?
Антропоген омиллар деганда ниаани тушунасиз?
Раункиер фикрича ўсимликлар нечта типга бўлинади?
Do'stlaringiz bilan baham: |