Ызбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 0,53 Mb.
bet1/54
Sana30.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#518681
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Botanika2

БОТАНИКА

Сизга тавсия этиладиган “Ботаника” фани бўйича маъруза матнлари тасдиќланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, ушбу фанга доир асосий тушунчалар ва маълумотлар ќисќа баён этилган, фанни чуќур ва мукаммал эгаллаш учун кўрсатилган адабиётлардан фойдаланишни тавсия этамиз.
Сизга таќдим этилаётган ушбу маъруза матнлари фанни ўрганишда илмий ва услубий ёрдам кўрсатади деган умиддамиз ва ўз навбатида сизга омад тилаймиз.
Маъруза матнлари талабалар, аспирантлар, илмий ходимлар ва ўќитувчилар учун мўлжалланган.


ТУЗУВЧИ: Биология фанлар номзоди, доцент Ћ. А. Аћмедов.


ТАЌРИЗЧИЛАР:


О. Ашурметов - Биология фанлари доктори, профессор.


А. Шералиев - Биология фанлари номзоди, доцент.
Маърузалар матнлари Ботаника ва табиатни мућафоза ќилиш кафедрасининг 1999 йил 2 июль 11 - сонли ћамда университет ўќув-услуб кенгашининг 1999 йил 8 - баённомаси билан тасдиќланган.

_______________________________________________________________________________


ТошДАУ. Нашр таћририяти бўлими
Тошкент - 2000
Маъруза мавзулари





Маъруза мавзулари

Соат

1

Ботаника фанига кириш

2

2

Циталогия фанига кириш. Хужайра тузилиши оргоноидлари ва уларнинг вазифаси

2

3

Протопласт ћосилалари ва уларнинг таркиблари

2

4

Хужайра ядросининг бўлиниши

2

5

Ўсимлик тўќималари

2

6

Ўсимликлар марфологиясига кириш ва асосий ќонуниятлари

2

7

Вегетатив аъзолар: Илдиз вазифаси ва марфологик тузилиши

2

8

Новда, поя вазифаси ва марфология тузилиши

2

9

Барг вазифаси ва морфологик тузилиши

2

10

Генератив аъзолар. Гул ва тўпгуллар

2

11

Гуллаш даври чангланиш ва уруѓланиш

2

12

Уруѓ, мева тузилиши ва типлари

2

13

Ўсимликларнинг кўпайиши жинсий кўпайиш эволюцияси

2

14

Ўсимликлар систематикасига кириш. Вируслар, бактериялар

2

15

Сув ўтлари ва уларнинг классификацияси

2

16

Замбуруѓлар лишайниклар ва уларнинг классификацияси

2

17

Архегониал ўсимликлар йўсинлар, плаунлар, ќириќбўѓинлар, папаротниклар

2

18

Очиќ ва ёпиќ уруѓли ўсимликлар

2

19

Ўсимликлар экалогиясига кириш. Экологик омиллар ћаќида тушунча

2

20

Иќлим омиллари: Ёруѓлик, ћарорат, ћаво ва сувга нисбатан ўсимликларнинг экологик типлари.

2


21

Эдафик, биотик ва антропоген омиллар. Ўсимликларнинг ћаёт шакиллари

2

22

Геоботаникага кириш

2

23

Ўсимликлар жуѓрофияси, ўсимлик зоналари

2

24

Ўзбекистон ўсимликлари ва уларни мућафоза ќилиш

2




ЖАМИ:

48с



АДАБИЁТЛАР

  1. Бурыгин. В. А. Жонгуразов. Ф. Х. Ботаника “Ўќитувчи” Т.: 1977.

  2. Курсанов. В. А. Камарницкий Н. А ва бош.- Ботаника “Ўќитувчи” 1977. I II том.

  3. Ћамдамов И, Шукруллаев П ва бошќалар- ботаника асослари “Мећнат” Т.: 1990.

  4. Сохабиддинов. С. “Ўсимликлар систематикаси” I II боб. “Ўќитувчи” Т.: 1976.

  5. Ћамидов “Ўсимликлар географияси” “Ўќитувчи” Т.: 1984.

  6. Белолипов. И. В. Шералиев. А. Ахадова. М. А. “Ўрта Осиё ўсимликлари марфалогияси” ЦОП, ТИПО, Т.: 1991.

  7. Ћолдаров. Х. Хожиматов. К. Х.“Ўзбекистон ўсимликлари”, “Ўќитувчи” Т.: 1992.



1-МАВЗУ: БОТАНИКА ФАНИГА КИРИШ
Режа:

  1. Ботаника фанининг маќсади ва вазифаси.

  2. Ўсимликларнинг озиќланиш хусусиятлари.

  3. Ботаника фанининг тармоќлари.

  4. Ўсимликларнинг сезувчанлиги.

Адабиётлар: 1, 2, 3.
1. Ћозирги кунда планетамизда 1 млн. га яќин ћайвон ва 500 мин. га яќин турли ўсимликлар борлиги аниќланган. Ер шарини умумий майдони 510 млн км2 бўлиб, шундан 149 млн км2 ни ќуруќлик ва 361 млн км2 ни океан ва денгизлар ташкил этади. Ана шу ќуруќликда ва сувда ўсувчи ўсимликларни тузилишини, уларни ташќи мућит билан ўзаро муносабатларини, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишида бўладиган ћаёт жараёнлари жумладан озиќланиш, нафас олиш, кўпайиш, транспирация, фотосинтез ва ћокозоларни. Уларнинг келиб чиќишини, ер юзида тарќалиш ќонуниятларини ћамда ўсимликлар дунёсини уларнинг яќин ва узоќ белгиларига асосланиб маълум бир системага (филогенетик система) солишни ва нићоят ўсимликлардан онгли равишда фойдаланиш ћамда уларни мућафоза ќилиш йўлларини ботаника фани ўргатади.
Ботаника” сўзи грекча “ботанэ” сўзидан олинган бўлиб, кўкат, сабзавот деган маънони билдиради. Демак, ботаника умуман ўсимликлар тўѓрисидаги фан бўлиб, биологиянинг бир ќисми ћисобланади. Бактериялар ва замбуруѓлар гетеротроф ўсимликлар ћисобланади. Уларнинг айрим вакиллари мохлар ва лишайниклар ћатто Антриктидадаги музламаган очиќ жойларда ћам ўсади.
Ћозирда ботаника фанининг олдида тўрган мућим вазифалардан бири табиий шароитда учрайдиган ўсимлик гурућларини; чўл дашт, ўрмон, ўтлоќ ва шу кабилар бўйича ўрганиб, улардан ћалќ хўжалигида онгли равишда фойдаланишдан иборатдир.
2. Ер юзидаги ўсимликлар озиќланиш хусусиятларига кўра 2 гурућга: автотроф ва гетеротрофларга бўлинади. Автотрофлар -хлорофилл доначаларига эга бўлган яшил ўсимликлар автотроф ўсимликлар дейилади. Бу гурућга кирувчи ўсимликлар озиќланиши учун керакли органик моддаларни ўзлари тайёрлайди. Автотрофлар ћам ўз навбатида иккига бўлинади: яшил автотрофлар; хлорофилсиз автотрофлар. Яшил автотрофларга ќуруќликда, денгиз, океанларда ћамда чучук сувларда яшовчи барча яшил ўсимликлар киради.
Хлорофилсиз автотрофларга кичик хлорофилсиз ўсимликлар киради. Улар олтингугурт, темир бактериялар ћамда эркин азотни ўзлаштирувчи азот тўпловчи бактериялар бўлиб, ўзлари учун керакли органик моддаларни синтез ќилади. Аммо бу жараёнда ќуёш нуридан эмас, балки оксидланиш натижасида ажралиб чиќадиган химиявий энергиядан фойдаланилади. Шунинг учун бундай усулда органик моддаларни ћосил бўлишини хемосинтез дейилади. С.В. Виноградский (1856- 1953).
Гетеротрофлар - булар тайёр органик моддалар хисобига яшайдиган организмлардир. Гетеро-трофларнинг бир ќисми тирик организм ћисобига озиќланади ва улар паразитлар дейилади. Масалан: инсон, ћайвон ва ўсимликлар организмларида яшайдиган бактериялар ва замбуруѓлар.
Гетеротрофларнинг яна бир ќисми сапрфитлар дейилади. Улар ўсимлик ва ћайвон ќолдиќлари ёки чириндилар ћисобига ћаёт кечиради. Масалан: бактериялар ва замбуруѓлар. Сапрофитлар табиатда ва кишилар ћаётида мућим аћамиятга эга, чунки улар иштирокида оќсилли органик моддаларни чириши, яъни парчаланиб минерал моддаларга айланиши, сут кислотали, ёѓ кислотали ачиш ва спиртли бижѓиш жараёнлари бўлиб туради. Сапрофитларнинг бундай хусусиятларидан ёѓи олинган ќатиќ, пишлоќ, сариёѓ, териларни ошлашда, силос, нон, вино, пиво тайёрлашда кенг фойдаланилади.
Афтотроф ўсимликлар анорганик моддалардан органик моддаларни синтез ќилсалар, гетеротроф ўсимликлар эса унинг аксини, яъни автотроф ўсимликлар томонидан тайёрланган органик моддаларни парчалаб минерал моддаларга айлантиради. Ана шу икки гурућ ўсимликлар иштирокида табиатда биологик модда алмашиниш жараёни бўлиб туради.
3. Ботаника фани ва унинг асосий бўлимлари. Ботаника фани бир бири билан узвий боѓлиќ бўлган ќуйидаги бўлимларни ўз ичига олади.

1. Ўсимликлар морфологияси.

6. Экология.

2. Ўсимликлар анатомияси.

7.Ўсимликлар систематикаси.

3. Ўсимликлар физиологияси.

8. Геоботаника.

4.Биохимия.

9.Фитоценология.

5. Эмбриология.

10.Палеоботаника.

Булардан ташќари ўсимликларни комплекс ўрганадиган яна бир ќанча хусусий бўлимлар ћам бор. Масалан: бактерияларни ўрганадиган бактериология, сув ўтлари билан шуѓулланадиган альгология, замбуруѓлар ћаќидаги микология. Дарахт ва буталарни ўрганадиган дендрология шулар жумласидандир.
Ўсимликлар инсонлар ћаётида мућим рол ўйнайди. Яшил ўсимликлар барча трик организмларни кислород билан таъминлайди. Улар анорганик моддаларни органик моддаларга айлантиради.
Ўсимликлар ва ћайвонлар ўртасидаги асосий фарќ уларнинг озиќланишидадир. Маълумки, ћайвонлар (гетеротроф ўсимликлар сингари) тайёр органик модда ћисобига озиќланади.
Ўсимликлар эса юќорида айтилгандек фотосинтез жараёнида органик моддалар ћосил ќилади. Деярли ћамма ўсимликлар кўпайишида споралар ћосил ќилади. Ћайвонларда эса бу хусусият жуда камдан- кам учрайди.
Тубан ўсимликларни ћайвонлардан кескин ажратувчи бошќа белгилари деярли йўќ. Айниќса дастлабки пайдо бўлган тубан ўсимликларни ћайвонлардан ажратиш анча мушкил.
4. Ўсимликларнинг сезувчанлиги. Айрим ўсимликларда сезиш хусусиятлари жуда ћам юќори бўлади. Масалан: мимоза ўсимлигида, хашоратхўр ўсимликлардан мухоловкада (Dionaea), росянка (Drosera), непентесда (Wepenthes), пузирчаткада (utriculata). Мимоза ўсимлигининг яшнаб тўрган баргига тегишингиз билан барглари шалпаяди ва бутун ўсимлик сўлиган кўринишга эга бўлади. Бироз ваќт ўтгач барглар яна ўз ћолига ќайтади. МДЋнинг Европа ќисмидаги ботќоќликларда ўсадиган росянка ўсимлиги кичик бўлиб, баландлиги 10 -15 сантиметрга етади. Унинг илдиз бўѓизидан барглар тўдасида майда суюќлик чиќарувчи туклар жойлашган. Хашоратлар баргга ќўниши билан уларни ўраб олади. Туклар чиќарган суюќлик таркибидаги пепсин фермент ёрдамида “асир” нобуд бўлади. Ундаги моддалар парчаланиб хазм бўлиб кетади. Кейин туклар яна ќайта очилиб навбатдаги ўлжани овлашга тайёргарлик кўради.
Калькутталик хинд олими Боз ўсимликлар одамларнинг энг сезувчи органлари- тил ва кўзига ќараганда ћам ўта сезувчан эканлигини аниќлай олди. Лекин бу сезувчанлик ћамма ваќт ћам ћайвонлардагидек кўзга ташланмайди. Ўсимликларда сезувчанлик цитоплазма орќали бир хужайрадан иккинчи хужайрага зудлик билан ўтади. Мимозада бу тезлик секундига 20 мм ташкил ќилади.
Ўсимликларда ћаракатдан ташќари ћайвонлар артериясидаги пульсга ўхшаш автоматик пульс мавжудлигини ћам Боз аниќлади. У (desmodium gurans) ўсимликлардаги хатти- ћаракатни текшириб шундай хулосага келди: ўсимликнинг мураккаб баргидаги баргчалар доимо ћаракатда экан, ана шу ћаракат махсус асбоблар орќали ёзиб олинганда у инсоннинг юрак уришига ўхшашлиги маълум бўлади. Яшил ўсимликлардаги хлоропластлар тузилишига кўра ћайвонлар ќонидаги эритроцидларга ўхшаш бўлар экан. Химиявий таркиби жићатидан хлорофилл гемоглобинга жуда яќин туради. Азот тўпловчи бактериялар билан симбиоз ћаёт кечирадиган баъзи ўсимликларниниг туганагида гемоглобин синтези вужудга келиши аниќланган. Ўсимликларда запас озиќ модда сифатида тўпланадиган крахмал, ћайвонлардаги гликоген моддасига жуда яќин туради. Бактерия ва замбуруѓ хужайраларида захира моддалар крахмал эмас, балки гликоген сифатида тўпланади. Одатда ўсимликлар хужайраси ќаттиќ хужайра пўсти билан ўралган бўлади. Лекин ўсимликлар орасида шундай хужайралар, баъзан бутун организмлар борки, уларда хужайра пўсти йўќ. Буларга сув ўтларнинг зооспоралари, шилимшиќлар ва ўсимликларнинг жинсий хужайралари (гаметалар) киради.
Замбуруѓларнинг хужайра пўсти таркибида ћайвонлар хужайрасида учрайдиган хитин моддасига ўхшаш моддалар бўлса, баъзи бир ћайвонлар хужайрасида (асцидий) клетчатка (ўсимликлар хужайрасида бўладиган) учрайди.
Ўсимликлар ћам ћайвонлар ћам метоболизм (модда алмашиниш) натижасида углеводлар, оќсиллар ва ёглардан ажралиб чиќќан энергиядан фойдаланадилар. Ана шу модда алмашиниш жараёнини ўсимлик ва ћайвонларда ферментлар, гормонлар ва витаминлар тартибга солиб туради.
Жинсий хужайраларнинг ћосил бўлиши, уларнинг хатти- ћаракати ћайвонлар ва ўсимликларда деярли бир хил, уларни хужайраларини физикавий ва химиявий тузилишлари ћам ўхшашдир.
Саволлар:

  1. Ботаника фани нимани ўргатади?

  2. Ботаника фанининг ќандай бўлимларини биласиз?

  3. Ўсимликларнинг сезувчанлиги деганда нимани тушунасиз?

  4. Афтотроф ўсимликлар ќандай ўсимликлар?

  5. Гетеротроф организмлар деганда нимани тушинасиз?

  6. Паразит ўсимликлар ќандай ўсимликлар?




Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish