Ызбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 0,53 Mb.
bet52/54
Sana30.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#518681
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Botanika2

Тоѓларнниг ўрта пояси ўсимликлари. Адирлар поясининг юќорисини, денгиз сатхидан 1200- 1500 м дан 2800-3000 м гача бўлган баландликларни тоѓлар пояси ишѓол ќилади. Адирларга нисбатан тоѓ поясининг рельефи бирмунча нотекис.
Ўзбекистонда тоѓ пояси катта майдонни ишѓол ќилмайди. Тяншаннинг ѓарбий тармоќларида (Ќўрама ва Чотќол тизмаларида), Помир- Олой тоѓларида, Зарафшон тизмасида, Туркманистон ва хисор тизмалариниинг бир ќисмида типик тоѓ поясини кўриш мумкин. Тоѓ поясидаги ўсимликларни икки асосий типга: дашт ўсимликлари ва дарахт - бута ўсимликларига ажратилади.
Дашт ўсимликлари тоѓ поясининг аксари ќуйи ќисмида ўсади ва улар асосан буѓдойиќ - ћар хил ўтлар ћамда дашт формацияларидан иборат. Буѓдойиќни бўйи 50-70 см га етади. Икки паллали ўсимликларнинг ќурѓоќчиликка чидамли баъзи турлари, жумладан, ќўзиќулоќ, астрагал, центаврия, эспарцет, исфарак ва бошќалар буѓдойиќќа аралашган ћолда ўсади. Бу ерларда наъматак, ёввойи олча, зирк, туясингир сингари буталар, баъзан серќоя ён багирларда арча ћам учрайди. Тоѓ поясида ўрмонлар ћосил ќиладиган дарахт буталардан иборат кўпгина формациялар бор. Наъматаклар буталар кўп, буларга зирк, шилви, ирѓай каби барг тўкадиган буталар аралаш ўсади. 2300-2500 м баландликларда доимий яшил бута заѓазазорларни кўриш мумкин. Тоѓларнинг 2000-2800 м баландлигида дарахтлар кўп. Бу ерларда Шренк ели, Семенов оќ ќараѓайи, ўрик, арча, савр ва бошќалар учрайди. Булардан ташќари тоѓ поясида мевали дарахтлардан олма, тоѓолча, нокларнинг кўп хиллари ёнгокнинг турли хиллари, дўлана баъзан анор, анжир, хурмо, жийда, токлар учрайди. Баргли дарахтлардан зарангнинг турлари, терак, тол, баъзан ќайин, четан (рябина) кабилар ўсади.
Яйловлар (баланд тоѓлар) пояси ўсимликлари. Тоѓ поясидан юќорида, денгиз сатхидан 2700-2800 м баланддан бошлаб то ќор чизиѓигача бўлган жойларни яйловлар (баланд тоѓлар) ишѓол ќилади. Бу поясда, ўтлоќларда кўк сутламалар). Яйловларнинг пастки ќисмида ер багирлаб ўсувчилар, Туркистон арчаси ва бута-дарахтлар учрайди. Денгиз сатхидан 3200-3500 м баландда кичик-кичик ўтлоќлар учрайди. Бу ерларда бошоќдошлар, айиќтовондошлар оиласи вакиллари, ва дашт ўсимликлардан бетага, чаловлар ўсади. Баланд тоѓ поясининг ўтлоќ ва дашт ўсимликлари ёзда жуда яхши яйлов ћисобланади.Тяншаннинг бетага ўсадиган бу дашт ерларида моллар йил бўйи боќилади. Помирда кичик- кичик майдонларда суѓориладиган дећќончилик ќилинади. Бу ерларда арпа, жавдар ва буѓдойнинг совуќќа чидамли турлари, ћамда баъзи сабзавотлар эќилади.
4. Сугриладиган ерлар (вохалар) нинг ўсимликлари. Ўзбекистоннинг текисликларидаги ва ќисман тоѓ этакларидаги сунъий сугориладиган худудлар вохолар деб номланади. Энг йирик воћалар дарёлар бўйлаб жойлашган. Масалан: Чирчик дарёси водийсидаги Тошкент вохаси, Сирдарёнинг чап ќирѓоѓида Мирзачўл воћаси, Зарафшон дарёсининг ўрта ва ќуйи оќимидаги Самарќанд ва Бухоро вохалари, Амударё этагидаги Хоразм ћамда Ќораќалпоќ ва бошќа вохалар шулар жумласидандир.
Сунъий суѓориш таъсирида ернинг тупроќ ќатлами ўзгарган, ќадимий суѓориладиган ерларда ќалинлиги 2-3 м га етган. Воћаларда дећќончилик ќилинади. Турли хил маданий ўсимликлар экиб ўстирилади. Вохаларнинг табиий ўсимлик ќоплами иккиламчи характерга эга. У фаќат ўзлаштирилмаган ёки ташландиќ ерларда пайдо бўлади.
5. Юќоридагилардан кўринадики Ўзбекистоннинг ўсимлик олами жуда бой ва хилма-хилдир. Бироќ узоќ йиллар давомида ўсимликлар дунёсига кам эътибор берилди ва ундан фойдаланишда ћам жиддий хатоликларга йўл ќўйилди. Натижада ўсимликларнинг ќимматли турлари йўќ бўла бошлади, айримлари йўќолиш арафасига келди. Ана шундай турлар жумласига лола, салагуллар, етмек, доривор ўсимлик лагохиллус, анзур пиёзи анор ва шу кабилар киради. Бу ўсимликлар Ўзбекистоннинг “Ќизил китоби” га киритилган бўлиб, улар ќонун йўли билан мућафоза ќилинмокда. Ўзбекистон худудида 4000 дан ортиќ ёввойи ўсимлик турлари мавжуд бўлиб, мућафозага мухтожлари 400 атрофида. Ўзбекистон
Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish