Islom tarixi va falsafasi



Download 391,5 Kb.
bet4/13
Sana23.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#171304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Umrzoqov Otabek kurs ishi-3 kurs

Kurs ishining maqsadi: Диний мутаассиб шахсни назарий психологик таҳлил этиш, тадқиқ этиш метод ва методикаларни шакллантирш.
Kurs ishi vazifalari: Кўзланган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланади:

  • диний мутаассибликни умумфанлар доирасида таҳлил қилиш;

  • диний мутаассиблик муаммосининг психологик тадқиқотларда ўрганилганлик даражасини аниқлаш;

  • диний мутаассиб шахсини тадқиқ этиш метод ва методикаларни саралаш;

  • диний мутаассиблик тўғрисида турли мутахассис олимларнинг қарашлари ва тадқиқотларини қиёсий ўрганиш;

  • олинган назарий билимлар асосида психологик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш

Kurs ishi obyekti : Диний мутаассиб шахси ҳақидаги манбалардаги маълумотлар ва уни амалий татбиқ этиш методикалари
Kurs ishi predmeti: Мутаассиб шахс ва уни тадқиқ этиш методикаларининг хусусиятлари.

1-БОБ. ДИНИЙ МУТААССИБЛИК ПСИХОЛОГИЯДА ЎРГАНИЛИШИ
1.1. Диний мутаассибликнинг моҳияти

Бугунги кунга келиб бутун жаҳонга хавф солаётган диний экстремизм ва халқаро терроризмни келтириб чиқарувчи омиллардан бири диний мутаассибликдир. Ушбу муаммо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти каби кўплаб халқаро, минтақавий,хусусан, хар бир давлатнинг қонунчилик, ижроия ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек нодавлат ва жаоатчилик ташкилотлари учун ўта муҳим вазифага айланди.


Бу йўналишда психология фани диний мутаассиб шахс, уни тузилиши, фаолияти, шаклланиши қонуниятлари ва унга таъсир этувчи социопсихологик таъсирларни татбиқ этади. Биз тарихимиз давомида айнан диний мутаассиб шахслар томонидан инсониятга турли даражада зиёнлар етказилганлигини кўрдик. Энди эса ўрганилган қатор тадқиқотлар мутаасссиб шахсини психологик чуқур таҳлил этиш лозимлиги масаласини кун тартибига қўймоқда. Маълумки, хар бир шахс индивидуал (ўзига хос хусусиятларга эга яъни такрорланмас)дир. Унинг ҳарактери, дунёни акс эттириши, темпераменти, эмоциялари ҳам беқиёсдир. Диний мутаассиб шахс ҳам шу қаторда ўзига хос дунёқарашга, ижтимоий статус (мавқе,ўрин)га эгадир. Биз 1-бобимизда диний мутаассиб шахсини алоҳида ва яхлит психологик феномен (ҳодиса) сифатида психологик талқин қиламиз. Унга кўра, мутаассиб шахсини психологияси, этимологияси (сабаблари) кабилар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтамиз. Психологиядаги яққол феноменлардан бири бу-шахсдир. Шахс ҳақида турли психолог олимлар ўз қарашларини билдириб ўтганлар.
Баъзилар уни ижтимоийлашиши билан бахоласалар, айримлар ўзига хос хусусиятлари (индивидуаллиги)га урғу берадилар. Биз юқоридагиларга қарамай, диний мутаассиб шахсини айнан умумий шахс тузилишидан келиб чиқиб, уларни алоҳида гуруҳ сифатида олиб, психологик таҳлилини кўриб ўтамиз. Масалан, эрталабдан хаво айнишининг ўзи турли шахслар психикасида турлича акс этади. Кимдир уни табиат кучига йўйса, кимдир тунги қаттиқ шамолга, кимдир экологиянинг ифлосланиши деб қараса яна кимдир эса Аллохнинг ҳукми дейди. Кўряпсизми, биргина оддий ҳодиса турли одамларда турлича ҳолатларни юзага келтирмоқда. Диний мутаассиб шахсини психологиясини, қизиқишлари-ю, мотивларини психологик таҳлил этар эканмиз турли қийинчиликлар билан бир қаторда англамаган янгиликларни ҳам ўрганиб борамиз. Бу бобда:
- диний мутаассиблик муаммосининг фанлар тизимида ўрганилиши,
- турли фанларда бу масала ёритилишининг ўзига хосликлари, ютуқлари ва камчиликлари,
- турли соҳа олимларининг бу масалага ёндашувлари,
- психология фани тадқиқотларида диний мутаассиб (фанат) шахсининг ўрганилганлик даражаси,
- диний мутаассиб шахсини тадқиқ этишдан қўлга киритилган маълумотларнинг психологик талқини,
- диний мутаассиб шахси, уни ўзига хос психологиясини кўп сонли адабиётлар ва тадқиқотлар ёрдамида кўриб чиқамиз.
Қолаверса, ушбу бобда диний мутаассиб шахсига оид турли олимларнинг илмий қарашлари таҳлилини амалга оширамиз. Бу назарий ёндашувларнинг ютуқли ва камчилкларини ҳам кўриб ўтамиз. Маълумки, ҳар бир илмий тадқиқот албатта, чуқур ва кенг назарий билимларни талаб этади. Шу маънода тадқиқотимизда диний мутаассиб шахсининг назарий ёндашувларига алоҳида эътибор берамиз. Афсуски, назарий қарашларнинг озлиги, тадқиқотларнинг илмий асосга эга эмаслиги ва мутаассиб шахсининг ўзига хос хусусиятлари сабаб диний мутаассиб шахсини психологик жиҳатдан ўрганиш мутахассислар олдига қатор муаммоларни қўяди:

  1. Диний мутаассиб шахси ҳақида аниқ ва тўлиқ назарий билимларнинг яхлит ҳолда ўрганилмаганлиги;

  2. Диний мутаассиб шахсини ўрганишда консептуал ёндашувларни яратилмаганлиги;

  3. Диний мутаасиб шахси ҳақидаги илмий адабиётларнинг озлиги;

  4. Диний мутаассиб шахсининг ўрганиш метод ва методикаларининг аниқ бир яхлит тизимга келтирилмаганлиги;

  5. Диний мутаассиб шахсининг таркиб топиши меҳанизмлари ҳақидаги изчил ёндашувларнинг озлиги;

  6. Диний мутаассиб шахси фаолиятининг намоён бўлиши хусусиятлари ҳақидаги қарашларнинг бирёқламалилиги;

  7. Диний мутаассиб шахсининг кўп холатларда ўрганишнинг мушкуллиги каби қатор муаммоларни санаб ўтиш мумкин.

Юқоридаги муаммоларга қарамай, мавжуд назариялар ва тадқиқотлардан фойдаланиб, сизга диний мутаассиб шахси психологияси, уни ўзига хос хусусиятлари ҳақида қатор қарашларимизни билдириб ўтамиз.
Диний мутаассиблик муаммоси бир қатор фанлар тизимида турлича ўрганилган. Масалан, тарих, социология,фалсафа, диншунослик ва психология фанлари доирасида. Масалан, тарих фани тизимида диний мутаассиблик тарихий ёндашув асосида таҳлил этилади. “Христиан дини Яқин шарқда I асрда вужудга келди. Христианликни асосини ҳалол ҳаёт кечириш ҳамда тоат-ибодат орқали инсон ва худо орасида уйғунликка, мулоқотга эришишга ишонч ташкил этади. Бу даврларда экинзоркарнинг 3/1 қисми ибодатхона ва монастирлар қўлида тўпланди.”1 Юқоридан аниқ бўлмоқдаки, диний мутаассибликнинг ривожланишлигига бир қатор асослар мавжуд эди. Маълумки, тарих фани бирор тарихий жараён ёки воқеани таҳлил этишда аввало вазият тақозосига алоҳида эътибор қаратади. Шу маънода христиан черковининг дастлаб катта шуҳратга эга эканлиги, давлатнинг махсус соҳаларига бошчилик қилаётганлиги, катта моддий асосга эга эканлиги ва турли жазоларни қўллаш хуқуқи (масалан, интердикт-мамлакатда ибодат ва маросимларни вақтинчалик тақиқланиши) мамлакатлар учун энг оғир жазо саналган. Айниқса, черков ўз қудрати чўққисига Иннокентий III (1198-1216)папалиги даврида эришди. Унинг:”Ой ўз ёғдусини Қуёшдан олганидек, қирол ҳокимияти ўз жилосини Папаликдан олади” деган сўзлари амалда қўлланилади. Ҳатто мутаассиблик шу даражагача етиб борадики, Рим папаси герман, франсуз ва инглиз ҳукмдорларини интердикт орқали тавба-тазарру қилдиради.2 Юқоридаги далил ҳам айнан диний мутаассиблик даражасининг ниҳоятда юқори эканлигидан фойдаланган папанинг сиёсий мақсадларни амалга оширишига кўмак беради. Диний мутаассибликни янада кенг ёйиш мақсадида лВ асрда илк монастирлар ташкил этилди. Қолаверса, роҳиблар тоат-ибодатдан бўш пайтларида хаттотлик билан шуғулланганлар.


Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish