Islom tarixi va falsafasi


Диний мутаассиб шахсини тадқиқ этишни ташкил этиш хусусиятлари



Download 391,5 Kb.
bet8/13
Sana23.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#171304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Umrzoqov Otabek kurs ishi-3 kurs

2.2. Диний мутаассиб шахсини тадқиқ этишни ташкил этиш хусусиятлари

Ҳар бир фаннинг ўз методлари бўлгани каби психология фанининг ҳам методлари бор. Фан бу методлари ёрдамида ўз муаммосини таҳлил қилади. Бу методлар қуйидагилар:


Кузатиш методи. Кузатиш методи обйектив (ташки)ва субйектив (ички,ўзини-ўзи)кузатиш деб иккита турга ажратилади. Кузатиш учун қуйидагиларга эътибор қилиш талаб қилинади:
1)кузатиш мақсади,вазифаси белгиланади;
2)кузатиш объекти танланади;
3)синалувчининг ёши,жинси олдиндан аниқланади;
4)тадқиқот ўтказиш вақти,санаси режалаштирилади;
5)кузатиш доимийлиги қатъийлаштирилади;
6)кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўйин,ўқиш,мехнат,спорт амалга оширилиши тавсия қилинади;
7)кузатиш қайси шаклда (якка,гуруҳий.жамоа билан ўтказилиши ойдинлаштирилади;
8) кузатиш жараёнини қайд қилиб бориш воситалари (кундалик, суҳбат дафтари,кузатиш варақаси, магнитафон видеомагнитафон ва бошқалар)ажрим қилинади.
Психология фанида ўз-ўзини кузатишдан ҳам фойдаланилади. Кўпинча тажрибали психолог ёки юқори малакали мохир ўқитувчи ўз-ўзини кузатиш орқали илмий хулоса чиқара олади, масалан ўз тафаккурини ички механизмлари вужудга келиши ва кечиши юзасидан маълумот олинади. Натижада тафаккурнинг сифати, мазмуни, мохияти ва уларнинг қай тарзда, қай тезликда, қай шаклда рўй бериш кузатилади. Ўз-ўзини кузатишнинг инсон руҳиятини ўрганишидаги роли тўғрисида чет эл психологиясида илмий-амалий материал тўпланган. Интроспекция ёъналишларининг йирик намоёндалари ўзларини–ўзлари кузатганлар ва ана шу материалларни таҳлил қилиш асосида умумпсихологик қонуният яратишга ҳаракат қилганлар. Лекин инсон турли вазиятларда ўз-ўзини бошқара олади деб, бўлмайди. Шунинг учун ушбу методнинг илмий қиймати бирмунча пасаяди.
Шундай қилиб, кузатиш методининг қулай ва самарали жихатлари билан унга заиф томонлари ҳам мавжуд. Ана шу сабабдан бошқа методлардан фойдаланиш орқали инсонниг мураккаб псхикаси тадқиқ қилинади.
Суҳбат методи. Ушбу метод ёрдами билан инсон психикасини ўргнанишда суҳбат мақсади ва вазифаси белгиланади, суҳбат объекти ва субъекти танланади, мавзу, сана, вақт аниқланади, якка шахс билан гуруҳий ва жамоа шаклда ўтказиш режалаштирилади.
Ўрганилаётган нарса билан ўзвий боғлиқ бўлган савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбат олдида турган бош мақсад муайян бир вазият ёки муаммони хал қилиш жараёнида инсон руҳиятидаги ўзгаришларини ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг тафаккури, ақл заковати, хулқ–атвори, қизиқиши, билим савияси, эътиқоди, дунёқараши, иродаси, ҳарактери тўғрисида маълумот олинади. Суҳбат чоғида ўзаро кетма-кет богланган саволлар берилади.
Фаолият махсулини текшириш методи. Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида ушбу метод ёш даврлари психологиясида кенг кўламда фойдаланилади. Болаларнинг чизган расмлари, ясаган ўйинчоқлари моделлари, ёзган шеърларини таҳлил қилиш орқали уларнинг хотираси, тафаккур махсулдорлиги, техник бадиий ва абадий қобилияти, ижобий хаёли юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланганда махсулотни яратган шахс бевосита иштирок этмайди. Шунинг учун объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрнатиш мақсадида сиртдан туриб шахс руҳияти тўғрисида муайян хукм ва хулоса чиқарадилар.
Ижодий фаолият махсулини таҳлил қилиш оркали болалар, ўқувчилар, талабалар, коцрукторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчиларнинг руҳияти хусусиятлари тўғрисида маълум даража маълумот тўплаш мумкин, лекин инсондаги руҳий ўзгаришлар тараққиёти ва уларнинг кечиши юзасидан материал йигиш учун ушбу методнинг ўзи йетмайди. Шунинг учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан фойдаланиш мақул.
Тест (синаш) методи. «тест» инглизча сўз бўлиб, “синаш”, “текшириш” маъносини англатади. Шахснинг ақлий тараққиётини, иродавий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қиска сандарт, масала, топширик, мисол, жумбоклар тест деб аталади. Тест айниқса, одамнинг қандай касб эгаллаш мумкинлигини англашда, касбга лойиқлиги ёки яроқсизлигини ўрганишда, исътедодлиларни ва ақли заифларни танлашда, кишиларни саралашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиймати тажрибанинг илмий даражасига, текширувчининг илмий-амалий махоратига, қизиқишига, йигилган психологик омилларнинг объективлигига, уларни илмий таҳлил қила билишга боғлиқдир.
Ана шундай шароитларда тест методини қўллаш орқали турли ёшдаги инсон шахснинг функсионал, операционал, когнитив имкониятлари юзасидан реал даражадаги прогноцик ва диогноцик ахамиятга молик маълумот тўплаш мумкин. Тест методи психология фанида 1905 йилдан, яъни франсуз психологи А.Бине ва унинг шогирди А.Симон инсоннинг ақлий тараққиёт даражаларини ёшларга қараб ўлчаш ва уларни ақлий исътедод даражаларига қараб тақсимлаш имконияти борлиги хақидаги ғояни олга сурган вақтдан бошлаб кенг қўлланила бошланди.
Ҳозирги даврда нодир тестлар каторига чет эл психологларидан Роршах, Розенцвейг, Кетелл, Вартегг, Векслер, Мейли, Айзенк, Анацази, Равен кабиларнинг ижодий намуналарини киритиш мумкин. энг кенг тарқалган тестлар қаторига ютуққа эришиш (мақсадга йетиш) тестларини киритиш мумкин. Улар дарслик сахифаларида акс эттирили, билим, малака даражаларини бахолашга қаратилгандир. Интеллект тестлари, (интеллектуал-ақлий тараққиёт даражасини ўлчашга мўлжалланган), шахс тестлари- (инсон иродаси, эмоцияси, қизиқиши, мотивацияси, хулқни бахолашга йўналтирилган диагноцик усуллардан иборатдир), шахс лойихаси (проектив) тестлари (тестнинг саволларига аниқ бита жавоб бериш талаб қилинади, сўнг ана шу жавобларни таҳлил қилиш орқали шахснинг хусусияти «лойихаси» ишлаб чиқилади) киради.
Експеримент (тажриба) методи. Ушбу метод турли ёшдаги (чақалоқлик, болалик, ўқувчилик, ўспиринлик, йетуклик, кексалик) одамлар психикасини чуқуррроқ, аниқроқ тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими хисобланади. Эксперимент методи ёрдамида сунъий тушунчаларни шакллантириш, нутқ ўсишини текшириш, фавқулоддаги холатдан чиқиш, маммоли вазиятни хал қилиш, билиш жараёнлари, шахснинг хис туйғулари, ҳарактери ва типологик хусусиятларини ўрганилади. Хуллас, инсон психикасининг нозик ички боғланишлари, муносабатлари, қонуниятлари, қонунлари, хоссалари, мурраккаб механизмлари тажриба ёрдамида текширилади. Бунинг учун экспиремент материал текширувчи тамонидан синчковлик билан тикланиши, объектив тарзда ҳар хил холат ва вазиятлар яратилиши, синалувчи ёшига, ақл-идрокига, ҳарактер хусусиятига, хис-туйгусига, қизиқиш ва савиясига, турмуш тажрибасига, кўникма ва малакасига эътибор берилиши лозим.
Експеримент методи ўз навбатида табиий ва лаборатоия методларига ажратилади. Табиий метод психологик-педогогик вазифаларни хал қилишда қўлланилади. Табиий методнинг илмий асосаларини 1910 йилда А.Ф.Лазурский таърифлаб берган.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish