Islom tarixi va falsafasi


Диний мутаассибликни билдирувчи омиллар



Download 391,5 Kb.
bet6/13
Sana23.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#171304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Umrzoqov Otabek kurs ishi-3 kurs

1.3. Диний мутаассибликни билдирувчи омиллар

“Ўзининг шак-шубҳасиз хақлигига,ҳақиқатни фақат ўзи билишга ишонч ҳисси сўнгги чораларга-зўравонлик ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг пайдо бўлишига замин яратади”8.


Диний мутаассибликни шакллантирувчи, унга таъсир этувчи қатор омиллар мавжудки,уларни илмий асосда таҳлил этмай туриб, диний мутаассиблик фаолияти ва айнан диний мутаассиб шахс психологиясини ўрганиб бўлмайди. Бу ўринда диний мутаассиб шахсига оид ва шахсни диний фанат (мутаассиб) бўлишига таъсир этувчи қатор омиилларни таҳлил этамиз.
1)Шу муаммони ўрганган профессор Д.В.Олшанскийнинг фикрича, “террорчилик бу ёки жисмоний, ёки моддий,ёки маънавий ожизларнинг қуролидир”9 деган қарашини таҳлил этар эканмиз, демак, мутаассиб-террорчи ёки жисмоний, ёки моддий ёки руҳий камчиликлардан холи бўлмайди. Маълумки, психологияда бундай шахслар психопатлар деб номланади. Айнан мана шу юқоридаги камчилкни биз диний мутаассиб шахсини тавсифловчи омиллардан бири деб баҳоласак бўлади. Шахсга оид назариялардан бири бўлган А.Адлернинг “Толиқсизлик”назарияси моҳияти ҳам айнан юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Яъни Адлер ўз қарашларида ҳар бир шахсда маълум камчиликлар бўлишини айтиб, шахс ўз камчиликларини тўғри англаб, уни бошқа хусусиятлари билан компенсация (тўлдириш) қилишга ҳаракат қилади. У шу орқали ўз “мен”лигини намойиш этади, дейди олим. Демак, хулоса қилшимиз мумкинки, маълум камчиликка эга бўлган диний мутаассиб шахси ўз “мен”лигини намойиш қилиш, ижтимоий статусини кўрсатиш мақсадида бирор ғоя, қараш, гуруҳга кириб қолади.
2) Шахсининг тўлиқ шаклланмаганлиги. Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир, яъни яккахоллигидир. Индивидуаллик деганда, инсоннинг шахсий психологик хусусиятларинииг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолиятлар мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реаксиялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Қолаверса, шахснинг ижтимоий фаоллиги ҳам ғоят аҳамиятлидир10.
Бунга кўра, диний мутаассиб шахсида, ўз “мен”лигини англашда камчиликлар бор. Оқибатида эса диний фанат ўзини ёки паст баҳолайди ёки жуда юқори баҳолайди. Одатда, улар адекват (холис) баҳолай олмайдилар.
3) Айзенк сўровномаси натижаларига кўра асосан холерик типли темпераментдагилар. Уларга: суст сензитивлик хусусиятига эга. Жуда фаол ва реактив. Кўпинча реактивлиги фаолликдан устун келади. Бетоқат, серзарда, тинимсиз. Сангвиникка қараганда силлиқрок, лекин кўпроқ қотиб колган. Қизиқишлари, интилишлари барқарор, хатти-ҳаракатларида қатъийлик мавжуд. Бироқ диққатни бир жойга тўплашда қийналади. Нутқ суръати тез11 кабилар киради. Шу хусусиятлар яққол кўринади. Айзенк тести мутаассиб террорчиларда ўтказилганда жаъми синалувчилардан 46%ини айнан холериклар ташкил этган. Аммо бу дегани хамма холериклар диний мутаассиблар бўлиши мумкин дегани эмас. Ҳарактер хусусиятлари ҳам катта аҳамиятга эгадир.
4) Тажовузкорлик ва қаттиққўллик; Унга кўра, диний мутаассиб шахси ёшлигиданоқ бошқа болалардан қайсарлиги, тундлиги, агрессивлиги билан ажралиб туради. Вақт ўтиши билан турли тўсиқлар, моддий бойлигини йўқотиши, ўқиш-ишидан ажралиши, яқин кишисидан ажралиб қолиши каби ҳолатлар шахсдаги тажовузкорликни ривожлантириб юборади.
5) Ўз-ўзини оқлашда кучли артистлик қобилиятларига эга бўлиш; Диний мутаассиб шахси ўз қарашларини шу қадар тарғиб этадики, инсон руҳиятига самарали таъсир этувчи қатор усуллардан фойдаланади. Агар унинг ғоясини қатъий рад этадиган фикр билдирилганда улар усталик билан бу вазиятдан чиқиб кетадилар. Шу сабаб қатор мутаассиб оқимлар ўз аъзоларига:”агар бирор олим ёки уламо билан ноқулай вазиятга тушиб қолсанглар, у даврани тезда тарк этинг” деб уқтирадилар.
6) Етарли даражада ақлий ривожланмаганлик (ИҚнинг жуда пастлиги), қизиқишларнинг тўлиқ англанмаганлиги ва билим даражасининг пастлиги; манбаларнинг деярли барчасида мутаассибликнинг асосий илдизи бу- ақли пастлик деб белгиланган.
7) Доимо ўз “мен”лиги ва ғоясини химоя қилшга қаттиқ берилиш; мутаассиб шахсида ёшликдан тахқир ва руҳий эзилишларга нисбатан чидамсиз бўлиб қоладилар ва натижада улар хар қандай ўзларига қарши фикрни тажовузкорлик билан химоя қиладилар;
8) ўз “мен”ини маълум гуруҳ таркибидагина эркин хис қилиши; Яъни диний мутаассиб шахси кочада, жамоат жойларида, бошқа инсонлар ичида ўзларини, имкониятларини намоён этишмайди. Улар фақат мутаассиб шахслар ичидагина ўзларини эркин хис этадилар.
9) Фрустрация (маълум фаолиятни амалга оширишда тўсиқларга учраш оқибатида шахсда пайдо бўлувчи руҳий тушкунлик ҳолати)га осон берилиши; Диний мутаассиб шахси бирор фаолиятни амалга оширар экан, муваффақияцизликларни асосан ташқи сабаблар билан изоҳлайди. Яъни “мен яхши, улар ёмон” каби.
10) Маълум компенсацияга мойиллик; диний мутаассиб шахси доим атрофдаги маълум ғоя, қарашни хеч қандай танқидсиз қабул қилаверади. Диний мутаассиб шахсида тафаккурда ригидлик кузатилади.
11) Мулоқотга киришишда қийналишлик;Мутаассиб шахсининг асосий белгиларидан бири бу-аутизм яъни ўз қобиғига ўралиб қолишлигидир. У ўз ғояларига қўшилувчилар билангина муомала қилишга харакат қиладилар.
12) эмоционал беқарорлик; Мутаассиб шахсининг хохишлари, кайфиятлари, мотивлари ҳам уларни тобе қилган ғояга муносабатдан келиб чиқади, яъни муносабат яхши бўлса хаммаси яхши бўлади.
Айнан юқоридаги қатор омиллар диний мутаассиб шахсини тавсифлашда ёрдам беради. Қолаверса, диний мутаассиб шахсини ўзига тобе этган ақида шу қадар шахс психологиясига кириб борадики, натижада энди диний мутаассиблик шахснинг бутун бир эҳтиёжлари, майллари ва қизиқишларини бошқара бошлайди. Мутаассиб қилган ғоя шахсни шахслилигини емиради ва уни “ўзи” бошқара бошлайди. Энди шахснинг ўз фикри, қизиқишлари, эҳтиёжлари, майллари, қарашлари ва кайфияти ҳам мутаассиб қараш томонидан бошқарилади. Энди ўз ғоясига қарши хар қандай фикр, қараш ва ғоя ёки фаолиятга нисбатан тоқацизлик намоён бўлади. Мутаассибликни энг қадимий кўриниши бу “севиш”дир. Яъни севган инсон ўз обектига шу қадар хиссий боғланадики, ҳаётдаги ҳар қандай бошқа ҳодиса ва жараёнларни инкор этади12.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish